сентябр 02, 2023 17:30 Asia/Tashkent
  • Моссад унсурлари Эрон разведкаси соясида
    Моссад унсурлари Эрон разведкаси соясида

Эрон Мудофаа ва Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ахборотни муҳофаза қилиш ташкилоти пайшанба куни Эрон Ислом Республикаси мудофаа саноатида Моссад қўпорувчиликларини зарарсизлантирилгани ва олдини олингани ҳақида эьлон қилди.

Эрон Қуролли кучларини Мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ахборотни муҳофаза қилиш ташкилотининг масьул ходими шундай деди:Ҳазрати Вали Аср (А.С.)нинг марҳамати билан, ўтган ойларда Мудофаа вазирлигининг ракета саноатида баъзи инфилтраторлар билан ҳамкорликда илғор ракеталарни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган носоз ва жиҳозланган қисмларни жорий этишни режалаштирган тўлиқ профессионал ва тажрибали тармоқ Мудофаа вазирлиги Ахборотни муҳофаза қилиш ташкилотида хавфсизлик кучларининг разведка амалёти чоғида қўлга олиниб, йўқ қилинди.

Ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши билан, ўзлари хоҳлаган бўлакни етказиб бериш ва ўтказиш бўйича барча йўллари ва фаолияти, Моссаднинг хорижлик зобитлари ва ички малайлари билан бирга аниқланиб, Эрон разведкаси соябони остига қўйилди.

Моссадга қилинган бу хавфсизлик зарбаси Эрон Ислом Республикаси Разведка вазирлиги ҳам яқинда Эроннинг тўрт вилоятида кенг кўламли сионистик террорчилик тармоғининг бошқа унсурларига зарба берилганини эьлон қилган бир вақтда содир бўлди.

Бу ҳақда Эрон Ахборот вазирлиги маълум қилди:Ушбу амалиётларда қўлда ясалган ҳар хил бомба ва қуроллар ҳамда бомбаларнинг кимёвий прекурсорлари топилди ва мусодара қилинди.

Кўриниб турибдики, сионист режим ва унинг тарафдорлари турли йўллар билан Эронга нуқсонли материал, маҳсулот ва жиҳозлар етказиб беришга уринган. Мисол учун, Моссад агентининг 1998 йилдаги баёнотига кўра, Моссад ва Марказий разведка бошқармаси бир режани амалга оширган. Унга кўра, ташқи кўринишидан фойдали бўлган  кимёвий Эронга қора бозорда сотилиши керак эди.

"Исраел Ҳум" газетасининг ҳарбий эксперти Ёав Лимур Моссаднинг Эронга қарши қўпорувчилик ва террорчилик фаолияти билан шуғулланганини тан олди ва бу фаолиятлар Америка ҳукумати кўмагида амалга оширилаётганини айтди.

Қўлга олинган Моссад жосуслари

 

Гарчи сионистик режим ҳукумати ўтмишда ҳарбий ва саноат обьектларини қўпорувчилик қилишни, шунингдек, ядро олимлари ва баьзи Эрон аскарларини ўлдиришни билвосита қабул қилган бўлса-да, аммо кўринадики, Эроннинг жиловлаш қудрати, ҳарбий ва мудофаа қудрати ортиши, шунингдек, сионистик режимнинг ички инқирозлари кучайиши билан бир вақтда Сионистлар тобора қўрқувга тушиб, яна террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини кучайтира бошладилар.  Яьни, сионистик режим ҳарбий саноат ёки ядровий иншоотларни саботаж қилиш орқали Эроннинг минтақа ва жаҳондаги таьсири ва қудратини камайтиришга ҳаракат қилмоқда ва ички босимларни камайтириш учун омил сифатида фойдаланмоқчи

Яна бир муҳим жиҳат шуки, охирги пайтларда Эрон Ислом Республикаси разведка ва хавфсизлик кучларининг Моссадга алоқадор режа ва тармоқларга берган зарбалари Эрон разведкасининг бу соҳадаги устун қўлини яна бир бор кўрсатмоқда. Ҳарбий ва мудофаа қудрати сингари у ҳам мамлакат ҳокимиятининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Шубҳасиз, Эрон қуролли кучлари жанг майдонини ҳақиқий тушунган ҳолда, мудофаа саноати соҳасидаги фаолиятларининг аксарият қисмини мавжуд технологияларга таянган ҳолда ва уларни такомиллаштириш ва янги технологияларни эгаллаш мақсадида режалаштирган. Санкциялар ва ҳатто олимларни террор қилиниши ва ҳарбий объектларнинг душманлари томонидан саботаж қилинишига қарамай, Эрон ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз самолётлар каби мудофаа маҳсулотлари соҳасида минтақадаги биринчи кучга айланди.

Шу муносабат билан Эрон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби бригада генерали Ризо Талайи Никнинг айтишича, сионистик режимнинг Эрон Ислом Республикасига қарши турли фитналари сабаби мудофаа ракета энергетикаси саноати ва  бизнинг иқтидорининг бошқа таркибий қисмлари.дан келиб чиқадиган тўхтатувчи кучимиздир. 45 йил олдинги қарамликни бугунги кунда мудофаа саноатининг 90% дан ортиғини ўз-ўзига қарамликка келтира олган соҳалар. Шу сабабли, душманлар бу ҳокимиятни заифлаштириш ва йўқ қилиш учун бўш ўтиришмайди.

Ёрлиқ