Афғонистон бўйича Москвадаги жамоавий келишув йиғилиши
(last modified Sat, 29 Apr 2023 07:00:31 GMT )
апрел 29, 2023 12:00 Asia/Tashkent
  • Афғонистон бўйича Москвадаги жамоавий келишув йиғилиши
    Афғонистон бўйича Москвадаги жамоавий келишув йиғилиши

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар вазирлар кенгаши ушбу ташкилотнинг Москвадаги 37-йиғилишида Толибон вакили иштирокида Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Хавфсизлик соҳасидаги ноқулай вазият, жумладан, террорчилик таҳдидларининг кучайиши ва Афғонистондан наркотикларнинг транзити ушбу ташкилот вакилларининг муҳим муҳокама мавзуси бўлди.

Россия, Тожикистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аьзо бўлиб, Афғонистондаги воқеаларга доимо сезгир бўлиб, Афғонистондан келаётган ҳар қандай таҳдидларга қарши курашишда жамоавий ҳамкорликка урғу беради.

Бу ҳақда Афғонистон масалалари бўйича эксперт Соруш Амирий шундай деди: Афғонистон географик таҳдид сифатида Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аьзо мамлакатларни доимо ташвишга солиб келган. Бу ҳолат ушбу ташкилотга аъзо давлатлар, хусусан, Тожикистонни америкалик аскарларнинг Афғонистонда бўлган вақтида ҳам, улар кетганидан кейин ҳам ташвишга солмоқда. Эндиликда Афғонистон терроризмни ўтказувчи жой сифатида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг эьтиборига сабаб бўлди”

Аввалроқ Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти бош котиби Иманқоли Тасмагамитов Афғонистондан террорчиларнинг бу ташкилотга аьзо давлатлар ҳудудига кириб келиши хавфи ортиб бораётганидан хавотир билдирган эди. Яқинда Ғарб мамлакатларидаги ахборот манбалари томонидан эьлон қилинган хабарлар Афғонистондаги турли террорчилик гуруҳлари фаолияти ҳақида маьлумот беради.“Толибон” бундай хабарларни рад этса-да, Афғонистондаги хавфсизлик соҳасидаги ўзгаришлар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Вазирлар кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиши Афғонистонда террорчилик гуруҳлари фаолиятини давом эттириш масаласига жиддий қарашларини кўрсатади.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти

 

Мавлавий муфлий, сиёсий масалалар бўйича эксперт шундай фиркда:“Афтидан, сўнгги икки йил ичида Афғонистонда яна ҳокимият тепасига келган  Толибон халқаро ҳамжамият, айниқса, бу давлатга қўшни давлатларнинг фикрини террористик гуруҳларнинг фаолияти тўхтатиш орқали Афғонистон хавфсизлигини таьминлаш борасида ўзига жалб эта олмади. Шунинг учун ҳисобот ва хабарлар чоп этилмоқда. Бу ушбу гуруҳларнинг Афғонистондаги фаолияти давом этаётганидан далолат беради, бу эса халқаро тан олиш жараёнига салбий таьсир кўрсатмоқда.

Ҳар ҳолда, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Котибияти вакили Юрий Шуваловнинг ушбу ташкилотга аьзо давлатлар Толибон билан минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги сўнгги баёнотлари уларнинг  Афғонистондаги хавфсизлик ўзгаришлари ва унинг ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар хавфсизлигига таъсири бўйича қайғулари қанчалик чуқур эканини кўрсатади. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар ушбу давлатларга Афғонистон ҳудудидан кириб келаётган террорчилик гуруҳлари хавфидан бир неча бор ўз хавотирларини билдиришса-да, Кобул расмийлари ҳам Афғонистондан уларга ҳеч қандай таҳдид йўқлигини таъкидлаган.Бу ушбу ташкилотга аъзо давлатларни қониқтира олмади. Тожикистон Афғонистондан Россияга қўшни давлатларга терроризм транзити бўйича биринчи ўринда туради. Шу сабабдан хавфсизликни кучайтириш мақсадида Россия ҳарбий кучлари Тожикистон чегараларида жойлашган. Коллектив хавфсизликка аъзо мамлакатларнинг мухолиф гуруҳлари ҳам Афғонистонда ўрнашиб, улар учун жиддий таҳдид сифатида кўрилаётгани айтилади.