Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2-8 июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Британиянинг хусусий ҳарбий ташкилоти вакиллари Ўзбекистонга келди
- Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартномани ратификация қилди
- Ўзбекистон жаҳон паспортлари рейтингида 71-ўринни эгаллади
- Мирзиёев ШҲТ саммитида нутқ сўзлади
- Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади
- Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
- Май ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди
- Ўзбекистон 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
- Ўзбекистон Сенат раиси Эрон вице-президенти билан учрашди
***Тошкентга инглизларнинг хусусий ҳарбий ташкилотларидан бирининг вакиллари кириб келди.
Британияликлар Ўзбекистон ҳарбий муассасалари билан уларнинг ушбу мамлакат ҳудудидаги фаолиятини қонунийлаштириш бўйича музокаралар олиб бориши мумкинлиги хабар қилинганди. У ерда хусусий ҳарбий ташкилотларнинг фаолияти тақиқланган.
Айни пайтда Ўзбекистон пойтахти меҳмонлари хорижий ишбилармонлар ва дипломатик ваколатхоналар билан фаол алоқада. Британияликлар Ўзбекистон ҳудудида қандайдир тартибсизликлар юзага келган тақдирда хорижлик фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича келишиб олишлари эҳтимолдан йироқ эмас.
Буюк Британия вакиллари Марказий Осиёнинг ушбу давлатига қандайдир можаро қўзғатиш, ушбу нозик минтақада “Афғон агенти”ни фаоллаштириш мақсадида кириб келган бўлиши ҳам мумкин. Британияликлар террорчи гуруҳларнинг Афғонистондан жанубда Россия билан чегарадош давлатга кириб бориши учун мос трамплин яратиши мумкин. Шу тариқа Лондон Россия учун ҳам, Хитой учун ҳам беқарорлик марказини яратиши мумкин.
***
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ўзбекистон раҳбари 30 июнь куни тегишли қонунни имзолади.
Қозоғистон бу шартномани 28 март куни ратификация қилган эди.
Ҳужжат икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкентда имзоланган эди.
23 июнь куни Ўзбекистон Сенати ўзбек-қозоқ чегараси демаркацияси тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни маъқуллаган эди.
Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.
Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.
2003 йилда бошланган демаркация бўйича музокаралар қарийб 19 йил давом этган. Бу вақт мобайнида демаркация комиссиясининг 100 та йиғилиши ва демаркация бўйича ишчи гуруҳининг 34 та йиғилиши ўтказилди. Чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004-2021 йилларда давом эттирилди.
***
Канаданинг “Артон Cапитал” консалтинг компанияси томонидан тузилган “Паспорт Индех” халқаро паспорт мустаҳкамлиги рейтингида Ўзбекистон 97 давлат орасида икки поғона пастлаб 71-ўринни эгаллади.
Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2023-йил июн ойи натижалари билан 69-ўринни эгаллаганди.
Рейтингни тузишда компания паспортларни уларнинг эгалари қанча давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда виза олиш орқали нечта мамлакатга бора олишига қараб баҳолаган.
Ўзбекистон фуқаролари 24 та давлатга визасиз боришлари, 45 та давлатга борганда виза расмийлаштириш керак бўлади, икки давлат учун эса мамлакатга кутилаётган келиш вақти талаб қилинади. 127 та давлатга ташриф буюриш учун умумий белгиланган тартибда кириш визаси талаб қилинади.
МДҲ ҳудудида Россия расмий равишда пешқадамга айланди, 125 мамлакат кўрсаткичи билан 35-ўрин. Мамлакат фуқаролари 74 давлатга визасиз режимда, 46 тасига эга келиш визаси билан бора олади. Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг заиф паспорт Туркманистонга тегишли.
***
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши саммитининг очилишида видеоалоқа орқали нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев нутқи аввалида Эронни ШҲТга расман аьзо бўлганлиги билан қутлади.
Ўзбекистон етакчиси ШҲТнинг халқаро майдондаги ролини кучайтириш мақсадида шартномаларини инвентаризация қилишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларни сентябр ойида республикада бўлиб ўтадиган озиқ-овқат масалаларига бағишланган халқаро конференцияга таклиф қилди.
Ўзбекистон президенти ушбу тадбирнинг алоҳида сессияси ШҲТ давлатларининг глобал миқёсда озиқ-овқат муаммоларини ҳал этишнинг ягона тамойилларини ишлаб чиқишдаги ҳамкорлигига бағишланишини айтди.
Ўзбекистон президенти ШҲТ аъзо давлатларни ягона интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантиришга таклиф қилди.
Ўзбекистон раҳбари мазкур масалаларни ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида йирик транспорт-логистика компаниялари, оператор ва экспедиторлар, таҳлилчилар ва соҳа мутахассисларини кенг жалб этган ҳолда батафсил кўриб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек, ШҲТ давлатларининг яхши қўшничилик кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Афғонистон дунё кун тартибида иккинчи ўринга тушиб қолди. Мамлакат аҳолисига инсонпарварлик ёрдами сезиларли даражада камайди.
Нью-Деҳли шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 23-саммити видеоконференция форматида бўлиб ўтмоқда.
***
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви чоғида Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганига муносабат билдириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.
«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Унинг таъкидлашича, Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди.
***
Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар куз-қиш даврида режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш, вегетация даврида фермер хўжаликларини суғориш суви билан таьминлаш, шунингдек, Қамбарота ГЕС-1 қурилиши бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга оид қатор масалаларни муҳокама этди.
Хусусан, вазирлар мамлакатлардаги энергетика обектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ўзаро захиралаш, электр энергияси ва режали етказиб беришни тартибга солиш, унинг транзитини таьминлаш масалаларини таҳлил қилди.
Шунингдек, вегетация даврида мамлакатларни суғориш суви билан таьминлаш муаммоси ҳам муҳокама қилинди. Сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари зарур миқдорда сув етказиб бериш бўйича олдинги барча мажбуриятларни тасдиқлади.
Қамбарота ГЕС-1 қўшма қурилиш лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика идоралари раҳбарлари минтақани тоза электр энергияси билан таьминлашни кўпайтириш, шунингдек, мамлакатларни электр энергияси ва сув билан таьминлаш мақсадида уни амалга ошириш муҳимлигини таькидлади.
Учрашувда эришилган барча келишувлар ҳақида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарларига маьлумот берилиши айтилди.
***
Жаҳон олтин кенгаши (WГC) маьлумотларига кўра, Ўзбекистон май ойида олтин сотувчи дунёда иккинчи ўринга чиқди.
Жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 27 тоннага камайди. Апрел ойи билан солиштирганда, қимматбаҳо металлар савдоси икки баравардан кўпроқ камайди.
Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотди, бу эса Қозоғистон ва Германиядан кейинги кўрсаткичлардан 5,5 баробар кўпдир.
Статистика агентлиги маьлумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон олтин экспортини $1,3 млрд.га етказди.
Беш ой давомида қимматбаҳо металларнинг хорижга етказиб бериш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,3%га ошиб, $4,37 млрд.ни ташкил этди.
Марказий банк статистик маьлумотларига кўра, май ойида олтин захиралари жисмоний жиҳатдан 9 тоннага ва эквивалентида қарийб $1 млрд.га камайган.
Аввалроқ “Спот” Мурунтов кони олтин қазиб олиш бўйича дунёда етакчилигини йўқотгани ҳақида ёзганди.
***
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 5 июль куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати Мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилишида иштирок этди
ТИВ маълумотига кўра, форумда 93 давлат ва 11 та халқаро ташкилот делегациялари қатнашди.
Тадбирда мазкур тузилманинг қисқа ва узоқ муддатга мўлжалланган фаолият йўналишлари, минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди.
Анжуманда ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига номзоди барча аъзолар томонидан қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.
***
Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева 6 июль куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлган Эрон вице-президенти Аниса Хазалий билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, халқаро тузилмалар доирасида шерикчиликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбатда дўст халқларимизни чуқур тарихий ришталар, ўхшаш менталитет, анъаналар ва маънавий қадриятлар боғлаб тургани алоҳида таъкидланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани, парламентлараро муносабатлар янги босқичга чиққани, шу нуқтайи назардан икки мамлакат парламентлари олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламент назоратини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.