июн 18, 2023 17:21 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг Эронга сафари билан икки давлат ўртасидаги алоқалар янада кенгайтирилади
    Шавкат Мирзиёевнинг Эронга сафари билан икки давлат ўртасидаги алоқалар янада кенгайтирилади

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг расмий таклифига асосан сиёсий ва иқтисодий соҳа вакилларидан иборат юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳрон шаҳрига келди.

Бу сафар Ўзбекистон президентларининг 1992 йилдан кейинги иккинчи сафари ва Мирзиёевнинг эса Ўзбекистон президенти бўлганидан кейин Теҳронга уюштирган биринчи расмий сафари ҳисобланади.

2016-йилда Шавкат Мирзиёевннинг  президент бўлиши билан бу ватанпарварлар ҳукумати Эрон билан алоқаларни яхшилади ва Эрон Ислом Республикасининг 13-ҳукумати дипломатиясида шарққа қараш сиёсати ва қўшни давлатларнинг устуворлиги туфайли икки давлат ўртасидаги тарихий алоқалар янги суръат топди.

Охирги 3 йил давомида Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадида икки томонлама маслаҳатлашувлар изчил давом эттирилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  2022- йил сентбяр ойида Самарқандда, 2021-йил сентябр ойида Тожикистона бўлиб ўтганг ШҲТ саммити ва 2021 ноябр ойида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган  Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти-ЭКО саммити доирасида учрашиб  мулоқот қилганди.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқа соҳаларидан бири транзит ва транспорт соҳасидир.

Эрон мамлакати шимол ва жануб ҳамда шарқ ва ғарб ўртасидаги кўприк саналади ва Шарқий Осиё ва Марказий Осиёни Европа ва Африка билан қуруқлик ва денгиз орқали боғлаши мумкин.

Бундан ташқари денгизга чиқиш имконияти йўқлиги сабабли Ўзбекистон савдо учун барқарор ва хавфсиз транзит йўлига жуда муҳтож.

Ўзбекистон Республикаси президентининг Теҳронга сафари чоғида трансорт ва транзит соҳасид  ҳамкорлик ҳужжати имзоланиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб ҳар ойда ҳар чоракда транспорт инфратузилмаси соҳасида ишчи гуруҳ йиғилиш ўтказилади.

Мирзиёев Теҳронда

 

Ҳамкорлик соҳааоридагн бошқа бири саноат, нефт-кимиё, фармацевтика , тиббий асбоб -ускуналар ва технолгия лойиҳаларида қатнашишдир. Эндиликда бу икки давлат расмийларининг кун тартибида ва Мирзиёевнинг Теҳронга сафари чоғида бу борада келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Айтиш жоиздирки сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги кенгайиб бораётган алоқалар кўп қиррали бўлди ва ҳозир Эрон ва Ўзбекистон алоқаларини яхши сиёсий, савдо, транспорт, халқаро ва минтақавий алоқалар билан бир қаторда парламент, академик, маданият, санъат, туризм ва спорт соҳаарида ҳам ҳамкорлик даражасига кўтарилди.

Ҳозиргача Эрон ва Ўзбекистон давлатлари қўшма иқтисодий комиссиясида жуда яхши келишувларга эришган уларнинг энг аҳамиятлиси бизнес ва товар аийрбошлашни миллиард долларга етказиш бўйича йўл харитасини тайёрлашдир.

Статистик маълумотларга биноан, Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошганидан далолат беради. Масалан,  2022-йилда икки давлат ўртасидаги савдо алоқалар ҳажми қарйиб 435,7 миллион долларга етди ва бу  2021-йилга нисбатан 4,5 миллион долларга ошганини кўрсатмоқда.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп сонли маданий-тарихий муштараклик қўшма сиёсий ва хавфсизлик манфаатлари, ҳамда Эрон ва Ўзбекистон расмийларининг хоҳиш-иродасини инобага олиб икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларнинг янада кенгайишига умид қилишимиз мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикасига уюштирган бугунги сафарини ҳам худди шу доирада ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги келишувларга эришиш йўналишида баҳолаш керак.

Ёрлиқ