Эрон Фаластин халқининг қонуний ҳимоясини қўллаб-қувватламоқда
Эрон Ислом Республикаси Президенти Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош Котиби ва Ҳамас Ҳаракати Сиёсий Бюроси раҳбари билан алоҳида қўнғироқ қилиб, Фаластиндаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилар экан, таъкидлади:сионистик режим таназзулга юз тутмоқда ва қаршилик фронти ғалаба чўққиларини забт этмоқда.
Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатда Саййид Иброҳим Раисий фаластинлик мужоҳидларнинг босиб олинган ҳудудлардаги мардона ва зафарли амалиётларини олқишлаб, Фаластин қаршиликларининг обрў-еътибори, қадр-қиммати ва ғурурини Ислом умматининг фахри деб билди.
Эрон Ислом Республикаси Президенти, шунингдек, Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эрон ҳукумати ва халқининг саломи ва таҳниятини Фаластин халқига етказар экан, мужоҳидлар ва Фаластин қаршилик кучларининг ёрқин ва таъсирчан ғалабаларини табриклади ва айтди:Ишғол қилинган ҳудудларда ва зўравон сионистик режим билан жангда содир бўлган воқеа ўтган 70 йил ичида жуда катта ва ноёб воқеа бўлиб, сиз бу янгилик ва ғалабали амалиёт билан ҳақиқатан ҳам Ислом халқини хурсанд қилдингиз.
Эрон Ислом Республикаси Президентининг бу телефон суҳбатлари Фаластин қаршилик кучлари 7 октябрь шанба куни тонгда илк бор “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий амалиёти бошланиши билан сионистик режимга қарши қўқққисдан операцияни бошлаб, ва босиб олинган ҳудудларга минглаб ракеталар билан ҳужум қилганидан кейин бўлиб ўтди. Шунингдек, Фаластин қаршилик жангчилари биринчи марта Ғазо чегара деворини кесиб ўтиш орқали сионист аҳоли пунктларига кириб бордики, айрим ҳудудларда операция бошланганидан 24 соатдан кўпроқ вақт ўтиб тўқнашувлар давом этди ва сионистик кучлар вазиятни назорат қила олмади.
Сионистик режимга оғир инсоний, молиявий, сиёсий ва хавфсизлик харажатларини юклаган Фаластин қаршиликларининг бу ноёб операцияси нафақат бу режимнинг ҳокимияти ва енгилмаслиги ҳақидаги афсонани йўққа чиқарди, балки, Фаластиннинг сионистлар ишғолига қарши қаршилик кўрсатиш кучи ва ҳаётийлигини яна бир бор кўрсатди; Шундай тарздаки, ҳатто сионист маъмурлар, иброний ва ғарб оммавий ахборот воситалари ҳам операциянинг бошланишидан ва сионист разведка аппаратининг фаолият тарзи ва ғофил қолишидан ҳайратда қолишди ва бу режимнинг разведка ва хавфсизлик соҳасидаги энг катта муваффақияцизликларидан бири сифатида тилга олишди.
Гап шундаки, қаршилик гуруҳларининг сионист босқинчиларга қарши курашга кучли ва ҳисоб-китоб билан қайтиши тўқнашувнинг барча қоидаларини ўзгартирди; Энди фаластинликларнинг ёш авлоди қаршилик гуруҳлари билан бирга синистик режим ишғолчиларига янада куч ва қатъият билан тўқнаш келди, бу эса сионистлар билан ҳар қандай муроса ва мулоқот ҳеч қаерга олиб келмаслигини кўрсатади.
Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан, сионистик ишғол режимининг террористик ва аҳдни бузувчи табиати ва халқаро ҳамжамиятнинг жиноятлар ва сионистик ишғолнинг давом этишига қарши ҳаракатсизлиги сабабли, ягона танлов Фаластинликларнинг бу ишғол режимига қарши бирдамлик ва давомий қаршилигидир. Ислом инқилоби олий Раҳбари ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий ҳам Фаластин ёшлари ва Фаластиннинг босқинга қарши ва зулмга қарши ҳаракатини ҳар қачонгидан ҳам жонли, шижоатли ва тайёр, деб ҳисобладилшар ва дедилар:Худо хоҳласа, бу ҳаракат бир ниҳоясига етади ва муҳтарам имом зулмкор режимни саратон деб таьбир қилганларидек, бу режим Фаластин халқи ва бутун минтақадаги қаршилик кучлари қўли билан йўқ қилинади”.