июн 18, 2023 14:40 Asia/Tashkent

Эрон Исломий Президенти бугун Саадобод тарихий мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросимида дастлаб икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар байроққа эҳтиром кўрсатиб, қабулхонада ҳозир бўлган тантанали гвардияни кўздан кечириб, ҳамроҳлик қилаётган олий мартабали делегациялар аьзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Эрон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди, сўнгра икки давлат олий мартабали делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими ва матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг Эронга ташрифи режаларидан биридир.

Бу Ўзбекистон Президентининг 1992 йилдан кейинги иккинчи ташрифи ва Мирзаевнинг Ўзбекистон Президенти сифатида Теҳронга биринчи расмий ташрифидир.

Ёрлиқ