Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиши
(last modified Sun, 12 Mar 2023 08:34:26 GMT )
март 12, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиши
    Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиши

Арманистон ҳукумати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Бош котиби ўринбосарлигидан расман истеъфога чиқди.

Арманистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ваҳан Ҳунанян Ереван Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Бош котиби ўринбосарилигидан истеъфога чиққанини маълум қилди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини мамлакатнинг минтақавий муаммоларига бефарқлиги учун бир неча бор танқид қилган. Масалан, 2023 йил 10 январда Ереван ва Боку ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма машғулотларига мезбонлик қилишни қабул қилмади.

Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) Бош котиби ўринбосарилигидан чиқиши янги масала эмас. Ереван ҳукумати расмийлари ўтган йил давомида бу ташкилот ва Россия Озарбайжон Республикаси томонидан Арманистон ерларининг ишғол қилинишига эътиборсизлик қилишда давом этсалар, бу ташкилотдан чиқамиз, деб таҳдид қилиб келади. Албатта, Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан бир томонлама чиқишини жиддий қабул қилмаслик керак. Афтидан, Ереван расмийлари КХШТ ва Россиянинг Арманистонга нисбатан бефарқлигига муносабат билдириш учун шунчаки бу ташкилотлардан норозилигини кўрсатишга уринган.

12 декабр куни Озарбайжон Республикаси томонидан Лoчин ўтиш жойи тўсилганидан сўнг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Станислав Зас маълум қилди:Бу ташкилот керак бўлса, Озарбайжон Республикаси ва Арманистон чегарасига ўз кучларини юборишга тайёр”. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби яна шундай деди:Бу ташкилотнинг ўз аъзоларига, хусусан, Арманистонга ёрдам бериш вариантларидан бири бу ташкилот кучларини шу давлат ва Озарбайжон Республикаси чегараларига жўнатишдир”.

Арманистон расмийлари нуқтаи назаридан, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг бу ҳаракати Арманистонга жуда кам ёрдам беради. Арманистон ҳукумати Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан Қозоғистонга бўлгани каби Арманистоннинг минтақавий ишларига ҳам бефарқ бўлмаслигини кутган эди. Ереван ҳукумати расмийлари ҳам Россиянинг Озарбайжон Республикаси ва Туркия билан арман ерларининг бир қисмини бериш соҳасида тил бириктирганини бир неча бор таъкидлаган. Бошқача айтганда, Россия Арманистоннинг жанубий ерларини Озарбайжон Республикасига бермоқчи. Ереван ҳукумати расмийларининг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига ва Россияга нисбатан шубҳа ва ишончсизлиги анча юқори, уларнинг Озарбайжон томонининг Лочин йўлагидаги ҳаракатларига нисбатан сукут сақлаши эса ўтган йили Ереван ҳукуматининг иттифоқчиларга нисбатан ишончсизлигини оширди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти

 

Россия ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига арман расмийларининг кетма-кет танқидларидан ташқари, шуни айтиш керак:Тбилиси ҳукуматининг ҳаётий ва ғарбга қарши лойиҳадан воз кечишига сабаб бўлган Грузиядаги сўнгги норозилик намойишларидан сўнг, АҚШ ва унинг Арманистондаги лоял ташкилотлари Россияга босим ўтказишга уринаётганига шубҳа йўқ ва Арманистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ўринбосарлигидан чиқиши Россияни қўрқитишнинг энг муҳим чораси ҳисобланади.

Америка расмийларининг сўнгги муносабатлари билан Грузиядаги Америка ҳукуматига алоқадор деб аталмиш муассасалар расмийлари Грузиядаги ички вазиятни бузишда асосий ва фаол рол ўйнагани маълум бўлди. Шу боис, АҚШ бу борада Арманистонда ҳам Россияга қарши амалиётлар бошлаган блиши эҳтимолдан холи эмас. Ўз-ўзидан аёнки, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини тузиш тўғрисидаги дастлабки келишув 1992-йил 15-майда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ўртасида имзоланган. Шунга қарамай, баъзи қаршиликлар ва Ғарб интервенсияларининг, хусусан АҚШнинг таъсири туфайли ушбу ҳарбий блок 2002 йил 7 октябр куни Молдова пойтахти Кишинёвда аъзо давлатлар раҳбарларининг қарори асосида ташкил этилган ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ва унга тегишли низом ва битимлар, унинг ҳуқуқий мақоми имзоланди ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ўзининг мавжудлигини расман эълон қилди. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг навбатдаги аъзолари қаторида Грузия, Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон уч давлати бўлиб, улар 1993 йилда самарадорлик йўқлиги эълон қилингани сабабли ташкилотни тарк этган.

Бу давлатлар Молдова ва Украина билан биргаликда "Гуам" номли алоҳида ҳарбий иттифоқ туздилар, уни асосан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг рақиби ва Американинг Россияга қарши фитнаси деб аташ мумкин. Гуам собиқ Иттифоқдан мустақилликка эришган давлатлар соҳасида АҚШнинг ҳарбий режаларини амалга оширади ва бу ташкилот доирасидаги ҳаракатлардан бири Украина ва Грузия каби Гуамга аъзо давлатларнинг қуролли кучларини Ироққа жўнатишдир.

Ёрлиқ