Эроннинг Тожикистондаги қурилишининг яна бир ҳужжати Истиқлол тунели
(last modified Sun, 06 Aug 2023 06:48:24 GMT )
август 06, 2023 11:48 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Тожикистондаги қурилишининг яна бир ҳужжати Истиқлол тунели
    Эроннинг Тожикистондаги қурилишининг яна бир ҳужжати Истиқлол тунели

Кўп кўтарилиш ва пасайишлардан сўнг, ниҳоят, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги қўшма ва конструктив ҳамкорликнинг яна бир намунаси фойдаланиш ёқасида турибди.

Шу муносабат билан Тожикистон транспорт вазирлиги маьлум қилди:“Тожикистоннинг марказий қисмини мамлакат шимоли билан боғлайдиган Истиқлол туннелини қуриш ишлари Мустақиллик байрами олдидан якунланади”. Тожикистон Совет Иттифоқидан мустақиллиги 32 йил аввал 1991 йилда эълон қилинган. Эрон ва Тожикистон расмийлари ўртасида 2003-йилда келишув имзоланганидан сўнг Истиқлол туннелининг қурилиши бошланган.

Шубҳасиз, Тожикистон Истиқлол туннели  бу давлат учун катта аҳамиятга эга ва у эронлик мутахассисларнинг қардош ва мусулмон давлат Тожикистондаги қурилишларининг навбатдаги ҳужжати саналади. Ушбу узун туннел орқали Тожикистон шимоли ва маркази ўртасида боғланганлиги сабабли, Истиқлол туннелининг аҳамияти янада ойдинлашади. 5 километрлик Истиқлол туннели Тожикистон пойтахти Душанбедан 90 километр шимолда, Душанбе-Хўжанд автомобил йўлидаги Анзаб тоғ довонининг остидан ўтади.

Тожикистон Истиқлол туннели 9-сентябрда, мамлакат мустақиллигининг 32-йиллиги билан бир вақтда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилишига қарор қилинди. Ушбу узун туннел эронлик мутахассислар томонидан қурилган ва Эроннинг маҳаллий технологияси билан Тожикистонда ишга туширилган. Тожикистоннинг тафаккур жамияти мавжудлиги билан Эрон Тожикистон инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ва ривожлантиришда, жумладан, Истиқлол стратегик туннели (Анзаб) Сенг Туде 2 тўғони ва электр стансияси, Ибн Сино касалхонаси каби инфратузилма обьектларини Марказий Осиёнинг бу форсзабон мамлакатиданинг қурилиши муҳим рол ўйнаганини эслатиб ўтишнинг ҳожати йўқ. 

Истиқлол тунели 

 

Шу билан бирга, айтиш керакки, ўтган ўттиз йилликда Эрон Тожикистон Тинчлик шартномасини имзолашда иштирок этишдан ташқари, Қизил Ярим Ой жамияти орқали тиббий ва соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатди, Имом Ҳумайний (РА) кўмаклашиш Қўмитаси томонидан камбағал ва бошпанасиз тожик оилаларига ёрдам кўрсатилди, спорт марказлари, тарихий биноларни реставрация қилиш, тожик ёшларини академик марказларда ўқитиш, Тожикистоннинг илмий ва академик марказларига кўмаклашиш, ушбу мамлакатда ўнлаб техник ва касб-ҳунар ўқув марказларини ташкил этиш ва жиҳозлаш ва бу турдаги қурилишнинг юзлаб бошқа мисолларини Эроннинг форсзабон Тожикистондаги қурилишлари борасида келтириш мумкин. 

Теҳрон томонидан Тожикистонда амалга оширилган барча лойиҳалар Эроннинг бу мамлакатда мавжудлиги ижобий ҳисобланади. Шунга қарамай, Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги 32 йиллик муносабатларнинг айрим даврларида Эрон-Тожикистон муносабатларининг кенгайишига баьзи душманларнинг тор фикрлилиги туфайли икки форсийзабон давлат ўртасидаги муносабатлар шубҳа остига олинди. Шунга қарамай ва сўнгги ўттиз йилликда Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги муносабатларда бир неча марта кўтарилиш ва пасайиш бўлганига қарамай, айрим экспертлар Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги муносабатларни бутунлай барбод қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайдилар.

Бу борада тожик сиёсатшуноси Сайфуллоҳ Сафаров шундай деб ҳисоблайди:“Тожикистон халқининг Эрон халқига бўлган муҳаббатини таьрифлаб бўлмайди”. Шу билан бирга, бу тожик эксперти Эрон ва Тожикистон биродар саналишини таъкидлади:“Тожикистонликлар келажакда Теҳрон ва Душанбе муносабатларини яхшилашга умид қилмоқда”.

Сайфуллоҳ Сафаровнинг бу баёнотлари Теҳрон ва Душанбе муносабатларидаги муаммолар доимо Душанбе ҳукумати томонидан икки форсийзабон халқ зиммасига юкланганидан далолат беради. Ваҳоланки, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар форсийзабон халқлар учун доимо жуда муҳим бўлиб келган. Бу аҳамият инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдан келиб чиқади, яьни эронликлар ва тожиклар ўртасида қадимий маданий, диний, тарихий ва тилшунослик алоқалари мавжуд бўлиб, минтақадаги геосиёсий ўзгаришларнинг паст-баландларида бу ришталар ҳеч қачон йўқолмаган. Тожикистонлик экспертлар ҳамиша ўз баёнотларида таькидлаганидек, Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги муносабатларни бутунлай барбод қилиб бўлмайди.