Ўзбекистонда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
(last modified Sat, 15 Apr 2023 08:05:18 GMT )
апрел 15, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
    Ўзбекистонда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Самарқанддаги йиғилишда Хитой, Эрон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. Афғонистонга қўшнилар йиғилишида Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақи ҳам иштирок этди. Афғонистонга қўшни давлатлар ўртасидаги музокараларнинг сўнгги раунди 2022-йилнинг март ойида Хитойнинг Тунши шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Толибон ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмад твитида шундай ёзди:Амирхон Муттақи Самарқанд учрашуви чоғида минтақадаги айрим давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.

Афғонистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, афғон халқига нисбатан жорий этилган санксияларни бекор қилиш ва бу давлатнинг амалдаги ҳукумати терроризмга қарши қатьий кураш олиб бораётганини алоҳида таькидлаш Афғонистонга қўшни давлатларнинг Ўзбекистоннинг Самарқанд  шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиши иштирокчиларининг асосий урғуларидан бири бўлди.

Афғонистонга қўшни давлатларнинг Ўзбекистон мезбонлик қилган учрашуви АҚШ санксияларининг давом этиши ва Афғонистоннинг хориждаги активларининг блокланиши инқирозни янада кучайтирган бир пайтда ўтказилди.

Афғонистон Марказий банкининг хориждаги ресурсларидан фойдалана олмаслик Толибон ҳукуматини халқ учун зарур бўлган товарлар ва импорт қилинадиган буюмлар билан таьминлашни қийинлаштирди. Бу муаммо, айниқса, озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар Афғонистонда квазинқирознинг шаклланишига олиб келади ва бу жараённинг давом этиши ушбу мамлакатда гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин. Айниқса, Ғарб санксияларига қўшимча равишда, 2021-йил август ойидан бошлаб Толибон Афғонистонда ҳукмрон бўлиши билан бу давлатга халқаро ёрдам сезиларли даражада камайди.

Самарқнд йиғилиши

 

Айнан шу асосда БМТнинг Афғонистондаги гуманитар масалалар бўйича координатори Рамиз Ал-Акбаров ушбу мамлакатда аёлларнинг чекланганлигидан хавотир билдирар экан, халқаро ҳамжамият Афғонистон халқини унинг муҳим ва ҳаётий ёрдамини кесиш орқали бундан кейин ҳам жазоламаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон озиқ-овқат дастури расмийси Девид Безли шундай дейди:Афғонистон аҳолисининг камида ярми оғир очлик инқирозига дуч келмоқда. Афғонистон халқи шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож ва бу ёрдам юборилмаса, бу давлат катта гуманитар инқирозга айланади.

Афғонистонга қўшни давлатларда Американинг Афғонистонга қарши санксиялари тўхтатилмаса, бу мамлакат аҳолиси кўплаб муаммоларга, жумладан озиқ-овқат таъминотига ҳам дуч келишидан хавотир бор. Бу масала афғон фуқароларининг қўшни давлатларга ноқонуний миграциясининг кучайишига ва бундан келиб чиқадиган муаммоларнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, турли террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД фаолияти туфайли Афғонистонда хавфликнинг давом этиши Афғонистонга қўшни давлатларнинг бошқа ташвишларидан бири бўлиб, Самарқанд учрашувида Толибон ҳукумати Афғонистонда  терроризмга қарши қатьий ва самарали кураш олиб бориши зарурлиги алоҳида таькидланди. 

Афғонистондаги сиёсий жараённи халқнинг самарали иштироки ва бу мамлакатда ҳукумат тузилмасини белгилашдаги халқнинг ролига асосланган ҳолда таькидлаб ўтиш ҳам сўнгги икки йил ичида Афғонистон бўйича ўтказилган халқаро учрашувларда қайта-қайта таькидланган масалалардан бири бўлиб, ҳали эришилмаган.

Афтидан, Афғонистон бўйича халқаро очилишларнинг асосий қисми Толибон ҳукуматининг амалдаги тартиблари, жумладан, аёлларнинг меҳнати ва таьлимига оид ўзгаришларга ҳамда келажакдаги бошқарувда бу мамлакатнинг халқнинг роли ва иштироки тамойилига жиддий эьтибор қаратишга боғлиқ.