Минтақада Эрон ва қаршилик ўқининг устунлиги яққол маълум бўлди
(last modified Sun, 20 Aug 2023 11:59:05 GMT )
август 20, 2023 16:59 Asia/Tashkent
  • Минтақада Эрон ва қаршилик ўқининг устунлиги яққол маълум бўлди
    Минтақада Эрон ва қаршилик ўқининг устунлиги яққол маълум бўлди

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони АҚШ бошчилигида бутун дунёда глобал зўравонликнинг ёвузларига тўхталиб, бугунги кунда АҚШ ҳар қачонгидан ҳам заифлашиб бормоқда ва душман бугун заифлик авжидадир деб айтди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий соқчилар корпусининг қўмонлонлари ва масъулларининг 24 йиғилишида яхши вариант дипломатия бўлса-да, аммо  дипломатия куч қудрат маъносидан ташқари мумкин эмаслигага ишора қилиб, бугун минтақада  АҚШ, босқинчи сионистик режим ва уларнинг иттифоқчиларига қарши бўлган Эрон ва қаршилик ўқи устунлика эгалар ва бу муҳим мавзуга  Ислом Инқилоби олий раҳбарининг ҳикмат ва заковатлари ҳамда ислом умматнинг кураш ва матонатлари сабабдир деб таъкидлади.

Генерал Саломийнинг бу сўзлари минтақадаги ҳозирги воқеликлар, АҚШ таъсирининг сусайиши бирлн бир вақтда қаршилик ўқининг кучи ва таъсири ортиб бораётгани шунингдек мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлик ва яқинлашув йўналишида ҳаракат қилиш истагига бўлганларга алоҳида ишорадир.

Эронда Ислом Инқилоб ғалаба қозонгани қирқ йили ичида Ғарбий Осиё минтақаси асосан икки оқим ва коалиция қарама- қаршилигига гувоҳ бўлди. Улардан бири АҚШ ва унинг сионистик режим каби иттифоқчилари бошчилигидаги ва баъзи муроса қилувчи тузумларнинг кўмаги билан Ғарб манфаатларини ҳимоя қилиш ва мустақил кучларининг заифлаштиришга уриндилар.

Бошқа томон эса Эрон Ислом  Республикаси ва Сурия, Яман, Ироқ , Ливан каби иттифоқчилари ҳамда Ҳамос ва Исломий жиҳод гуруҳларга қаратилган қаршилик ўқидир. Улар Фаластин ишини ҳимоя қилишни, зўравон тузумга қарши туришни ва хорижий босқчинларнинг мавжудлигага қарши ҳаракатларнинг энг юқори нуқтасига айлантирдилар.

Турли минтақавий ва хорижий кучлар, айниқса АҚШни мустақил давлат ва қаршилик ўқига қарам бўлган гуруҳларни йўқ қилиш ёки заифлаштиришга қаратилган ҳаракатларига қарамай, бу давлатлар ва кучлар кундан-кунга кучайиб бормоқда ва уларнинг Ғарбий Осиё ривожланишига таъсир қилиш қобилиятининг кўпроқ имкониятлари намоён бўлмоқда. Шу йўл билан минтақадаги ўзгаришлар АҚШ ва сионистик режимининг истак хоҳишлари ва мақсадларига зид равишда давом этмоқда.

Бу эса АҚШ бошчилигдаги Ғарбнинг сиёсий ва иқтисодий гегемонлиги пасайиб, дунё кўп қутбланиш сари интилаётган пайтда рўй бермоқда. Ғарбий Осиё минтақаси давлатлари бир-бири билан ҳамкорлик қилиш ва хорижий томонларга қарамаликни камайтиришга интилмоқда.

Саудия Арабистонининг Эрон Ислом республикаси билан алоқаларини қайта тиклаши, Форс Кўрфазининг бошқа араб давлатларининг Эрон билан алоқалари ва келишмовчиликлрани тугатиши, ҳамда араб давлатларининг Сурияга нисбатан позицияларини ўзгартириши ва ҳатто АҚШга қарам бўлган айниқса хавфсизлик соҳасидаги қарам давлатлари ҳам позициясини ўзгартириш қўшнилари билан ҳамоколикка ўтишга интилаётгани воқелардан биридир ва уларнинг асли мақсади муаммоларини ҳал қилиш ва минтақавий усулларни топишдан ўзга нарса эмас.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари раҳбарлигидаги ташқи сиёсат минтақадаги исломий мамлакатларни яқинлашув сари ундашда ҳамда қаршилик жабҳасини мустаҳкамлашда муҳим ва таъсирчан рол ўйнаётганига шубҳа йўқ.

Эрон Ислом Республикаси ўз қўшнилари билан сиёсий, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик алоқларни ривожлантириш орқали ихтилофларни ҳал қилиш ва АҚШ ва сионистик режим таҳдидларига қарши курашиш учун замин яратмоқда. Унинг натижалари эса АҚШнинг минтақадаги мувафаққиятсизликарида ва ҳозирги ўзгаришларда масалан босиб олинган Фаластин ҳудудларида содир бўлаётган воқеаларда қаршилик ўқининг катта таъсирини кўриш мумкин.

Эрон Ислом Инқилоби  соқчилар корпуси бош қўмондони ҳам олий раҳбарнинг сўнги қирқ йилликдаги моҳирона ва заковатли бошқаруви ўлчовларига тўхталиб яқин 45 йиллик тарихга назар ташласак, биз олға борар эканмиз душманларимиз кучсизланиб биз ва қаршиилик ўқи кучайиб бораётганимизни яққол кўриш мумкин дея эълон қилди.