Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашуви таҳлили
(last modified Thu, 30 Mar 2023 08:17:38 GMT )
март 30, 2023 13:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашуви таҳлили
    Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашуви таҳлили

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Москвада россиялик ҳамкасби билан учрашувда икки томонлама муносабатлар ва икки давлатни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён чоршанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда икки давлатнинг юқори мартабали делегациялари турли даражадаги турли масалалар юзасидан фикр алмашаётганига ишора қилиб, умид билдирди:Бир ойдан камроқ вақт ичида икки давлат Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлими узоқ муддатли ҳамкорлик шартномасини якуний қайта кўриб чиқади.

Лавров, шунингдек, Эрон ва Россиянинг минтақавий ва халқаро соҳалардаги самарали ҳамкорлигидан мамнунлигини билдирди.

Бу Амир Абдуллоҳиённинг Москвага Ташқи ишлар вазирлиги лавозимини эгаллаганидан кейин тўртинчи ташрифи бўлиб, у ўтган йилнинг сентябр ойида Лавров билан Москвага сафари чоғида учинчи марта Лавров билан учрашган  эди.

Эрон Ислом Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги алоқалар турли сабабларга кўра катта аҳамиятга эга, жумладан Каспий денгизи орқали қўшничилик ва минтақавий ташвиш ва муштаракликлар, шунингдек, халқаро ҳамкорлик.

Бундан келиб чиққан ҳолда, Эрон ташқи ишлар вазирининг яқинда икки давлат расмийлари ўртасидаги узлуксиз маслаҳатлашувлар давоми сифатида амалга оширилган Россияга ташрифи турли жиҳатлардан муҳим аҳамиятга эга. Ўзаро муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга бел боғлаган Эрон ва Россия бир вақтнинг ўзида Ғарб, хусусан АҚШ томонидан санкциялар остида қолмоқда, бу эса, албатта, икки давлат расмийларининг икки томонлама, кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорликларни мустаҳкамлашга ундаган мотивациясини оширди. 

Шунингдек, Эрон ва Россия кўплаб минтақавий ва халқаро ўзгаришлар, жумладан, Марказий Осиё, Кавказ, Афғонистон, Яман, Ироқ ва Сурия муаммолари ҳамда терроризмга қарши кураш масалалари бўйича муштарак нуқтаи назарга эга ва бу борада келаси ҳафтада Москвада Эрон, Россия, Сурия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида Сурия ва Туркия нуқтаи назарини яқинлаштириш мақсадида тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтади.

Россия ва Эрон делегатсияси музокаралари

 

Икки томонлама муносабатлар соҳасида Эрон ва Россия ўз кун тартибида узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси шаклида муносабатларни ривожлантириш ва заиф инфратузилма, молиявий манбалар ва сармоя каби баъзи тўсиқларни бартараф этиш; Шунингдек, банк ва транзит соҳаларида қўшма иқтисодий режалар икки давлат ҳокимиятини қизиқтирган масалалардан ҳисобланади. Шу асосда Россиянинг “Мир” банк тармоғи ва Эроннинг “Шетоб” банк тармоғи боғланиши кўзда тутилган, бу икки банк тармоғининг уланиши кўплаб тўсиқларни, жумладан, икки давлат ишбилармонлари олдидаги тўсиқларни олиб ташлаши мумкин.

Эрон ва Россия ўртасидаги транзитни ривожлантириш ва “Шимол-Жануб” коридорини фаоллаштириш масаласи ҳам икки давлатнинг муҳим лойиҳаларидан бири бўлиб, Рашт-Астара темир йўл линиясининг барпо этилиши билан Эроннинг Аббос ва Чабаҳар портларини Россиядаги Москвага боғлашда марказий рол ўйнаши мумкин. Тахминан 3000 километрлик ушбу савдо йўли икки давлатга Ғарб етиб бора олмайдиган қуруқлик ва денгиз йўллари орқали Осиёнинг ўсиб бораётган иқтисодиётидаги харидорларга барча турдаги маҳсулотларни ўтказиш имконини беради.

Шу муносабат билан Россия ташқи ишлар вазири икки давлат ўртасида транспорт ва транзит соҳасидаги келишувларни амалга ошириш муҳимлиги ҳамда “Шимол-Жануб” коридорининг стратегик ролини таъкидлади ва Россия ушбу йўлакни якунлашда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шу боис, Эрон ва Россия ўртасидаги муштарак манфаатлар икки давлатнинг мақсадлари ва сиёсий позициялари ҳамда имкониятлари, хусусан, нефт-газ, саноат ва шимол-жануб йўлаги соҳасида жуда юқори. Бу муштарак манфаатлар икки давлат расмийлари ўртасида доимий маслаҳатлашувларни талаб қилади ва Эрон ташқи ишлар вазирининг Россияга яқинда амалга оширган ташрифи ҳам худди шу доирада ва икки давлатнинг янада яқинлашиши учун самарали чора сифатида баҳоланиши мумкин.