**1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (5)
(last modified Tue, 24 Oct 2023 09:18:25 GMT )
октябр 24, 2023 14:18 Asia/Tashkent
  • **1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (5)
    **1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (5)

Ислом инқилобининг олий раҳнамоси мамлакатнинг иқтисодий масалаларига доир баёнотларида доимо иқтисодий зарарларга алоҳида эьтибор қаратганлар. Олдинги эпизодда Эрон иқтисодиётининг ташқи муаммоси қисқача кўриб чиқилди ва бу эпизодда Эрон иқтисодиётининг баъзи ички зарарлари Инқилобий Раҳбар нуқтаи назаридан таҳлил этилади.

Инқилоб Олий Раҳбари нуқтаи назаридан Эрон иқтисодининг энг муҳим камчиликларидан бири ҳукуматнинг ҳаддан ташқари корпоратив бошқарувидир. Урушдан кейинги дастлабки йилларда иқтисодий адолатни ўрнатиш учун иқтисодиётни миллийлаштириш стратегияси қабул қилинди. Аммо миллийлаштиришни фаоллаштиришнинг иккинчи томони давлат ва хусусий иқтисодий имкониятларни музлатиш эканлиги эътибордан четда қолди. шамсий 1380-йиллар бошида 44-модданинг иқтисодий сиёсатини татбиқ қилиш орқали бу масала ҳал бўлади, деб умид қилинган эди, лекин ижро этувчи нозикликларга эътибор берилмаганлиги давлат иқтисодиётининг асосий қисмининг квази-давлат иқтисодиётига айланишига олиб келди.

Статистик маълумотларга кўра, ҳукуматнинг улуши Эрон иқтисодиётининг 80 фоизини ташкил қилади ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий компанияларнинг ярмидан кўпи давлатга тегишли, қолганлари эса қандайдир тарзда ҳукумат билан боғлиқ. Ҳукуматнинг иқтисодиётдаги роли хусусий секторга қўшимча эмас, балки, хусусий секторнинг ўрнини босувчи ва рақобатчиси ҳисобланади, шу билан бирга у жуда қобилиятли рақобатчи ҳисобланади.

Йилнинг биринчи куни зиёратчилар йиғилишида ва Разавий зиёратгоҳида инқилоб раҳбари мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим муаммоси ва заиф нуқтасини давлат тасарруфида бўлган иқтисод ва шамсий 60-йилларнинг сиёсати билан боғлиқ иқтисоддан келиб чиқадиган ҳаддан ташқари корпоратив бошқаруви деб ҳисобладилар ва қўшимча қилдилар:"Бу ҳаддан ошиш натижаси шундаки, одамлар катта ва бойлик келтирадиган иқтисодий фаолиятдан ва бугунги кунда мамлакатда кўраётган муаммолардан узоқда."

Хом нефт экспортига қарамлик Эрон иқтисодиётининг яна бир камчилигидир. Эронда ҳукуматнинг нефт даромадларига осон кириши туфайли ҳукумат вазифаларини бажариш учун етарли даромад келтира оладиган мустаҳкам солиқ тизимини йўлга қўйиш борасида жиддий ҳаракат қилинмаган. Йиллар давомида ҳукумат бюджети нефт сотишга боғлиқ эди. Демак, бюджетдаги Худо берган бойлик жорий харажатларга сарфланади.

Нефт даромадларига қарамлик макроиқтисодиётдаги кўплаб муаммоларнинг манбаи бўлиб келган. Сўнгги ўн йилликларда нефт ҳар доим ҳукумат бюджети учун даво бўлиб келган. Қурилиш лойиҳалари ресурсларини қоплаш, субсидиялар тўлаш, ходимларнинг иш ҳақи каби жорий харажатларни қоплаш ва ҳоказолар нефт бюджет тақчиллигини қоплаш учун ишлатилган манба бўлди. Бироқ, бу товар авлодлараро капитал бўлганлиги сабабли, уни жорий ёки капитал бўлмаган мақсадларда сотиш нотўғри.

Нефтдан олинган даромад ҳанузгача мамлакат даромадининг муҳим қисмини ташкил этади. Биринчидан, бу даромад ягона маҳсулот бўлиб, мамлакатнинг асосий захираларини сотишдан олинади. Иккинчидан, бунга душман мамлакатларнинг хатти-ҳаракатлари таъсир қилади, бунга Европа Иттифоқи томонидан Эрон нефтини сотиб олишга қўйилган эмбарго мисол бўла олади. Айниқса, бу қарор молиявий санкциялар билан бирга келганда, бошқа мамлакатларга бу миқдордаги нефтни сотишдан даромад олиш амалда қийинлашади. Шу сабабли, мамлакат бюджетининг ушбу миқдордаги нефт даромадига боғлиқлиги муҳим заифликдир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шамсий 13-аср охиридан 1352-йилгача Эрон нефтини сотишнинг дастлабки йилларидан бошлаб 26 миллиард саккиз юз миллион долларга тенг бўлган ва бу кўрсаткич 1352-1357 йилларда улкан ўсишни бошдан кечирган. Эроннинг нефт даромадлари фақат 1352-1357 йилларда 112 миллиард доллардан ошди. Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан кейин ҳам Эрон Америка ва Европа санксиялари туфайли нефт сотишда муаммоларга дуч келди. Бироқ, нефт даромадлари ҳали ҳам давлат даромадларининг асосий қисмини ташкил этади.

Эрон ҳукуматлари ҳар доим нефтга қарамликни камайтириш режасини ишлаб чиққан, аммо амалда бу комбинация Эрон иқтисодиёти учун муаммо бўлиб қолмоқда. Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий 1402 йил фарвардин ойининг биринчи кунидаги нутқларида мамлакат иқтисодиётининг яна бир нуқсонини хом нефтга қарамлик деб санаб, шундай деганлар:"Биз иқтисодиётнинг киндик қисмини хом нефт экспортидан ажратиб, кўпроқ даромад олиш учун нонефт фаолиятга эътибор қаратишимиз керак, хайриятки, хабарларга кўра, бу соҳада яхши ишлар бошланган."

Долларга қарамлик Эроннинг яна бир иқтисодий муаммосидир. Мамлакатнинг асосий товарлар импортига қарамлиги, шунингдек, бу товарлар импортининг долларга боғлиқлиги бу валютани халқ дастурхонида рол ўйнашига олиб келди. Мамлакат иқтисодини долларга қарам қилиб қўйиш ғарб давлатларига ушбу молиявий имкониятлардан фойдаланиб, мамлакатга босим ўтказиш имкониятини беради. Америка долларни мустақил давлатларга, жумладан Эронга қарши қурол сифатида ишлатади. Дарҳақиқат, мамлакатлар, жумладан, Эронни де-долларизация қилишнинг энг муҳим сабабларидан бири халқаро санксиялар масаласи ва АҚШ томонидан санксиялар остидаги давлатларга қарши доллардан қурол сифатида фойдаланишдир. Бундан келиб чиқиб, сўнгги йилларда инқилоб раҳбари иқтисодиётнинг долларга боғлиқлигини танқид қилиб, Эрон иқтисодиётининг долларсизлашувига урғу берди. Мамлакат иқтисодининг долларга қарамлиги инқилоб раҳбари 1402 йил фарвардин ойининг биринчи кунидаги нутқида таькидлаб ўтган яна бир заифлик эди:Ғарб томонидан санксияга учраган баьзи давлатлар долларга қарамликни тўхтатиб, маҳаллий валюталар билан ишлаш орқали яхши аҳволга тушиб қолди, биз ҳам шундай қилишимиз керак”, - дейди у.

Бу ички иқтисодий муаммолар Эрон Ислом Республикаси душманларининг асосий эьтиборини иқтисодий урушга қаратишига сабаб бўлди. Бу масалани Инқилобнинг олий раҳнамоси кўп марта тилга олган. Инқилоб етакчисининг турли даврларда бу борадаги баёнотларидан баьзилари қуйидагилардир:

Чекланган вақтлардаги устуворликларга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакат иқтисодиёти масаласи биринчи ўринда туради... Душманнинг ҳийлаларидан бири мунтазам равишда уруш таҳдиди бўлган; Ва [бу] ҳарбий вариант столда ва шунга ўхшаш ... [лекин] ҳақиқий уруш бошқа нарса; Ҳақиқий уруш - иқтисодий уруш, ҳақиқий уруш - санкциялар, ҳақиқий уруш - мамлакат ичидаги иш ва фаолият ва технология соҳаларини олишдир; Бу ҳақиқий урушдир. 27.11.1395

Душман халқни иқтисодий босимдан чарчатиб, ҳафсаласи пир қилмоқчи. Бутун мамлакат бўйлаб бугун душманнинг фитнаси Эрон халқи оммасини чарчатиш, кўнглини қолдириш учун уларга иқтисодий босим ўтказишдан иборат. 25.03.1397

Душманнинг мақсади, иқтисодий босимдан фойдаланиб, Эрон миллатини Исломий тузум ва Исломий Жумҳуриятга нисбатан кўнглини қолдириш ва Эрон миллати билан Исломий тузум ўртасида масофа ҳосил қилиш ва шу йўл билан ўз мақсадларини амалга оширишдир. 01/01/1396

Мен сўнгги бир неча йил ичида иқтисодий шиорларни алоҳида таькидладим, чунки душман бу улкан миллий мажмуага шу ҳудуддан ҳужум қилмоқчи эканлигини ҳис қилдим. Иқтисодий муаммога дуч келсак, турли бўлимлар ўз ишларини тўғри бажара олмайди. Бинобарин, биз бу мажмуида мамлакат мутасаддилари, ҳукумат, уч кучта ҳокимят  ва турли ташкилотлар зиммасига юкланган вазифаларни кўришимиз керак. Бугунги кунда бу нозик ва асосий нуқта нима? Бу бугун асосий нуқта, эртага яна бир муҳим нуқта бўлиши мумкин. Бугунги кунда мамлакатда иқтисодиётни мустаҳкамлаш асосий ва устувор нуқта ҳисобланади. Шунинг учун мен бунга таянаман, одамларнинг ризқига таянаман. 30.01.1396

Бу дастур якуни билан барчангизни азизлар кейинги дастургача Аллоҳ таолонинг ихтиёрига қолдираман. Хайр. Саломат бўлинг.