Туркиянинг иқтисодий инқирози сайловлар арафасида ҳам давом этмоқда
Туркияда муҳим президентлик ва парламент сайловларига бир ойдан камроқ вақт қолган бўлса-да, давлат муассасалари мамлакатдаги иқтисодий инқирознинг кучайгани ҳақида янги ҳисоботларни чоп этмоқда.
Худди шу доирада Туркия Банк фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш ташкилоти, жорий йилнинг дастлабки уч ойида бу мамлакат халқининг банкларга қарзлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 баробар ортганини маьлум қилди. Туркия Банк фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш ташкилоти маьлумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида халқнинг банкларга бўлган қарзи 1,8 триллион лирадан ошди. Қолаверса, инфляциянинг кучайиши, аҳоли турмуши ва яшаш нархининг ҳайратланарли даражада ошиши ҳамда жамиятнинг турли қатламларининг харид қобилиятининг заифлашиши, аҳолининг банкларга энг юқори фоиз ставкасини тўлаши, мисли кўрилмаган валюта курсининг ошиши, ҳукумат ва хусусий секторнинг катта ташқи қарзларининг оғир юки охирги беш йил ичида турк халқини қийнаган муаммоларнинг бир қисмидир.
Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукуматининг иқтисодий ислоҳот ва халқ ҳаётини яхшилаш режаси йўқдек кўринади. Шу билан бирга, айтиш керак:Банклар энг кўп фойдани халқдан талаб қилади ва амалда Туркиядаги шартлар шундай ўзгардики, халқ узлуксиз ютқазади ва турк банклари фойда кўради! Очиғи, бу шартлар турк халқи ва сайловчиларнинг умидларини оқламайди.
Бундай вазиятда Туркиянинг иқтисод мутахассислари давлат хизматчиларининг маошининг инфляция даражасига мос равишда ошмаётгани, миллий валютанинг қадрсизланиши, нархларнинг ҳаддан ташқари ошиши ва ишсизлик даражасининг ортиши одамларни банклардан кредит олишга мажбур қилувчи ва ўз даромадидан кўра кўпроқ кредит карталаридан фойдаланишга ундовчиэнг муҳим сабаблардан эканини таъкидламоқда.Таҳлилчиларнинг фикрига кўра:"Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг бу мамлакатнинг кейинги 30 йиллик режалари бўш ва кўзга кўринган ташвиқот бўлиб, халқнинг объектив ва реал муаммоларига ҳеч қандай алоқаси йўқ".
Эрдўған ҳукуматидаги собиқ асосий вазирлардан бири ва Туркиянинг иқтисодий экспертларидан бири, ҳозирда "Илғорлик ва Демократия партияси" раҳбари Али Бабажан ва "Миллий коалиция"да иштирок этувчи партиялардан бири шундай дейди:“1 кило пиёзнинг нархи 30 лирага етган ва энг нозик лавозимлар лаёқатсизлар қўлида бўлган мамлакатда халқ овози референдумнинг ҳукми ва уларнинг қарори ҳал қилувчи бўлади.
Бўлажак сайловлар ҳеч бир партия якка ўзи ғалаба қозона олмайдиган курашдир. Ўтган йили инфляция даражасининг ошиши ва миллий пул бирлигининг қадрсизланишига дуч келган Туркия бу тенденцияни давом эттирмоқда. Туркияда ишсизлик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўндан икки фоиз ортиш билан 10 фоизга ошди. Бу муаммолар билан бир вақтда Туркиянинг валюта заҳираларининг камайиши ҳам сабаб бўлди. Чунки Туркиянинг валюта заҳираларининг камайиши иқтисодий беқарорлик ва бу давлатда инфляция даражасининг ошиши ҳамда миллий пул бирлигининг қадрсизланиши омилларидан биридир.
Туркия Марказий банки томонидан эьлон қилинган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг 31 март куни якунланган ҳафтада ўлканинг валюта захиралари 1 миллиард 89 миллион долларга камайиб, 70 миллиард 247 миллион долларга етди. Бироқ бу бундан бир ҳафта олдин, 24-март куни якунланган ҳафтада Туркия Марказий банкининг валюта захираси 71 миллиард 336 миллион доллар деб эьлон қилинган. Шубҳасиз, бу тенденция турли соҳаларда Туркиянинг иқтисодий инқирозининг давом этишидан далолат беради. Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукумати турк халқига сайловлар олдидан бир неча ой ичида Туркиянинг иқтисодий жараёнларида мақбул яхшиланишлар бўлишини ваъда қилган эди.
Бундай вазиятда Эрдўғаннинг ўзи турк сайловчиларидан унга ва ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясига ишонишда давом этишларини сўради. Эрдўғон 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонса, Туркиянинг кейинги беш йилдаги иқтисодий аҳволи ва сиёсатини ҳокимиятни ўз қўлига олишнинг биринчи ўн йилликдаги тартибига ўзгартириши мумкин, деб ҳисоблайди. Айни пайтда Туркияни минтақада буюк иқтисодий ва сиёсий кучга айлантирган Абдуллоҳ Гул, Аҳмед Довутўғли, Али Бобожон каби сиёсатчилар ва иқтисодчилар ва бошқа бир қатор мутафаккирлар ва Адолат ва тараққиёт партиясининг асосчилари сўнгги ўн йилликда Эрдўғоннинг ўзи томонидан ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан чиқариб юборилган. Шубҳасиз, “Миллий коалиция”даги мухолиф партиялар Адолат ва тараққиёт партияси билан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ рақобат қилиш имкониятига эга бўлди. Бундай вазиятда, гарчи мухолифат партиялари ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясини мустақил равишда мағлуб эта олиши даргумон бўлса-да, бироқ, шубҳасиз, Хукмрон партияси ва унинг иттифоқдоши “Республика” коалициясидаги “Миллий Ҳаракат” партиясининг ҳукумат тузишлари йўлида жиддий тўсиқларга дучор қилишлари мумкин.