АҚШ Вакиллар палатасининг Эронга қарши янги ҳаракати: босимни кучайтиришга уриниш
(last modified Wed, 13 Sep 2023 12:26:06 GMT )
сентябр 13, 2023 17:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ Вакиллар палатасининг Эронга қарши янги ҳаракати: босимни кучайтиришга уриниш
    АҚШ Вакиллар палатасининг Эронга қарши янги ҳаракати: босимни кучайтиришга уриниш

Америка Конгресси Вакиллар Палатаси “Маҳса қонуни” деб номланувчи Эронга қарши ва душманона лойиҳаларни 410 овоз, 3 қарши овоз билан маьқуллади. Бу лойиҳа АҚШ ҳукуматини инсон ҳуқуқлари баҳонасида Эроннинг юқори мартабали амалдорларига қарши санксиялар жорий этишга мажбур қилади ва шу билан бирга, Эронга қуроллар импорти ва экспортига чекловлар қўяди. Албатта, амалга оширилиши учун у Сенат томонидан тасдиқланиши ва АҚШ президенти томонидан имзоланиши керак.

Бу лойиҳани илк бор АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Қуролли Кучлар қўмитаси аьзоси Жим Банкс тахминан 9 ой олдин тақдим этган ва шундан бери у АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасида муҳокама қилиниб, музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг Эрондаги тартибсизликлар йиллиги билан бир вақтда маъқулланиши ва Эроннинг ракета ва учувчисиз самолётлар соҳасидаги қурол-яроғ эмбаргоси ​​тўлиқ тугаш санасига яқинлиги Вашингтоннинг инсон ҳуқуқларини баҳона қилиш ва Эрондан таҳдидли юз кўрсатиб, Теҳронга қарши босимни кучайтиришга уринаётганидан далолат беради. Шу муносабат билан, биринчи лойиҳа Эроннинг ракета ва учувчисиз самолётлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш секторини нишонга олади ва бу жараёнга алоқадор шахсларга нисбатан санксиялар қўллайди. Иккинчи лойиҳа Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали амалдорларини “инсон ҳуқуқларини бузганлик ва терроризмни қўллаб-қувватлаганлик” учун санксияга қўяди. АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасида бу лойиҳаларнинг маьқулланиши АҚШнинг Эронга қарши душманлик сиёсати давом этаётгани ва кенгайиб бораётганидан далолат беради. Бу сиёсат баъзи вақти-вақти билан йўналишларга қарамай, Эронга қарши қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида қўлланмоқда. Охирги 40 йил ичида АҚШ Эрон Ислом Республикасига қарши энг кенг қамровли санксиялар, ҳарбий таҳдидлар, сиёсий ва дипломатик кампанияларни бошлаш, психологик уруш каби турли йўллар билан энг бир томонлама сиёсат ва чора-тадбирларни амалга оширди. Американинг Эронга қарши бир томонлама сиёсати ва чоралари самарасиз бўлишига қарамай, Вашингтон БМТ Низомига зид равишда Теҳронга қарши бу ноқонуний ёндашувни давом эттиришда туриб олган. Байден президентлик даврида турли баҳоналар билан Эрон Ислом Республикасига қарши прокси урушни кучайтирди.

Американинг Эронга қарши ҳаракатлари орасида, бир томондан, Эрон халқини, айниқса, аёлларни қўллаб-қувватлаймиз, деб сўзлаб, Эронда инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаймиз, деб ёлғон даьво қилиб, Эронда тартибсизлик ва ғалаёнларни келтириб чиқаришга ва уни кучайтиришга уриниш ҳам бор. 2022-йилда Эронда Маҳса Аминийнинг ўлими баҳонасида тартибсизликларнинг бўлиб ўтиши Эрон Ислом Республикасининг ташқи душманлари, хусусан, Америка Қўшма Штатлари томонидан Эроннинг ички ишларига аралашиш ва яна тартибсизликларни қўзғатиш учун имконият сифатида фойдаланишига сабаб бўлди. Кейинги босқичда Ғарб блоки, хусусан АҚШ ва Европа Иттифоқи, тартибсизликларда иштирок этиш баҳонаси билан Эрондаги кўплаб расмий ва муассасаларга санксия қўйди. Эрон халқини ҳимоя қилиш баҳонасида амалга оширилган бу санксиялар нафақат мустақил давлатнинг ички ишларига очиқдан-очиқ аралашиш, халқаро қонунлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мутлақо зиддир. Балки, бу Ғарбликларнинг Эрон миллатига нисбатан инсофсиз муносабатининг яна бир белгисидир. Айни пайтда Вашингтон Эронда 2022 йилги тартибсизликлар йиллиги муносабати билан вазиятдан Эронда янги тартибсизликлар тўлқини учун замин яратиш ғояси билан фойдаланмоқчи.

Бошқа томондан, 2023-йил октабр ойида Эроннинг қурол эмбаргосининг тўлиқ тугатилишидан хавотирда эканлигини даьво қилган АҚШ, эндиликда Европадаги иттифоқдошлари ҳамкорлиги билан бу эмбарголарнинг давом этиши учун замин яратишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бошқа томондан, Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар Палатасида яқинда қабул қилинган лойиҳани маъқуллаш орқали Байден маъмуриятининг ҳаракатларини янги санкциялар ва Эроннинг қурол экспортини олдини олиш бўйича бошқа чоралар, хусусан, дронлар ва ракеталар экспортини олдини олиш орқали фаоллаштирмоқчи. Бироқ, сўнгги йиллар тажрибаси шуни яққол кўрсатдики, бундай ҳаракатлар ҳеч қаерга олиб келмаган ва Эроннинг ракета ва учувчисиз самолётлар ривожланишига тўсқинлик қилмаган.

Шу билан бирга, Вакиллар Палатасининг яқинда амалга оширган ҳаракати, албатта, икки партиявий ҳаракат Американинг душманлик позицияси ва Эронда инқироз яратишга уринишидан далолат беради. Шу нуқтаи назардан, Ислом инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий 11-сентабр, душанба куни шундай деди:Разведка маьлумотларига кўра, Америка ҳукумати Эрон ва бошқа мамлакатларда инқироз яратиш учун Инқироз гуруҳи деб номланган гуруҳ тузган... Улар ўйлаб, ўрганиб, Эронда бир нечта инқироз нуқталари бор деган хулосага келишди:Этник тафовутлар, диний тафовутлар ва гендер ва аёллар масаласи, бу инқирозни келтириб чиқариши керак. Бу Американинг дастури.

Оятуллоҳ Хоманаий Американинг Эронга қарши кенг қамровли санксиялар жорий этишдан тортиб инқирозни келтириб чиқаришга, талотўпларни келтириб чиқаришга ва уларни кучайтиришга, этник гуруҳлар ва аёллардан восита сифатида фойдаланишгача бўлган инқироз келтириб чиқарувчи ҳаракатлари самарасизлигини таъкидладиларки, бу доим илоҳий марҳамат ва халқ қўллаб-қувватлашига суяниб келган Ислом республикаси тузуми Американинг душманлик ҳаракатлари ва фитналари билан мағлуб бўлишдан кўра кўпроқ илдиз отган ва кучлироқ эканини кўрсатади.