БРИКС гуруҳининг дунёдаги роли ва унинг Эрон Ислом республикаси учун аҳамияти
Эрон ТИВ раҳбари Жанубий Африкада ўтказиладиган БРИКС ташкилоти йиғилишида қатнашиш учун Кейптаунга борди.
Эрон Ислом Республикасининг ТИВ раҳбарининг дипломатия масалалари бўйича ўринбосари Маҳди Сафарий Эроннинг БРИКСга аъзо бўлиш жараёни ҳақида гапириб, БРИКСга аъзо давлатлар ҳали янги аъзолар учун ўз мезонларини белгилаб қўймаган аммо бизда мавжуд бўлган мезонлар билан биз ўзимизни меъёр ва мезонга мослаштирамиз деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз БРИКС гуруҳи - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африканинг инглизча номларининг бошқа ҳарфларини бирлаштириш орқали тузилган ривожланиш ҳолидаги иқтисодий кучлар бошчилигидаги гуруҳдир.
БРИКСга аъзо давлатлар жумладан Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Акрика бу иттифоқни кенгайтириш масаласини муҳокама қилиш учун 2-3 июнь кунлари Кейптаунга учрашади. Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Жазоир, Миср, Баҳрайн, Индонезия БРИКСга аъзо бўлиш истагини билдирмоқда.
Эрон ҳам Сайид Иброҳим Раисий раҳбарлигидаги 13-ҳукуматини иш бошлаши билан қўшни давлатлар ва шарқдаги иттифоқчилари билан сиёсий ва савдо муносабатларини мустаҳкамлашни кучайтирди.
Бу ёндошув эса Эрон иқтисодиётини ошириш ва АҚШнинг иқтисодий санкцияларига қарши туришга қаратилган. Аслида бу даврда Эрон ташқи сиёсати Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ва халқаро ташкилотларга аъзо бўлишга уриниш шаклида бундай давлатлар билан муносабтларини ривожлантириш ва кўп томонлама халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга интилди.
Эндиликда БРИКСга аъзо бўлишни Эрон иқтисодий дипломатияининг халқаро ва минтақавий кўп томонлама муносабатларни оширишга қаратилган навбатдаги қадами сифатида баҳоланиш мумкин.
Глобал иқтисодиётга юқори таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга бўлган БРИКС гуруҳининг муҳимлигинг энг асосий сабабларидан бири унинг тез иқтисодий ўсиши ва глобал ишларига таъсир кўрсатишидир.Дунё аҳолисининг ярими ва жаҳон иқтисодий салоҳиятининг 25 дан 28 фоизгача бўлганлиги ҳамда бой инсоний ва табиий ресурслар туфайли бунга эришилди.
Шунинг учун АҚШ режими БРИКСга мухолифлардан бири бўлиб ҳар доим ўзининг Ғарб иттифоқчилари ёрдамида бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг глобалашувига қарши чиқишга уриниб келган.
БРИКСга аъзо давлатларнинг иқтисодий-саноат тараққиёти жараёни эса бу гуруҳнинг келажакдаги кўп қутбли дунёда рол ўйнаш ва дунёда ҳукмронлик қилаётган мавжуд тартибларга қарши курашиш учун шакллантираётган ташкилот сифатида шаклланишга ҳаракат қилиши ва пойдеворини мустаҳкамлашга қарор қилаётганининг далилидир.
Банк , энегергетика, транспорт, телекоммуникация ва ижтимоий -меҳнат масалалари каби иқтисодий масалалар бу гуруҳнинг энг муҳим иқтисодий масалалари ҳисобланади.
БРИКСнинг яна бир мақсади халқаро савдо тижоратнинг стандарт валютаси сифатида доллардан ажралиб чиқиш бўлиб ҳозирда ташкилотга аъзо мамлакатлар валютасига асосланган " халқаро валюта захираси" жамғармасини ташкил этиш масаласи давом этмоқда.
БРИКС янги тараққиёт банки ва умумий валюта захирасини яратиш орқали Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби Ғарб молия институтларига қарши туришга ҳаракат қилади.
БРИКСга аъзо давлатларнинг ҳар бири ўз минатқасидаги сиёсий ёки иқтисодий соҳалардан бирининг асосий ўйинчиси ҳисобланади.
Эрон Ислом Республикасининг ноёб географик жойлашуви ва унинг энергия, транзит ва транспорт соҳасидаги имконитялари БРИКС аъзоларини Шарқдан Ғарбга боғловчи олтин йўл сифатида Эронга алохида эътибор қаратишга мажбур қилган.
Шу сабабдан Эроннинг асосий энергия етказиб берувчилардан бири сифатида, аъзолиги ва транзит имконичятлари БРИКС учун муҳим рол ўйнаши мумкин.
Чунки бу гуруҳ аъзоларига кўплаб иқтисодий имкониятларни тақдим этади. Шуни ҳам ёдда олиш керакка Эрон Ислом Республикаси ҳам иқтисодий вазиятни яхшилаш учун иқтисодий сармояга эҳтиёжи бор ва шу асосда БРИКС гуруҳига аъзо давлатлар сармояларидан фойдаланишини Эрон учун имконият деб ҳисоблаш мумкин.
Сиёсий жиҳатдан Эрон Ислом Республикасининг ҳамкорлиги ва БРИКС гуруҳига аъзолари ҳам муҳим зеро бу гуруҳ Европа ва АҚШ иштирокисиз тузилган.
АҚШ ва Европанинг Эрон Ислом республикасига бир томонлама санкциялар ва сиёсий босимлари сабаб, Теҳрон ҳукумати БРИКС гуруҳини хусусан Хитой, Россия ва Ҳиндистонни Ғарбга муқобил сифатида билади ва бу эса санкциялар ва сиёсий босимларнинг таъсирини камайтириши ҳам мумкин.