АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишга қарши чиқмоқда
(last modified Tue, 24 Oct 2023 15:31:12 GMT )
октябр 24, 2023 20:31 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишга қарши чиқмоқда
    АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишга қарши чиқмоқда

АҚШ давлати сионистик режимнинг стратегик иттифоқчиси сифатида бу режимга нафақат Ғазо бўлгасига ҳужум қилиш учун ҳар хил қурол-яроқ ёрдамини тақдим этмоқда балки қонли урушда ёлғон баҳоналар билан оташкесимга қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби бугун  Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш учун ҳозир муносиб вақт эмасмлигини иддао қилди.

 У ўз сўзларида сионистик муваққат режими томонидан Ғазо сектори аҳолисини қатлиом қилишини давом эттириш зарурлигини айтиб, Тел-авив ўзини ҳимоя қилиш ва ҲАМАС етакчиларини нишонга олиш ҳуқуқига эга эканлигини идддао қилди. Кирби ўз сўзларида биз Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этамиз ва бизнинг эътиборимиз унинг урушни давом эттириши учун керак бўлган нарсага эга эканлигига ишонч ҳосил қилишга қаратилган деб қўшимча қилди.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби  кеча Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатишни рад этиб ҳар қандай оташкесим ҲАМАСга сионистик режимга қарши ҳужумларини давом эттириши учун кучларини янгиллаш имкониятини  беришини иддао қилди.

Сионистик режимнинг ирқчи ёндашувининг давом этиши ва мазлум Фаластин халқининг ўлдирилиши Фаластин қаршиликларининг 2023 йил 7 октябрдан бошлаб “Ал-Ақсо тўфони” операциясида бу режимга оғир ва тузатиб бўлмас зарбалар беришига сабаб бўлди. Ушбу операцияда камида 1400 сионист ўлдирилган ва юзлаб сионистлар асирга олинган. Бцу уҳжумадан кеин сиинсти кржим Ғаз бўгаисга қраш кенг қраомли ҳужумлин шашга буйруқ ерди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Ғазо секторидаги фаластинлик шаҳидлар сонини 5 минг 791 кишига етганини улардан 2 минг 360 нафари болалар ва 1 минг 292 нафари аёллар эканинни эълон қилди.

Ғазо бўлгаси

 

 Энди Ғазо бўлгасидаги вазият ниҳоятда оғир ва сионистик режим Вашингтон ўзининг жиноий ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини ҳисобга олиб сўнгги бир неча кун ичида ҳужумларни камайтириш ўрнига Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларини бомбардимон қилишни сезиларли даражада оширди.

ҲАМАС ҳаракати ҳам кечнги баёнотида Ғазо бўлгасидаги барча шифохоналарда ёқилғи тугаб қолганини хабар қилиб сўнгги икки кунда ҳудудга етиб келган ёрдам халқ эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслигини қўшимча қилди.

АҚШнинг Исроил режимининг Ғазо бўлгасига қонли ҳужумлари ва бу борадаги муҳим ўрни нафақат давлатлар томонидан кенг танқидларга учради балки Россия каби бошқа буюк далвтлар ҳам Ғазодаги мавжуд ҳалокатли вазият учун Вашингтонни жавобгар деб билади. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавро  кеча АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақасига қурол-яроқ юбориш ҳаракати можароларни кучайтиради деб огоҳлантирди.

Лавров шунингдек АҚШ флотини Ғарбий Осиёдаги мождаро зонасига юбориш каби ҳаракатлар қанчалик кўп бўлса, можаронинг тарқалиши эҳтимоли шунчалик катта деб баён этди.

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун Россия ва Бразилия томонидан таклиф қилинган иккита резолюцияга ҳозиргача вето қўйган ва уларнинг тасдиқланишига тўсқинлик қилмоқда. БМТ хавфсизлик кенгаши 18 октябрь кун Бразилия таклиф қилган резолюция лойиҳасии БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилмади. Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган 3 ғарбий давлат, АҚШ, Британия ва Франция ҳамда Япония бунга қарши чиқди.

Bu Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ҳам Ғарб давлатларнинг мақсадлари яна бир бор БМТ Хавфсизлик кенгашини гаровга олгани  ва бу кенгаш кескинликни камайтириш учун аниқ ва кучли жамоваий хабар юбораа олмаганини кўрсатмоқда.

Энди Исроил режимини қўллаб-қувватлаш ҳаракатида АҚШ резолюция лойиҳасини тақдим этди ва бу резолюция ҲАМАСни қоралар экан ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида сионистик режимнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлагашга қаратилган.

Мазкур лойиҳада АҚШ Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш ёки гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирмаган ва унда ҲАМАС ҳаракати томонидан амалга оширилган Ал-Ақсо тўфони амалиёти террорчилик ҳаракат сифатида иддао қилинган ва Вашингтон режимини  Ҳизбуллоҳ ва бошқа қаршиилк гуруҳларига ҳужумларини тўхтатиши учун босим ўтказишни талаб қилган.

Ушбу резолюцияни тақдим  этилишида Жо Байден ҳукумати ўт очишни тўхтатишга қарши чиққан ва ўз-ўзини ҳимоя қииш баҳонасида Исроил режимининг ҳар қандай ғайриинсоинй ва жиноий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш орқали ўзининг асл мақсади яъни имкон қадар кўпроқ фаластинликларни қатл  этиш эканлигини кўрсатиб берди.

Кекса Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг АҚШ томонидан Фаластин -Исроил можаросига оид резолюция лоийҳаси кўплаб саволларни туғдирмоқда деб айтди.

Ёрлиқ