сентябр 18, 2023 17:31 Asia/Tashkent
  • Европа қочқинлар инқирозини бошқаришга ҳаракат қилмоқда
    Европа қочқинлар инқирозини бошқаришга ҳаракат қилмоқда

Италиянинг Лампедуза оролига мисли кўрилмаган қочқинлар оқимидан сўнг, Европа Иттифоқи кеча (якшанба) Римга ушбу мамлакатдаги қочқинлар инқирозини бошқаришда ёрдам бериш учун фавқулодда режани тақдим этди.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лин Лампедуза оролига ташриф буюрганидан сўнг бошпана изловчилар учун янги лойиҳа тақдимотини эьлон қилди.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лин Лампедуза оролига ташриф буюриб, Италияга ёрдам бериш учун 10 банддан иборат лойиҳани тақдим этганидан кейин шундай деди:Муҳожирларнинг тартибсиз келиши Европа учун қийинчиликка айланди ва Европанинг жавобини талаб қилади.

Европа Иттифоқининг янги лойиҳаси янги муҳожирларни рўйхатга олишда Европа бошпана агентлиги ва Европа Иттифоқи чегара назорати бўйича Фронтех агентлигини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Бу иттифоқ, шунингдек, Италиядан мигрантларни, айниқса аёллар ва кузатувсиз болаларни ушбу иттифоқнинг бошқа мамлакатларига ўтказиш учун ёрдамни ошириши керак.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги маълумотларига кўра, фақат ўтган ҳафта давомида 8500 га яқин қочқин 200 га яқин қайиқ ёрдамида Лампедузага етиб борган. Бу орол Италиянинг энг жанубий ороли бўлиб, Шимолий Африкадан Европага борадиган бошпана изловчилар учун асосий манзилга айланди.

Ушбу ҳисоботга кўра, бу қочқинлар сони Лампедузанинг бутун аҳолисидан кўп.

Статистика шуни кўрсатадики, жорий йил бошидан буён Италияга 127 мингдан ортиқ муҳожир етиб келган, бу ўтган йилнинг шу даврида Италияга келган муҳожирлар сонидан деярли икки баравар кўпдир.

Европа Иттифоқининг янги лойиҳаси Италия Бош вазири Гиоргиа Мелони қуйидаги сўзларни расман эълон қилганидан кейин тақдим этилди:Европанинг келажаги Европанинг катта муаммоларга қарши туриш қобилиятига боғлиқ ва Европа Иттифоқини назоратсиз миграция муаммоларига қарши биргаликда курашишга чақирди.

Қочқинлар

Лампедуза оролининг маҳаллий полиция бошлиғи Эммануел Рисифари яқинда маълум қилдики, 1990-йиллардан бери у муҳожирлар билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланган, аммо у ҳозирги вазиятга дуч келишини ва шаҳар фавқулодда вазиятда бўлишини ҳеч қачон тасаввур қилмаган.

Аслида бошпана изловчиларни қабул қилиш масаласи Европа давлатлари учун асосий муаммолардан бирига айланди. Бу давлатлар, айниқса, сўнгги йилларда, бошпана изловчиларни қабул қилиш учун қаттиққўлликларни кучайтирдилар ва қатъий қонунлар қабул қилдилар.

Мисол учун, Италия ҳукумати бошпана изловчиларга нисбатан қатъий сиёсатига мувофиқ, яқинда Ўрта ер денгизида тинч денгиз қутқарувчиларни жойлаштиришни сезиларли даражада чекловчи қонунни қабул қилди.

Германия ҳукумати расмийлари ҳам қочқин ва муҳожирларни бу мамлакатдан чиқариб юбориш жараёнини тезлаштириш чораларини кўрмоқчи эканликларини эълон қилди.

Германия Христиан-Демократик Иттифоқи раҳбари Фридрих Мерз шундай деди:Бошпана изловчилар ҳукуматнинг кун тартибидаги энг катта муаммо бўлиши керак ва у бошиданоқ ҳал қилиниши керак.

Европа расмийларининг бошпана изловчиларга қарши ҳаракатлари давом этмоқда, уларнинг аксарияти Ғарбий Осиё ёки Африка давлатларидан бўлиб, улар асосан оғир иқтисодий шароитлар, хавфсизлик муаммолари ва урушларга дуч келмоқдалар; Улар Европага бориш учун қийин йўлни босиб ўтишади. Уларнинг кўпчилиги ҳам йўлнинг оғир шароити туфайли йўлда ҳалок бўлади ёки турли жиноий гуруҳлар, жумладан, одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар томонидан қўлга тушади.

Гарчи Европа Иттифоқи расмийлари энди бошқа Европа Иттифоқи давлатларининг Италия билан ҳамкорлигини эълон қилишмоқда. Бироқ жорий лойиҳа Европа Иттифоқининг баъзи аъзолари, жумладан Полша ва Венгриянинг қаршиликларига ҳам дуч келди.

Ёрлиқ