Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди(фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i84794-Абу_Райҳон_Беруний_номидаги_Халқаро_кимё_олимпиадасининг_очилиш_маросими_ўтказилди(фотожамланма)
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, шунингдек, олимпиадада иштирок этувчи хорижий давлатлар ўқувчи-ёшлари қатнашди.
(last modified 2023-06-13T09:56:29+00:00 )
июн 13, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди(фотожамланма)

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, шунингдек, олимпиадада иштирок этувчи хорижий давлатлар ўқувчи-ёшлари қатнашди.

Тадбир давомида иштирокчи давлатларнинг таништирув маросими ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Унда 15 мамлакатдан 130 нафар кимё фанидан билимдон ўқувчилар иштирок этади.

Маълумот учун, Абу Райҳон Беруний буюк аллома, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларга оид қомусий асарлар муаллифи. У Ўрта Шарқда илк бора Ер Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини айтиб, Ернинг айлана ўлчамини аниқлаган.