август 27, 2023 18:44 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонда ИШИДнинг мавжудлиги ва фаоллиги ошиб бораётганидан хавотирда
    Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонда ИШИДнинг мавжудлиги ва фаоллиги ошиб бораётганидан хавотирда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши яна бир бор Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг мавжудлиги ва фаоллигидан хавотир билдирди.

АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Кафтанинг фикрича, Афғонистон террорчи гуруҳлар, жумладан, Ал-Қоида ва ИШИД учун хавфсиз бошпанага айланмаслиги керак. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг терроризмга қарши кураш бўйича ўринбосари Владимир Воронков , бу учрашувда шундай деди:Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий ва Афғонистонда ИШИДдан ташқари 20 га яқин террорчи гуруҳлар фаолият юритмоқда. Айни пайтда Афғонистонда иккинчи марта ҳокимиятга қайтган Толибон ҳаракатининг нуқтаи назари бошқача. Бу ҳаракат ўзининг сўнгги икки йилдаги ютуқларидан бирини Афғонистонда хавфсизлик асосларини мустаҳкамлаш, деб билади.

Афғонистонда ИШИД ва Ал-Қоида террорчи гуруҳлари ва яна йигирмата гуруҳнинг фаоллиги масаласи янги масала эмас ва Афғонистоннинг аввалги ҳукумати расмийлари буни кўп марта такрорлаган. Лекин муҳим жиҳат шундаки, бу гуруҳлар Афғонистонни АҚШ ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) томонидан ишғол қилинган йигирма йил давомида асосан ўз фаолиятини кенгайтирди ва бу Афғонистондаги хавфсизлик ўзгаришлари марказида янги масала эмас.

Бу ҳақда Афғонистон масалалари бўйича эксперт Метин Ҳайдер шундай дейди:"Хавфсизлик масалалари ҳар доим Америка ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистон ишларига аралашиш учун Ахиллес товони бўлиб, уни БМТ Хавфсизлик Кенгаши каби турли воситалар орқали доимий равишда кўтариб келади. Албатта, Хавфсизлик Кенгашининг террорчилик фаолияти ҳақида огоҳлантириши ва уларнинг Афғонистон ва минтақага таҳдидлари мутлақо тўғри, аммо бу кенгаш Афғонистонда террорчилар мавжудлигининг илдизини топиб, уларни йўқ қилиш бўйича самарали режани амалга ошириши маьқулроқ.

Россия ҳар доим ИШИДнинг Хуросон бўлимининг Афғонистондаги имкониятларини ошириш ҳақида огоҳлантириб келади. Москвага кўра, ИШИДнинг Толибонга ва халқаро нишонларга қарши ҳужумлари мураккаблашиши билан бу санксияланган гуруҳнинг мамлакат ичида оператив салоҳияти ошган.

Тераристик гуруҳлар

 

Хавфсизлик доиралари фикрича, ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги унсурлари худди шу ИШИДнинг Сурия, Афғонистон ва ҳатто Ямандаги мағлубиятга учраган унсурлари бўлиб, Америка ҳамкорлигида Афғонистонга кўчирилган ва ташкил этилган. Шу боис, шармандали тарзда қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилгач, АҚШ ва НАТО БМТ Хавфсизлик Кенгашида мамлакат хавфсизлиги масалаларини, хусусан, Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳининг фаолиятини кўтариб, Афғонистонга эҳтимолий қайтиш учун замин яратаётган кўринади.

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Мортаза Ҳусайн дейди:"Америка ва НАТО Афғонистоннинг йигирма йиллик ишғоли давомида бу мамлакатда давом этаётган ишончсизликнинг асосий сабабидир. Чунки Америка Афғонистондаги ИШИД унсурларини нафақат бошқариладиган тарзда уюштирган, балки улардан ўзининг келажакдаги мақсадлари учун восита сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистондаги хавфсизлик масалалари бўйича кетма-кет огоҳлантиришлари Американинг минтақа ва Афғонистондаги парда ортидаги мақсадларини амалга ошириш учун замин яратаётганга ўхшайди.

Ҳар ҳолда, АҚШнинг Афғонистондаги ҳисобланган ҳаракатларидан бири Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг муҳим қисми экани айтилаётган турли қурол-яроғ ва жанговар техникаларни қолдиришдир. Россия вакили ўринбосари Мария Заблоцкая БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Американинг Афғонистондаги қуроллари ва ҳарбий техникасини танқид қилди ва таькидлади:Ҳозирда бу қуроллар Афғонистондаги террорчи гуруҳларнинг қўлида ва бу ҳарбий техникаларнинг қолиши минтақада хавф туғдиради.

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ўз ҳисоботида ИШИД гуруҳи Афғонистонда жанговар салоҳиятини оширгани ва бу гуруҳ жангчилари сони тўртдан олти минг кишигача бўлиши тахмин қилинаётганини эьлон қилган эди. Бу, ушбу кенгашнинг аввалги ҳисоботига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари сони 3500 атрофида бўлганига қарамасдан, бу статистик нуқтаи назардан эътиборга молик ўсишни кўрсатади. Шу боис минтақа давлатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистонда мавжудлигидан келиб чиқадиган хавф билан жиддий шуғулланиши ва ғарб давлатларининг бундан минтақага ва хусусан Афғонистонга қайтиш имконияти сифатида фойдаланишига йўл қўймасликлари керак.

Ёрлиқ