июл 31, 2023 11:41 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг Ғазнада Ҳусайний мотам тутувчиларга ҳужуми ҳақида таҳлил
    Толибоннинг Ғазнада Ҳусайний мотам тутувчиларга ҳужуми ҳақида таҳлил

Ғазналик Ҳусайний мотам тутувчиларнинг Толибон кучларини отишмада шаҳид бўлиши Афғонистонда, минтақавий ва халқаро доираларда кенг акс этди.

Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида толиблар Ҳусайний мотам тутувчиларга қарата ўққа тутилиши оқибатида шаҳид бўлганлар сони бўйича қарама-қарши статистик маьлумотлар келтирилди. Аксарият хабарларга кўра, Толибон кучларининг отишмасида камида тўрт киши шаҳид бўлган ва бир неча киши яраланган. Айни пайтда баъзи ОАВлар шаҳидлар сонини икки бола деб хабар қилмоқда. Толибон томонидан Ошуро куни мотам маросими чоғида тарқатилган видеоларда улар Ғазнадаги Ҳусайний мотам тутувчиларни нишонга олган. Суратлардан бирида болалар кўз ўнгида ҳалок бўлаётгани акс этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу икки шаҳиднинг 14 ва 9 ёшли  Акбарнинг ўғли Ғулом Али ва Пикар ўғли Иброҳим эканлиги ҳақида маьлум қилди.

Бу Толибон хавфсизликни таьминлаш баҳонасида Имом Ҳусайн (а.с.)нинг мотам маросимини чеклаган пайтда содир бўлди. Бу чекловга қарамай, Толибон кучлари Ғазнида Ҳусайний мотам тутганларга қарата ўқ узди. Ғазни вилояти расмийси Ошуро куни воқеалари ҳақида эълон қилиб, шиа вакиллари иштирокида тергов қўмитаси тузилганини маълум қилди. Ушбу эълонда, "Ғазни вилояти расмийси ҳалок бўлган оилаларга чуқур ҳамдардлик билдиради ва ушбу ҳодисанинг турли жиҳатларини ўрганади ва айбдорларни аниқлаб, адолат қўлига топширади" дейилади.

Толибоннинг муҳаррам азадорларига ҳужуми

 

Ориф Раҳмоний, сиёсий масалалар бўйича эксперт ва Ғазнининг Афғонистон парламентидаги собиқ вакили:Толибон Ҳусайний мотам тутаётганларга қарата ўқ узди ва икки ҳимоясиз болани шаҳид қилди, улар мотам тутганларнинг хавфсизлигини таьминлаши керак эди. Уларнинг Ҳусайний мотам тутувчиларга ҳужуми қабул қилиниши мумкин эмас ҳолатдир”.

Афғонистон мусулмон халқи ҳар йили Муҳаррам ойининг биринчи ўн кунлигида катта иштиёқ билан мотам ўтказади, баьзан мазҳабчилар ва террорчилар масжид ва ҳусайнияларда мотам тутаётганлар орасида бомбардимон қилишган ёки қуролли амалиётлар ўтказишган. Бироқ, ҳукумат кучлари Ҳусайний мотам тутувчиларга қарата ўқ узган ёки толиблар даъво қилган Республика даврида ҳам хавфсизлик кучларига ҳужум қилгани ҳақида ҳеч қандай олат юзага келмаган.

Афғонистон парламентининг собиқ аьзоси Меҳди Расах Ғазнида Ҳусайний мотам йиғувчиларни Толибон ўққа тутганига ишора қилди:“Афғонистонда барқарорлик ва тинчликнинг ягона ечими ҳар қандай экстремизм ва тоталитаризмни енгишдир”.

Ҳар ҳолда, Ҳусайний мотам тутаётганларнинг, айниқса болаларнинг шаҳид қилиниши Толибон даъво қилганидек Толибон кучларига ҳужум қилувчи унсур деб аниқлаб бўлмайди. Бу ҳаракат Афғон халқи кўз ўнгида Толибон обрўсини янада доғда қолдирди. Бу воқеадан сўнг Афғонистон халқи олдида савол туғилади, Ҳусайний мотам тутганларнинг хавфсизлигидан хавотирда бўлган ва шу хавотир туфайли афғон халқининг мотамига чеклов қўйган Толибон қандай қилиб Ҳусайний мотам тутувчиларига тўғридан-тўғри ўт очди? 

Ёрлиқ