октябр 29, 2023 14:56 Asia/Tashkent
  • Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири (3)
    Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири (3)

Ассалому алайкум азиз тингловчилар. “Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири” туркумининг учинчи эпизоди билан хизматингиздамиз.

Террор ва терроризм ҳақида гапириш, эҳтимол, тарихнинг бошқа ҳеч бир даврида инсоннинг қалбини ранжитмаган, ҳозирги даврдагидек мотам кўз ёшларини тўкмаган бўлса керак, чексиз қайғуга тўла ҳикоядир.

Сўнгги бир-йигирма йил ичида ҳар бир ҳаракати дунёнинг бир бурчагида ваҳимага айланган замонавий терроризмнинг энг яланғоч юзи сифатида ИШИД ва унинг турли тармоқлари диний жаҳолатдан, энг муҳими, ўзларини терроризмга қарши кураш даъвогарлари деб ҳисоблаган Америка ва Ғарбнинг қўллаб-қувватлашидан келиб чиққан. Бу гуруҳ жуда қисқа вақт ичида дунёнинг турли бурчакларида, хусусан Сурия ва Ироқда сон-саноқсиз жиноятлар содир этди. Дунёнинг олис чеккаларида қўрқув ва ваҳима уйғотиш мақсадида кибермакон орқали дунёнинг ҳар бир халқига юборилган жиноятлар одамларнинг қалбида қўрқув ва ишончсизлик уйғотди.

"Ироқ ва Шом Ислом Давлати" (ИШИД) аслида на ҳукумат ва на исломий, балки Ғарбий Осиё минтақасида ва вақти-вақти билан дунёнинг бошқа қисмларида мавжуд бўлган такфирчи террорчи гуруҳ эди. У минглаб бегуноҳ одамларни ўлдирди. Биргина Суриянинг ўзида ИШИДнинг Сурия халқи ва мамлакатига тазйиқ ўтказган такфирий террори оқибатида 370 мингтадан 570 минггача киши ҳалок бўлган. Сурия Инсон Ҳуқуқлари Ташкилотининг 2020 йил ҳисоботига кўра, ИШИД ва ундан олдинги гуруҳларнинг Суриядаги 9 йиллик уруши ва террори давомида 370 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ушбу ташкилотнинг статистик маълумотларига кўра, жами қурбонларнинг 112 623 нафари тинч аҳоли вакилларидир. Улар орасида 21 минг бола ва 13 минг аёл бор. Шунингдек, ИШИДнинг Сурияга уюштирган ҳужуми туфайли юз минглаб одамлар яраланган ва ампутация қилинган, 11 миллиондан ортиқ одам эса уй-жойини тарк этган.

Ироқда ИШИД терроризми кўплаб жиноий ҳаракатлар содир этган. Биргина 2013 йилнинг иккинчи ярмида ИШИД Ироқда 1400 га яқин уйни портлатиб, вайрон қилган. Ушбу ҳужумлар давомида 1996 киши ҳалок бўлди, 3021 киши жароҳат олди. Ушбу гуруҳнинг бошқа жиноятлари орасида 2014 йилда Ироқнинг Тикрит шаҳрида содир бўлган Спикер ҳаво базасида 2000 дан ортиқ ироқлик талабаларнинг оммавий ўлдирилиши ҳам бор. Воқеадан омон қолган гувоҳларнинг сўзларига кўра, ИШИД талабаларни қўйиб юбориб, пойтахт ва шаҳарларига кўчиришга ваьда бериб, уларни асирга олган. Кейин уларни Саддамнинг Тикритдаги президентлик саройига кўчириш орқали, узоқ давом этган тергов ва сўроқлардан сўнг шиалар шиа бўлмаганлардан ажратилди ва барча шиалар ўлдирилди. Қолган одамлар эса ИШИДнинг Шариат суди ўз ҳукмини эьлон қилишини кутишган.

ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги яна бир жинояти уларнинг 2014-йилда Ироқ Курдистонидаги Синжар тоғига ҳужуми билан содир бўлди. ИШИД бу асосан язидийлар ҳудудини қамал қилган. ИШИД террорчилари язидий эркакларни ўлдирар экан, уларнинг аёллари ва болаларини асирга олди. Баъзи ҳудудларда улар бу ҳудудлар аҳолисининг бошини кесиб, ўлдирган ва осган. ИШИД ҳужуми туфайли ўлган язидийлар сони 5000 дан 7000 гача бўлиши тахмин қилинмоқда ва 5000 га яқин язидий аёллар ва қизлар жинсий қул сифатида ўғирлаб кетилган.

Ҳожи Қосим Сулаймоний

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2016-йилда чоп этилган ҳисоботида эълон қилигишича, 2014 йил бошидан 2015 йил октябр ойи охиригача Ироқда камида 18 минг 802 тинч аҳоли ҳалок бўлди, улардан 37 минг нафари яраланди.

Ироқнинг ўша пайтдаги маданият ва қадимий мерос вазири ал-Бадаронийнинг сўзларига кўра, 2022 йилда ИШИД терроризми Ироқдаги 3 йиллик (2014 йилдан 2017 йилгача) 5 мингдан ортиқ биноларни, жумладан, 108 масжид, 15 диний зиёратгоҳни вайрон қилган. 19 та черков, 37 та мактаб, 1 та ибодатхона, 13 та бозор, 13 та термал ҳаммом, 431 та тарихий уй, музейлар ва бошқа қадимий жойлар вайрон қилинган.

Ироқ Бош вазирининг молиявий маслаҳатчиси Мозҳар Муҳаммад Солиҳ ҳам шундай деди:"Терроризм босиб олинган вилоятлардан 6 миллион фуқаронинг кўчирилишига олиб келди ва бу мамлакатда ўртача қашшоқликни 30 фоизга оширди".

Гарчи ИШИДнинг фалокатли террорчилик фаолияти Ғарбий Осиё ва айниқса Сурия ва Ироқ мамлакатларига қаратилган бўлса-да, Лекин бу минтақа билан чекланиб қолмади ва бошқа мамлакатларга, айниқса Европа давлатларига тарқалди. Улар орасида 2015-йил январида Чарлие Ҳебдо журнали офисида юз берган отишма, 2015-йил ноябрида Париждаги ҳужумлар, 2016-йил мартида Белгиядаги Брюссел аеропорти ва Малбек метро стансиясига қилинган ҳужум, 2016-йил июлидаги Нитсадаги Франсия миллий кунини нишонлаш маросимига қилинган ҳужум, 2016-йил июлида Мюнхен шимоли-ғарбидаги Олимпия қишлоғидаги Олймпиа савдо марказидаги отишма, 2017-йил апрелида Санкт-Петербург метросига ҳужум, 2017-йилнинг май ойида Манчестер Аренадаги портлаш ва бошқа ўнлаб террорчилик ҳодисалари, шунингдек, Ислом оламида Шероз ва Теҳрондан Анқара, Истанбул ва Қоҳирагача ва бошқа шаҳарлардаги террористик ҳуружларни тилга олиш мумкин

Ўз ҳаёти давомида дунёда хавфли саратон ўсимтасига айланган ИШИД аста-секин ўзининг ваҳшийлиги билан дунёни даҳшатга солиб, ўз чегараларини бошқа давлатлар, хусусан Европага ҳам кенгайтира бошлади. Аммо бу орада бир неча давлатнинг, хусусан Эрон Ислом Республикасининг фидойилиги ва жонбозлиги бу жараённи тўхтатди. Дўст ва душманнинг эьтирофича, Ғарбий Осиё минтақасида терроризмга қарши курашда энг кўп кўтарилган байроқ Эронга тегишли бўлган ва ҳозир ҳам шундуй, у терроризмнинг асосий қурбонларидан бири бўлишига қарамай, Ғарбий Осиё минтақасидаги террорчилик ҳаракатларига қарши курашда бор кучини аямади ва шу тариқа У кўплаб ҳарбий ва иқтисодий ресурсларни сарфлашдан ташқари, бу йўлда кўплаб азизларнинг қонини қурбон қилди. жумладан, замонавий дунёда терроризмга қарши курашнинг афсонаси бўлган Ҳож Қосим Сулаймоний қони бу йўлда фидо қилинди, токи шу тарзда, ИШИД терроризмининг саратон бези дунёни эгаллашига тўсқинлик қилинди. Бу ҳақда кейинги эпизодларда батафсил тўхталамиз.

Ёрлиқ