апрел 06, 2023 14:19 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиёга террорчилик таҳдидлар таъсирини ошишидан хавотирлар кўпайган
    Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиёга террорчилик таҳдидлар таъсирини ошишидан хавотирлар кўпайган

Россия ва Тожикистон ўртасидаги қўшма машғулотлар Тожикистон ва Афғонистон чегаралари яқинида бўлиб ўтди.

Россия ва Тожикистон ўртасида Афғилонистон чегаралари яқинида қўшма ўқув машғулотларни ўтказилиши  бу икки дават раҳбарини Афғонистондан Марказий Осиёда такфирий-террорчилик оқимларни ўтишидан хавотиларидан далолат бермоқда.

2021-йил август ойида АҚШ томонидан Афғонистон ҳукумати Толибонга топширилганидан кейин Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида қўшма машғулотлар айниқса Россия Тожикистон ва Ўзбекистон ўртаисда қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш кун тартибидан жой олди.

Бу эса Толибон ҳаракати етакчилари Афғонистоннинг Марказий Осиё билан чегаралари хавфсизлигини таъминлашга доимо домо урғу бериб келгани пайтига тўғри келмоқда.

Эслатиб  ўтамиз Афғонистон мамлакати Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадшшдир. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлаш ўтмишдан анча фаоллашган. Шу сабабдан  ҳам террорчиларнинг Ўзбекистон чегаралари орқали ҳаракатланиши кўплаб тўсиқларга дуч келмоқда ва кўплаб муаммоларга юзмаюз бўлган.  Аммо Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини кескиб ўтиш осонроқ ва террорчилик ҳаракати Марказий Осиё билан бу давлат чегаралари орқали боғланишни афзал кўради.

Марказий Осиёнинг Афғонистон билан умумий чегаралари ҳақидаги вазият эса яқинда Толибон гуруҳини яна бир бор бу давлат чегараларини ҳимоя қилишга ваъда бергани билан бир вақтга тўғри келмоқда. Толибон ҳаракати Афғонистон ҳудуларидан қўшни давлатларга таҳдидларини олдини олишга алоҳида урғу бераётганига қарамай  Афғонистон билан чегарада айрим давлатлар ҳамон бу таҳдидлардан хавотир билдиришмоқда.

Олдинроқ Толибон ҳаракати яна бир бор Афғонистондан ҳеч бир давлатга таҳдид солишига йўл қўймасликка ваъда берди. Толибон ҳаракатининг қўшни давлатларга берган ваъдалари унчалик жиддий ҳисобланмайди чунки ҳар сафар Толибон ваъдаларидан сўнг бу мамлакатда содир бўлган аччиқ террор воқеаси барча тенгламаларни бузди.

 Толибон ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Халқаро Деҳлида бўли ўтгагн айрим мамлакталар Миллий хавфсизлик маслаҳатчиларининг хавотирларига жавобан  Афғонистонда Покистондаги Толибон ҳаракатнинг аъзолари борлиги ҳақидаги  ҳисоботининг асоссизлигини таъкидлаб, бу гуруҳни Афғонистонда ҳеч қандай базаси йўқ, на покистонлик " Теҳрики Толибонга" на бошқа бир гуруҳга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши фойдаланишига рухсат берилмайди деб эълон қилди..  Аммо бу ваъдалар Афғонистонга қўшни давлатлар ташвишларини ҳал қилмаганга ўхшайди.

Марказий Осиё масалалари бўйича айрим мутахассилар бу минтақа республикалари бир-биридан ажралган ва уларнинг ташқи сиёсати бир-бири билан уйғун эмас деб ҳисоблашади. Бундан келиб чиққан ҳолда бу таҳилчилар Россия бу минтақадаа мувофиқлаштирувчи ролини ўйнаши керак деган хулосага келган.

Шу ҳолда Марказий Осиё масалалари бўйича эксперти Бахитёр Рашидов ҳам ўз хулосаларида: жануб чегараларида таҳдид можаронинг муҳим омилидир ва бу масала Россиянинг Марказий Осиё минтақасида иштироки барқарорлашириш заруратидан далолат беради деб таъкидламоқда.

Шуни айтиш керакки Душанбе давлати расмийлари Тожикистон ва  Афғонистон умумий чегараларидаги нотинчлиги ҳақидаги хавотирлари шу ҳолда давом этмоқдаки  Россиянинг ўз ҳудуди ташқарисидаги энг йирик ҳарбий маркази ҳисобланадиган  201-ҳарбий базанинг Душанбе ва Тожикистоннинг Бохтар шаҳрида жойлашган.

Бу ҳарбий базага моторли қурол қўшинлари, танклар, атрилерия, разветка бўлинмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа, радиациявий, кимиёий ва биологик мудофаа кучлари ҳамда алоқа бўлинмалари киради.

Дарҳақиқат, Россия ва Тожикистоннинг Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, билан ҳарбий машғулотлар ўказишлари ҳам икки томоннинг ҳарбий кучларини шай ҳолатда ушлаб туриш учунтабиий ҳол саналади.

Ёрлиқ