Саудия Арабистонининг Эрон билан келишишининг сабаблари
(last modified Mon, 13 Mar 2023 08:04:19 GMT )
март 13, 2023 13:04 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонининг Эрон билан келишишининг сабаблари
    Саудия Арабистонининг Эрон билан келишишининг сабаблари

Эрон ва Саудия Арабистони 7 йилдан сўнг муносабатларни тиклашга келишиб олди ва яқин икки ой ичида икки давлат элчихоналарини қайта очишга қарор қилинди.

Эроннинг Саудия Арабистони билан алоқалари 2016-йилда Ар-Риёд томонидан узилди ва кейинги йилларда Саудия ҳукумати Эронга қарши кўплаб душманона ҳаракатлар қилди, жумладан, Эронга қарши максимал босим сиёсатида АҚШ ва Сионистик режимга қўшилди. Ҳилл веб-сайтига кўра, Эрон ва Саудия Арабистони ҳеч қачон бир-бирлари билан тўғридан-тўғри урушга киришмаган бўлса-да, улар прокси-низолар орқали ўзаро курашган. Энди муҳим савол шундаки, Саудия Арабистони нима учун 7 йилдан кейин Эрон Ислом Республикаси билан муносабатларни тиклашга юзланди?

Биринчи жавоб шуки, Яқин Шарқдаги воқеалар Ал-Сауд фикрларига кўра ҳаракат қилмади. Саудия Арабистони ҳукмдорларининг, хусусан, ёш Муҳаммад бин Салмоннинг тушунчаси ва фикри шу эдики, улар тажовузкор сиёсат ва Сионистик режим ва АҚШ билан ҳамжиҳатликда Эрон Ислом Республикасини минтақавий сиёсатларидан чекинишга мажбур қилишлари мумкин эди. Амалда содир бўлган воқеа Саудия ҳукмдорларининг тасаввурларига зид бўлиб чиқди ва Эрон Ислом Республикаси ва унинг иттифоқчилари аввалгидан кўра кучайиб кетди, бунга Ямандаги уруш мисолдир.

Яна бир жавоб шуки, Саудия Арабистони агрессив ташқи сиёсат нафақат унинг манфаатларига хизмат қилмайди, балки араб рақобатчиларининг Ар-Риёддан устунлик тўпини ўғирлашига сабаб бўлади, деган хулосага келди. Шу билан бирга, Саудия Арабистони 2030 йилга мўлжалланган режасини амалга ошириш учун ички ва бошқа давлатлар билан муносабатларда барқарорлик ва хавфсизликка муҳтож.

Эрон ва Саудия Арабистон

 

Учинчи сабаб, Ар-Риёд ўзининг ташқи сиёсатида Америка заминида ўйнаш нафақат унинг манфаатларини таъминламайди, балки ўзлигини ҳам камситади, деган фикрга келди ва Америка унга камситувчи ва воситачи нуқтаи назарга эга эканлигини тушунди.

Тўртинчи муҳим сабаб, Саудия Арабистони сионистик режимнинг аҳволи ҳақидаги фактларни англаб етганлигидир. Бугунги кунда бу режим жуда катта ички инқирозга юз тутмоқдаки, ҳатто унинг расмийлари ҳам фуқаролар уруши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Қолаверса, сўнгги икки йил ичида ҳатто яҳудий лоббиси ҳам Вашингтон ва Ар-Риёд ўртасидаги кескинлик ҳақида ҳеч нарса қила олмади ёки қилишни истамади.

Бешинчи сабаб - Эрон Ислом Республикасининг қудрати ва минтақавий мавқеи. Шубҳасиз, Эрон Саудия Арабистони ва Туркия билан бирга учта асосий исломий куч бўлиб, уларнинг ҳар бири минтақага кириб бориш ва фитналарни бартараф этиш учун кўплаб имкониятларга эга. Шунинг учун Эрон билан душманлик нафақат Саудия Арабистони манфаатларини таъминламайди, балки унга кўп зарар етказади.

Фаластинлик ёзувчи ва сиёсий таҳлилчи Виссам Абу Шамла шундай ёзди:Афтидан, Саудия Арабистони минтақада душманлик позицияларини эгаллаш ва Яманда бузғунчи ва бефойда уруш бошлаш каби ҳаракатларда ўзининг нотўғри ҳисобини англаб етган ва энди бу ботқоқдан чиқиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Саудияликлари минтақавий ва халқаро давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини кенгайтириш учун аввалги ёндашувларини ўзгартириши, Шарқ билан алоқаларини, Россия, Хитой, Эрон иттифоқи ва бошқа давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаши ва бир вақтнинг ўзида Ғарб ва Америка билан стратегик иттифоқдан ҳам ушлаб қолиши зарур деб ҳисоблайдилар.