АҚШ Давлат департаментининг Пекинга қарши ҳисоботи рад этилди
(last modified Mon, 02 Oct 2023 11:57:23 GMT )
октябр 02, 2023 16:57 Asia/Tashkent
  • АҚШ Давлат департаментининг Пекинга қарши ҳисоботи рад этилди
    АҚШ Давлат департаментининг Пекинга қарши ҳисоботи рад этилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг Пекинга қарши ҳисоботини ҳақиқатларни бузиб кўрсатиш мақсадида баҳолади ва рад этди.

Бу баёнот АҚШ Давлат департаментининг Пекин дезинформацияни бутун дунё бўйлаб тарқатиш учун миллиардлаб доллар сармоя киритгани ҳақидаги яқинда эълон қилган ҳисоботига жавобан эълон қилинди ва фактлар Қўшма Штатлар ёлғон империяси эканлигини қайта-қайта исботлаганини таъкидлади.

Хитой ҳукумати ва юқори мартабали амалдорлар Қўшма Штатларни Пекинга қарши нохолис ҳисоботларни чоп этишда бир неча бор айбламоқда. Шу сабабдан бу муҳим савол кўтарилади, Америка қандай сарлавҳа остида ўзининг мудҳиш сиёсатини олға силжитиш учун турли давлатларни айбламоқчи?

Ли Ван Ти, халқаро масалалар бўйича эксперт айтади:"Америка ўзининг ифлос ва мустамлакачилик сиёсатини дунё жамоатчилиги назарида мамлакатларга ёмон ном бериш орқали олға силжитиш имкониятига эга деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Хитой ҳам сўнгги йилларда Қўшма Штатларда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақида кўплаб ҳисоботларни эълон қилди, шунингдек, Оқ уйнинг мустамлакачилик сиёсатини ҳам эълон қилди, бу эса бутун дунёни Американинг сохта эканлиги билан таништирди.

Қўшма Штатлар глобал ахборот маконидан ҳарбий фойдаланишни биринчи бўлиб ихтиро қилган ва таклиф қилган давлат эканлигини эслаб, Хитой ҳукумати шундай деб ҳисоблайди:Қўшма Штатлар дезинформация манбаи ва когнитив урушни бошқарув марказидир ва Совуқ Урушдан Ироқ ва Суриядаги босқинчилик урушлари бошланишигача у ўзини сохта империя эканлигини қайта-қайта исботлади.

Америка ва хитой қарама-қаршилиги

Ахборот урушини кучайтириш ва медиа муҳитини яратиш Американинг ўз сиёсатини илгари суришдаги энг муҳим воситаларидан биридир. Айни пайтда куч тенденциясининг Ғарбдан Шарққа ўзгариши ва Американинг гегемон қудратининг пасайиши билан парда ортидан Американинг ёлғонлари кўпроқ кўзга ташланяпти.

Сенатор Ренд Полга кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати дунёдаги дезинформациянинг энг катта тарғиботчисидир. Бу ҳақиқат мерика оммавий ахборот воситалари аристократияси туфайли яшириндир.

Шундай қилиб, Ю Сонг, халқаро масалалар бўйича эксперт:"Американинг ўз режаларини илгари суриш учун энг муҳим воситаларидан бири бу глобал оммавий ахборот воситаларининг ҳукмронлигидир. ОАВ ва ахборот манбаларининг аксарияти Ғарбга тегишли бўлиб, улар ҳақиқий маълумот тарқатилишига тўсқинлик қилади. Шундай экан, Шарқ ҳам ахборот тизими интеграцияси билан Ғарбнинг ахборот ҳукмронлигини бузиши керак, токи дунё жамоатчилиги ҳақиқий маълумотлардан хабардор бўлсин.

Қандай бўлмасин, Қўшма Штатлар ёлғон маълумот ишлаб чиқариш зарбасига эга бўлса, бу соҳада ғалаба қозонади, деб ҳисоблайди. Шу бўлса-да, оммавий ахборот воситалари, жумладан, виртуал маконда ҳам кенгайиши бутун дунё бўйлаб одамларнинг хабардорлигини оширади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг кучайиши ва глобал ўзгаришлар соҳасида мустақил мамлакатларнинг кучайиши Америка ёлғонлари учун майдонни янада тор қилмоқда. Шу боис, мустақил суверенитетга эга бўлган давлатлар доирасининг оммавий ахборот воситалари ва ахборот қудрати қанчалик мустаҳкамланса ва кенгайтирилса, Америка разведкасининг ёлғонлари учун майдон ҳам шунчалик тораяди ва жамоатчилик хабардорлигини оширади.