Эрон Исломий Президенти Президентининг Венесуелага ташрифи аҳамияти сабаблари
Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий 13-дипломатик сафари учун Венесуелага борди.
Саййид Иброҳим Раисий Лотин Америкаси сафарини кеча бошлади, Венесуеладан кейин Куба ва Никарагуага ҳам сафар қилади. Эрон Ислом Республикаси Президентининг Венесуелага ташрифи ушбу мамлакат президенти Николас Мадуронинг Теҳронга ташрифидан бир йил ўтиб амалга оширилди. Мадуро ўтган йилнинг июн ойида Теҳронга сафар қилган ва Эрон Ислом Республикаси расмийлари, жумладан, Ислом инқилоби муаззам раҳбари билан учрашиб, суҳбатлашган эди.
Президентнинг, хусусан, Лотин Америкаси ва Венесуелага ташрифи катта аҳамиятга эга. Бу сафар Эроннинг 13-ҳукумати раҳбарининг қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга жиддий ишончи борлигини кўрсатади. Қўшни, мусулмон, минтақавий ва иттифоқдош давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш Саййид Иброҳим Раисий ҳукуматининг энг муҳим ташқи сиёсат стратегияси бўлиб, Венесуела Эрон Ислом Республикаси билан ҳамфикр бўлган давлатлардан биридир. Венесуела ва Эрон Ислом Республикаси Америка Қўшма Штатларининг душман сиёсатига дуч келмоқда ва сўнгги йилларда бу сиёсатни зарарсизлантириш учун биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Парламентнинг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси айзоси Сара Фаллоҳий президентнинг Венесуелага ташрифи аҳамияти ҳақида шундай деди:Венесуела Американинг ҳаддан ошишларига қарши қаршилик кўрсатган давлатлардан бири эканлиги учун Эрон билан кўп умумий томонларга эга бўлган давлатлардан бири бўлиб, Американинг ҳовлиси сифатида таьрифланади ва Эрон Ислом Республикаси бу давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаши керак.
Бундан ташқари, Эрон Ислом Республикаси ва Венесуела ўртасида сўнгги йилларда иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасида кўплаб қадамлар қўйилди. Эрон Ислом Республикаси Венесуеланинг иқтисодий эҳтиёжларининг бир қисмини ҳал қилар экан, Каракасда ҳам Эрон Ислом Республикаси фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб иқтисодий имкониятлар мавжуд. Айни пайтда, ҳар икки давлат энг йирик нефт қазиб олувчилар ва тасдиқланган нефт захираларининг энг йирик эгалари қаторига киради ва уларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш мумкин. Мадуронинг ўтган йили Теҳронга сафари чоғида эронлик муҳандислар ва кемасозлик саноати вакиллари томонидан қурилган 113 минг тонналик нефт танкери Венесуелага етказилган эди. Бу техник ва муҳандислик хизматларини экспорт қилишда Эроннинг юқори салоҳияти ва имкониятига мисол бўлди.
Яна бир муҳим масала, Саййид Иброҳим Раисийнинг Венесуелага сафари унинг президентлигидан икки йилдан камроқ вақт ичида амалга оширган 13-хорижи сафаридир. Бу дипломатик сафарлар, хусусан, Лотин Америкасига саёҳат, бир томондан, Эрон санксияларга қарамай, кўплаб давлатлар билан ўзаро алоқада бўлиб, мулоқотда бўлиб, чекловлар панжарасини бузиб, кўплаб давлатлар билан нормал мулоқот қила олганини кўрсатади. Бошқа томондан, бу бирлашган мамлакатларнинг глобал бир қутбли тузилишга қарши туриш ва дунёда янги куч блокларини яратиш йўлидаги ҳаракатини кўрсатади.
Якуний нуқта; Саййид Иброҳим Раисийнинг Венесуела зиёрати ҳам ўтган келишувларни кузатиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда. Мадуронинг ўтган йили Теҳронга ташрифи чоғида томонлар 20 йиллик ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Оятуллоҳ Хоманаий ушбу келишувни имзоланганидан сўнг Эрон ва Венесуела ўртасида 20 йиллик ҳамкорлик ҳужжати имзоланганини олқишладилар ва шундай дедилар:"Узоқ муддатли ҳамкорлик зарурати - келишувларни кузатиб бориш ва уларни якунлашдир".