апрел 15, 2023 12:21 Asia/Tashkent

Ню-Ёркнинг Манхеттен шаҳрида мусулмонлар ва Фаластин халқининг бошқа тарафдорлари иштирокида Бутунжаҳон Қудс кунига бағишланган марш бўлиб ўтди.

Мусулмонлар, шунингдек, бир гуруҳ сионизмга қарши яҳудийлар Ню-Ёркнинг Манхеттен шаҳридаги “Таймс-сквер” ҳудудида Бутунжаҳон Қудс кунини нишонладилар. Бутунжаҳон Қудс куни маросимида қатнашган мусулмонлар ва яҳудийлар Фаластин озодлиги ва Фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳайқириб, АҚШнинг сионистик режимга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тўхтатишни талаб қилдилар.

Ню-Ёркдаги Бутунжаҳон Қудс куни маршининг бир қатор иштирокчилари Иран Пресс нашрига берган интервюсида сионист режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини қоралар экан, бу режимни апартеид ва ирқчи деб таьрифладилар ва сионист режимга қарши глобал чора кўришга чақирдилар.

Шунингдек, ушбу маросимда Халқаро Қудс кунини номлаш мақсадида Имом Ҳумайний (р.а.) хотирасини эьзозлаш билан бирга, бу халқаро кунни сақлаб қолишни сионистик режимга ҳалокатли зарба сифатида қабул қилишди.

Ёрлиқ