Макрон Ғарб қудратини пасайиши ва Европанинг заифлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда
(last modified Wed, 30 Aug 2023 12:55:11 GMT )
август 30, 2023 17:55 Asia/Tashkent
  • Макрон Ғарб қудратини пасайиши ва Европанинг заифлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда
    Макрон Ғарб қудратини пасайиши ва Европанинг заифлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Франция президенти душанба куни Париж шаҳридаги элчилар конференциясида Ғарбнинг куч-қудрати пасайиб боарётгани, анйиқса Европанинг заифлаштириш хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Франция президенти Эммануэль Макрон шундай деди: шунинг учун мен халқаро ишлар мураккаблашиб бораётганига ишонамаган ва Ғарб айниқса Европамизни заифлаштириш хавфи бор. У шунингдек : биз ҳаддан ташқари пессимистик бўлмасдан бу борада аниқ бўлишимиз керак деб қўшимча қилди.

Макронниг Ғарбнинг танназулга учраши ва айниқса Европани заифлашишини тан олиши Шарқий қудратларнинг кучини қўлга кири тиш тенденцияни олиб бораётгани ва уларнинг сиёсат, иқтмсодиёт ва жаҳон савдосидаги роли ва ҳиссаси ортиб бораётгаи нуқтаи назаридан мантиқийдир.

Айниқса Европанинг ушбу соҳалардаги ҳиссаси пасайиш тенденциясидан ўтди. Эммануэль Макрон Ғарбнинг заифлиги ҳақида баъзи фикрларга ишора қилиб деди:" биринчидан биз аҳоли сони, ишлаб чиқарилган бойлик ва жаҳон савдосидаги улушимиз камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. бу муаммо 2008-2010 йиллардаги инқироз даврасидан кўра аниқроқдир".

Бошқа бир масала -Украина уруши воқеалари ва Европанинг АҚШнинг Украинани тўлиқ ҳарбий ва қурол-яроқ билан қўллаб-қувватлашга уринаётгани, Россияга қарши мисли кўрилмаган ва кенг қамровли санкциялари ва Москванинг Европа нефт ва газ экспортини кескин қисқартириши Европа давлатларида иқтисодий ва ижтимоий инқирозларни келтириб чиқарди ва бу урушнинг давом этигши уни янада чуқурлаштирди.

Совуқ урушдан сўнг Ғарб давлатлари етакчиси бўлган АҚШ бир қутбли тизимини сақлаб қолиш ва Ғарбнинг дунёда ҳукмронлигини сақлаб қолишга қаратилган сай ҳаракатларига қарамай,  турли ўлчамдаги глобал тенденциялар халқаро майдонда Россия, Хитой, Ҳиндистон каби иқтисоидй, сиёсий ва ҳарибй кучларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. бу кучлар БРИКС, ШҲТ ва ёки Евроосиё ииқтисодий Иттифоқи каби ташкилотлар шаклида жаҳон сиёсати, иқтисодиёти, савдоси ва молиясида янги тенденцияларни яратишга интилмоқда.

Аммо энди АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Хитой ва Россия каби рақобатчиларига дуч келмоқда. Ҳозирда АҚШдан кейин дунёнинг иккинчи иқтисодий кучга айланган Хитой, 2030 йилга бориб дунёнинг биринчи иқтисодий кучига айланиши кутилмоқда ва айни шу масала Ғарбнинг хусусан АҚШнинг иқтисодий ва тижорат ҳукмронлигини шубҳа остига қўймоқда.

Россия ҳам 1990 йиллардаги сиёсий ва иқтисодий таназзулидан кейин 2000 йилдан бери Вламидир Путиннинг инаугурацияси билан ўз кучини тиклаш жараёнини бошлади. Энди Россия нафақат Европа балки Ғарбий Осиё ва Лотин Америксадиги Ғарбнинг айнисқа АҚШнинг асосий сиёсий ва ҳарбий рақиби саналади.

Бугунги кунда Ғарбнинг ҳукмрон кучлар ва глобал миқёсида рақобатлашувчи кучлар ўртасида зиддият мавжуд.

Бир неча асрлар давомида Ғарб давлатлари жаҳон майдонида ҳукмронлик қилиб мустамликачилик даврида ҳам империализм даврида ҳам халқлар ва мамлакатларни доимо  истисмор ва бузиб келганди.

Совуқ уруш ва ундан кейинги даврида АҚШ Ғарб давлатлари етакчиси сифатида дунёда ўзининг гегемонлигини кенгайтириш учун кўп сайъ -ҳаракатларини амалга оширди.

Бугунги кунуда Ғарб етакчилари Ғарб гегемонлиги ва ҳукмронлиги давр тугаганини тан олмоқда.

Муҳим жиҳати шудики жаҳон аренасида Ғарб таъсирининг пасайиш жараёни кўп жиҳатдан ҳукмронлиги остидаги халқларни сўнгги асрларда мустамликачилик ва империализм тимсолида зулм қилган ғарбликларнинг дунёда нотўғри ишлаши билан боғлиқ.

Эммануэл Макрон 2019 йил августида бу хусусда шундай деганди: биз ҳозир Ғарбнинг дунё устидан ҳукмронлиги даврининг охирида яшаяпмиз ва бу масала Ғарбнинг ўтмишдаги хатоларидан келиб чиққан.