август 29, 2023 11:18 Asia/Tashkent
  • Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири /1/
    Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири /1/

Азизлар!  Эроннинг "Терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири" номли туркум эшиттиршнинг биринчи сони билан хизматингиздамиз.

Бугунги кунда терроризм ва гиёҳванд моддалар дунёдаги энг катта иккита муаммо бўлиб уларга жиддий эътибор қаратмаслик жамиятлар учун кўплаб нохуш оқибатларга олиб келади айниқса хавфсизлик ва ривожланиш ресурсларини талон-тарож бўлишига сабаб бўлади.

БМТ ва бошқа ишончли халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари ва статистик маълумотларга асосан, Эрон Ислом республикаси дунёда афюн, бошқа наркотик моддалар ва терроризм тарқалшининг олдини олишда тенгсиз ролга эга бўлган давлатлардан биридир. Айни пайтда дунёнинг аксарият қисми, Европа ўзининг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ривожланиши учун Эроннинг саъй -ҳаракатининг натижаси сифатида билиши керак. Чунки Афғонистоннинг Эрон орқали наркотик транзитининг асосий манзили Европа давлатлари ҳисобланади.

Бундан ташқари терроризимнинг ўзи баъзи Ғарб сиёсатларининг маҳсули бўлса-да айнқиса ИШИД каби террорч  гуруҳларга аъзо бўлган европаликларни ўз мамлаатларига қайтиши ортидан бу давлатларнинг хавфсизлиги хавф остига қўйди ва агар Эрон ҳарбий кучларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда баъзи бошқа давлатлар ва халқ кучларининг ҳамкорлиги бўлмаганида терроризм Европа Иттифоқи чегаларидан ўтиб борар эди.

***

Дунёдаги гиёҳвандлик муаммоси тарихий ва қадимий масала бўлиб инсоинят жамиятлари турли тарихий даврларда у ёки бу тарзда бу муаммога дуч келган аммо шубҳасиз уччинчи минг йиллик арафасида гиёҳвандлик воситаларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва ҳажмини ҳисобга олсак, афюнни тарихнинг ҳеч бир давр билан таққослаб бўлмайди. бугунги кунда дунёда гиёҳвандлик ва наркотика феномени унинг энг муҳим ижтимоий муаммоларидан бири бўлмаган мамлакат етарли қолмайди. Гиёҳвандликка қарши кураш учун ҳар йили катта маблағ сарфланса- да барибир гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандлар сони ортиб бормоқда ва тадқиқотлар дунёнинг келаждагида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг мураккаблиги ва камаймаганлигини кўрсатади.

Эроннинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашдаги муҳим  роли

 

***

Бугунги кунда бутун жаҳон бўйлаб ўн миллионлаб одамлар гиёҳванд моддалар билан касалланган ва уларнинг миллионлаб одамлар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш касалликларидакн азият чекмоқда.

БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг ўтган 2022-йил 27-июнь куни 5 та алоҳида китобча шаклида чоп этилган сўнгги ҳисоботига биноан  2020-йилда дунё бўйлаб 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган қарйиб 284 миллион киши гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ва  сўнгги ўн йиллик билан солиштирилганда 26 фоиз кўпоқдир.

Ҳисоботда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган ўлимлар сони ҳам кўрсатилган. Шунга асосан биргина 2019 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш оқибатида 494 минга яқин ўлим қайд этилган бу сўнгги ўн йил ичида 17,5 фоизга ошганини кўрсатади.

**

Агар биз БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси статистикасини кўриб чиқмоқчи бўлсак билишимиз керакки БМТ ҳисоботига асосан кокаин ишлаб чиқариш 2020 йилда энг юқори даражага етди.

Шунингдек  2020-2021 йилларда дунёда афюн ишлаб чиқариш 7 фоизга ошганаг ва 7930 тоннани ташкил қилди. Бу модда асосан Афғонистонда ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ҳисобига амалга оширилди. Георафик нуқтаи назаридан метамфетамин фойдаланувчиларнинг асаблари ва руҳиятини рағбатлантирадиган саноат гиёҳвнадлик воситаис савдоси ҳамон кўпаймоқда.

2006-2010-йилларда атиги 84 та давлат метамфетамин аниқланани ҳақида хабар берган бўлса 2015-2020 йиллар оралиғида бу миқдор 117 та давлатга кўпайган ва 2010 йилдан 2020 йилгача бу моддани аниқлаш ҳам 5 баробарга ошган,

Буларнинг барчаси ҳозирги дунёда гиёҳвандлик ва уларни суиистемол қилишнинг оғир аҳволидан далолат беради. Бу эса шошилинч чоралар кўриб чиқиш учун халқаро ҳамжамият, ҳукуматлар, фуқаролик жамияти, барча масъул миллий ва халқаро институтлар ва гуруҳларнинг сезгирлигини оширишни талаб қилади ва жиддий чора кўриш  ҳамда одамларни бу офатдан ҳимоя қилшга урғу беради.

Афғонистон дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлиб Эрон билан чегарадошдир 

 

 

***

Айтиш жоиздирки Эрон 1979 йилги Ислом Инқилоби бошланганидан бери наркотиклар ва уларнинг дунёнинг бошқа минтақаларига хусусан Европага транзит ва контрабандасига қарши глобал курашда ҳамда илғор ва олдинги сафда бўлиб келган. Бу эса Эронга катта молиявий ва инсоний йўқотишлар ва зарарларга ҳам сабаб бўлган.

Эрон Ислом республикаси наркотикларга қарши кураш йўлида  4000 га яқин шаҳид 12 мингдан ортиқ жароҳатланганлар берган. Бундан ташқари ўз мамлакатининг барқарор ривожланиш дастурларини илгари суриш учун миллиардлаб капиталини сарфлаш ўрнига глобал гиёҳвандлик муаммосига қарши курашга сарфламоқда.

Эронлик тадқиқотчи ва криминлог Муҳаммад Орифий бу ҳақда қуйидагича деди:  гиёҳванд моддаларга қарши кураш мамлакатлар учун катта харажатларни келтириб чиқаради. Шундай қилиб ҳар бир килограмм гиёҳванд моддаларни топиш тахминан 400 доллар туради ва бошқа билвосита харажатларни ўз ичига олади масалан кучларинг жойлаштириши, машиналар ва асбобларнинг эскириши, ходимларнинг иш ҳақи, қурбонлар ва жароҳатланганлар ва бошқалар. Гиёҳванд моддаларни олиб кириш ва ташиш натижасида юзага келган ноаниқликларни бартарф этиш ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси оқибатида юзага келган нохуш ҳолатларни бартараф этиш билан тезкор-тактик лагерлар, чегара полклари ҳамда гиёҳвандлика қарши кураш отрядлари шаклида 50 мингдан ортиқ полиция кучлари шуғулланмоқда деб эълон қилинди.

Эрон ва БМТнинг дунёдаги гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро саъй -ҳаракатлари  

 

**

Айтилган омиллар тўплами гиёҳванд моддалар билан боғлиқ барча халқаро институтларнинг тан олишига кўра, Эронни гиёҳванд моддаларга қарши курашда энг самарали давлатга айлантирди чунки биргина 2020 йилнинг ўзида дунё бўйича афюннинг 90 фоизи морфиннинг 70 фоизи ва героиннинг 30 фоизидан ортиғи Эрон томонидан аниқланиб мусодара қилинган,

Шу муносабат билан  Эрондаги гиёҳвандликка қарши кураш бош бошқармаси бош котиби Искандар Муминнинг баёнотарига асосланиб биргина 2022 йилда Эрон Ислом республикасида 716 тоннага яқин наркотик ва психатроп моддалар жумладан 5401 тонна опий, 76 тонна гашиш, 30 тонна героин ва морфин, 30 тонна метафетамин /шиша/ топилди ва бу соҳада мисли кўрилмаган кўрсаткич ҳисобланади.

Бу ҳақда кеийнги дастурларимизда батафсил тўхталиб ўтамиз.

Ёрлиқ