Ҳаж, бандаликнинг соф имконияти (3)
Ушбу дастурда биз Ҳажнинг баъзи маросимлари билан танишамиз.
Ҳаж - кўп сирлардан иборат узоқ ҳикоя. Энди мен зиёратчилар билан бирга “Миқот” деган жойга ҳаж амалларини адо этиш ва эҳром боғлаш учун келдим. Майли, шу сирлардан баьзиларини билиб олсак. Айримлари эҳром боҳлаб бўлиб, лабларидан чиқаётган лаббайк садолари зиёратчиларнинг ҳаяжон ва заавқларига қўшилиб, маьнавий-руҳий муҳит яратмоқда. Мана, икки бўлак оддий ва оқ кийим билан тавофга тайёрмиз, яьни нафс ва мақтанишнинг барча омилларини олиб ташлаш, Аллоҳликсиз кишанларни очишдир. Карвон руҳонийси ҳаж сирлари ва маросимлари ҳақида гапириб беради:
“Одам ташқи кўринишини гўзал қилиш учун учта нарсани қилади. У ифлос кийимларни ечади; Баданини ювиб, кейин тоза кийим кияди. Ички безак ҳам худди шундай. Эҳром вақтида тикилган кийимларни еч, дейишганда; Яени, осийлик, гуноҳ ва кибр либосларини ечиб, тоат кийимини кийишдан аввал тавба ва ғусл суви билан ўтган гуноҳларни кетказингиз. Энди гуноҳ қилмаймиз дея олмаймиз лекин бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз иншаАллоҳ. Гуноҳ қилган кишини тузатиш муҳим. Унда итоатни пок тан, пок қалб билан кияйлик. Бу ҳаж сирларининг биринчи боби бўлиб, эҳром кийиш билан боғлиқ.
********Лаббайика..Аллоҳумма лаббайик ********
Масжидул-Ҳаром тепасидан Каьбани магнит каби ўраб олган ва жамоавий ҳаракатда капалакдек Аллоҳни бутун борлиқнинг маркази қилиб қўйган зиёратчиларга қараганимда, Каьба шунчаки оддий уй эмаслигини тушунаман. Ҳамма нарса унинг моҳиятига асосланади. Тавофда ҳаяжонланган ва ҳақ изловчилар бошларини танимайдилар ва севиб тасбиҳ айтадилар. Гўё дунёнинг барча зарралари улар билан уйғун бўлиб, уларнинг ҳаммаси ўз нафсининг ҳалқасидан Аллоҳнинг илми ҳалқасига етиш учун айланиб юради. Шу боис тавоф намозини ўқиб, ягона ва раҳмли яратувчига сажда қиладилар ва унга шукр қиладилар.
“Сафо” ва “Марва”га келамиз. Биз бу кичик тоғдан ўша кичикроқ тоққа бориб, ҳеч нарса ололмай бу тоққа қайтган гуруҳларни кўрамиз. Улар бу ҳаракатни такрорлайдилар, гоҳ чопадилар, гоҳ юрадилар, ҳайронмиз, бунинг маьноси нима бўлиши мумкин?! Аммо тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бу ҳаракатлар Аллоҳнинг чексиз раҳматидан умидвор бўлиб, чанқаган фарзандига сув излаб қуриган, ёнаётган саҳрода курашган Ҳожар исмли аёлнинг саьй-ҳаракати тимсоли эканлигини кўрамиз. Етти марта келиб-кетгандан сўнг бирданига замзам сувининг қайнаши Ҳожар ва унинг боласига Аллоҳ таолонинг инояти акс-садоси бўлди. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 158-оятида:“Сафо ва Марва Аллоҳнинг маросимлари (ва аломатлари)дир. Бас, Аллоҳнинг Байтуллоҳи ёки Умрасини ҳаж қилган кимсаларнинг ҳар иккисини тавоф қилишларига (Саъи Сафо ва Марвани) қилишларига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ўша улуғ хотирани янгилаш орқали ҳожилар тавҳид, сабр ва ишончнинг улуғ сабоқларини ўрганадилар ва ҳеч ким Аллоҳ йўлида ҳаракатсиз ҳеч қаерга етиб бормаслигини англайдилар!
Зулҳижжа ойининг 9-куни тонгида улкан ҳаж карвони билан бирга дарёлардек оқиб, Арафотдаги одамлар денгизига қўшиламиз. Вақт ўтган сари Ҳаж зиёратини бажариш нафақат рамзий ҳаракатлар кетма-кетлиги, балки уларнинг ташқи кўриниши ортида ҳам улуғвор ботиний маьно борлигини тобора англаб етамиз.
Арафот илм маконидир. Илм шохларидан бири ўз-ўзини билиш бўлиб, Ҳожи Арофатда ўзини англайди. Вазият ва амалларини ҳисоблаб, ўзида хато кўрса, тавба қилади. Арафот саҳросида қиёмат куни тасвирланган, ҳисоб-китоб ва ишларини эслаб Ҳожида узилиш, тазарруь ва дуо ҳолати юзага келади, бу уни ўзгартиради.
Айтишларича, Арафотда инсоннинг руҳи ва қалби ўзгариб, “Маш’ар”да туриб, Аллоҳни зикр қилиш билан бу ҳолга эришса, ҳожи тўғри ҳажни қилган бўлади.
Мено диёрида шайтонни ҳайдаш ва дунёнинг ягона яратувчисига соф итоат маьносини билдирувчи “Роми Жамраҳ” ҳажнинг яна бир амалидир. “Машьар”да зиёратчилар учта тош устунга уриш учун тош йиғишади. Бу устунлар Иброҳим алайҳиссаломнинг шайтоннинг васвасаларига қарши кураши хотирасини ёдга солади, у йўлида уч марта пайдо бўлиб, Аллоҳнинг амрини бажармаслик учун уни заиф ва тараддудга солишга қарор қилди. Лекин ҳар сафар Иброҳим (а.с.) уни тош билан итариб юборарди.
Қуръондаги шайтон пайғамбарлар олдига қўйилган ёвузлик ва бузғунчи кучларнинг талқинидир:« وَکَذلِک جَعَلْنَا لِکُلِّ نَبِىٍّ عَدُوًّا شَیاطِینَ الاِْنسِ وَالْجِنِّ.»(112- انعام ): “Шундай қилиб, ҳар бир пайғамбарнинг олдига инсон ва жинларнинг шайтонларидан бир душман қўйганмиз.“ Қурьон оятларида шайтон тимсолининг такрорланиши инсонлар ва мусулмон жамиятлари томонидан душман тимсоли ҳеч қачон эьтибордан четда қолмаслигини билдиради. Ҳамма билсинларки, улар жиҳод акбар майдонида доимо шайтонларнинг васвасаларига дучор бўлишади ва уларни тошбўрон қилиб, ҳайдаб чиқармагунича ғолиб бўлишмайди.
Дарҳақиқат, Рами Жамрат душманни таниш ва душманга нафрат рамзи. Энди ҳукмрон кучлар мусулмонларга қарши турли йўллар билан фитна уюштираётган экан, душманлар ва уларнинг тактикасини билиш керак. Душманларга эътибор бермаслик ҳам катта ва тузатиб бўлмайдиган хато саналиб, мусулмонларнинг бўлинишига ёки Ислом шаънига зиён етказиши мумкин.
Кўп сонли зиёратчилар Ҳаж зиёратларини адо этишда давом этмоқдалар, улар яна Аллоҳнинг уйини тавофга бориб, тавоф намозларини ўқийдилар. Улар меҳр билан юриб, холиқларининг уйини айланиб, Ҳаж сафари муваффақиятли ўтгани ва маросимларни бажаргани учун Аллоҳга шукр қиладилар. Айни пайтда Каьба худди темир зарраларини ўзига тортувчи магнит каби, қучоғини очиб, бу зиёратчиларни ўзига чорлайди.
Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилиш ва ҳалоқ (сочларни олиш) ва тақсир (сочлар ё тирноқни қисқартириш) ҳаж маросимларини бажаришнинг охирги босқичидир. Ҳайит куни мақбул ҳожини адо этганлар қувонади, Аллоҳга шукр қилади. Мино юртидаги қурбонгоҳга келганимизда, бу қурбонликлар нима учун эканига ҳайрон бўламиз? Асосан, ҳайвон сўйиш ҳам ибодатлар мажмуасига кириши мумкинми?! Аммо Иброҳим алайҳиссаломнинг қурбонлик масаласини эслаганимизда, у зот энг азиз яқинларини, умрининг энг ширин мевасини шу соҳада Аллоҳ йўлида қурбон қилди. Кейинчалик, Минода қурбонлик сифатида анъана яратилди, биз бу ишнинг фалсафасини тушунамиз. Қурбонлик Аллоҳ учун ҳамма нарсани тарк этишнинг сиридир. Қурбонлик қалбни Аллоҳдан бошқа нарсадан бўшатишнинг бир кўринишидир. Исмоил алайҳиссаломнинг сўйилиши манзараси, қурбонлик чоғидаги ота ва ўғилнинг руҳи кўз ўнгида гавдаланса, ўша руҳлар инсон қалбида чарақлаб турса, бу маросимлардан етарлича тарбиявий фойда олиш мумкин.
Ҳаж маросимлари ислом динининг баркамоллигини ифодаловчи амаллар мажмуи сифатида инсонни ўзгартиришда, унинг руҳий осойишталиги ва хавфсизлик ҳиссини оширишда мана шундай самара беради. Аллоҳни зикр қилиш Аллоҳга бўлган боғлиқлик ва яқинлик даражасини оширади ва дунё ишларига боғлиқликни узишга олиб келади. Шунингдек, инсон қадр-қимматини, ҳурматини оширади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажнинг юксак маьносига эьтибор бериб, марҳамат қиладилар:“Намоз, ҳаж, тавоф ва бошқа амалларнинг фарзлиги Аллоҳни зикр қилиш демакдир. Хўш, қалбинг ибодатдан асосий мақсад бўлмиш Аллоҳнинг улуғ ва буюклигини тушунмаса, тилни зикр қилишдан нима фойда?”
Қурбонлик қилгандан кейин Ҳаж Мақбулдан ўтганлар Ҳазрати Сажжод (а.с.)нинг ушбу дуоси билан хурсанд бўлиб, Аллоҳга шукр қиладилар ва дўстлик ва меҳр-мурувватни кўпроқ сўрайдилар:« اَللهُمَّ ارزُقنی حُبَّکَ وَ حُبَّ مَن یُحِبُّکَ وَ حُبَّ کُلِّ عَمَلٍ یوصِلُنی اِلی قُربِک.» "Ей Аллоҳим, менга ўзингни ва севганларингнинг севгисини ва мени яқинлигингга боғлайдиган ҳар бир ҳаракатнинг севгисини бер".