ноябр 01, 2023 17:21 Asia/Tashkent
  • Дунё Халқаро Жиноий Суднинг Ғазо бўйича амалий ҳаракатини кутмоқда
    Дунё Халқаро Жиноий Суднинг Ғазо бўйича амалий ҳаракатини кутмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясининг Халқаро жиноий суд фаолияти ҳисоботини кўриб чиқишга бағишланган 21-йиғилишида Эрон Ислом Республикаси вакили Халқаро Жиноят Судининг роли муҳимлигини таькидлаган баёнотида деди:Шу кунларда биз босиб олинган Фаластин ҳудудларида ҳалокатли инқирозга гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳеч шубҳасиз, Ғазода содир этилган жиноятлар Халқаро Жиноий Суд юрисдикцияси остидаги халқаро жиноятларга мисолдир.

У қўшимча қилди:Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, қоатлиом, тинч аҳолини мажбуран кўчириш, фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиш, аҳоли зич жойлашган марказлар, шифохоналар ва мактабларни бомбардимон қилиш, очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланиш глобал ташвишга сабаб бўлмоқда ва бу ташвиш 2023 йил 27 октабр жума куни қабул қилинган Бош Ассамблея резолюциясида ўз аксини топган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Фаластин бўйича ўзининг навбатдан ташқари йиғилишида, жума куни кечқурун маҳаллий вақт билан 2023-йил 27-октабр Фаластин қаршилик ҳаракати ва сионистик режим ўртасидаги можаролар бўйича араб давлатлари таклиф қилган резолюцияни маьқуллади ва зудлик билан гуманитар сулҳ тузиш ва Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Ушбу резолюция 121 овоз билан маъқулланди, 14 қарши овоз ва 45 бетараф, Қўшма Штатлар эса бу резолюцияга қарши овоз берди.

Ушбу резолюция Хавфсизлик Кенгаши резолюцияни маъқуллашга тўрт марта уриниб кўрган, аммо муваффақиятсизликка учраганидан кейин Бош Ассамблеяда маъқулланган. Урушнинг кучайиши билан боғлиқ хавотирлар кучайганлиги сабабли, БМТ Бош Ассамблеяси ўз резолюциясида "минтақада янада беқарорлик ва зўравонлик кучайишининг олдини олиш муҳимлигини" таъкидлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши, шунингдек, Бразилия томонидан таклиф қилинган Фаластиндаги вазият бўйича иккинчи резолюцияни кўриб чиқиши керак. Бразилия таклиф қилган аввалги резолюцияга Қўшма Штатлар вето қўйган эди.

Мавжуд текширувларга кўра, охирги 25 кун ичида Ғазога 18 минг тоннадан ортиқ бомба ва ўқ ташланган; Шундай қилиб, ҳар бир квадрат километрнинг улуши 50 тоннани ташкил қилади.

Ушбу портлашларнинг ҳалокат кучи Хиросимага ташланган бомбадан ва Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Нагасакига ташланган бомбадан ҳам кўпроқдир.

Хиросимага ташланган атом бомбаси 15000 тонна тротил вайрон қилувчи кучга эга, Нагасакидаги атом бомбаси эса 21000 тонна тротил кучига эга эди.

Ғазо секторига ташланган бомбаларнинг умумий ҳажми 18 минг тоннага баҳоланса-да, аммо уларнинг ишлаб чиқарилишида ишлатиладиган портловчи модда РДХ бўлиб, унинг портлаш кучи тротилнинг 1,34-1,5 портлаш кучига тенг, унинг портлаш кучи 24 минг тоннадан ортиқ тротилга тенг.

Ғазонинг кенг кўламли бомбардимон қилиниши натижасида 8000 дан ортиқ тинч аҳоли, жумладан 3200 бола шаҳид бўлди ва 1000 дан ортиқ бола оғир техникалар учун ёқилғи йўқлиги сабабли бомбардимонлар харобалари остида қолиб кетди, 20 000 дан ортиқ киши жароҳат олди. Айни пайтда Ғазода яшовчи аҳолининг ярмидан кўпроғи кенг кўламли ҳаво ва артиллерия ҳужумлари натижасида ўз уйларини ташлаб, уйларидан айрилди.

Ғазодаги қатлиом

Уруш жиноятлари масаласи сўнгги ўн йилликларда катта эътибор қаратилаётган масалалардан биридир. Бутун дунёдаги ҳуқуқий ташкилотлар уруш ҳолатларида ҳам имкон қадар кўпроқ тинч аҳоли ўлимининг олдини олиш учун принципларни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлайди.

Қуролли тўқнашувларга оид халқаро миқёсда қабул қилинган қоидалар 1949 йилги Женева конвенциясидан келиб чиққан бўлиб, БМТга аъзо барча давлатлар томонидан ратификация қилинган ва уруш жиноятлари бўйича халқаро судларнинг ҳукмлари билан тўлдирилган.

Бу қоидалар аслида тинч аҳоли, аскарлар ва ҳарбий асирларга нисбатан муомалага оид шартномалар тўплами бўлиб, улар биргаликда "қуролли тўқнашув қонунлари" ёки "халқаро гуманитар ҳуқуқ" деб номланади.

Қуролли тўқнашув қонунларига кўра, тинч аҳоли ёки фуқаролик объектларини бевосита нишонга олиш қатъиян ман этилади. Ваҳоланки, Сионистик режим Ғазо секторига ҳужум қилганидан кейин бундай ҳолатлар кўп бўлмоқда.

Халқаро жиноий суднинг Рим статути органга, агар маҳаллий ҳокимиятлар “истамаса ёки қила олмаса” ўз аьзолари ёки уларнинг фуқаролари ҳудудида содир этилган жиноятларни тергов қилиш учун қонуний ваколат беради.

Уруш жиноятлари бўйича жаҳоннинг доимий трибунали бўлган Халқаро жиноий суд (ИCC) 2002-йилда Гаагада очилган. Ушбу суд 123 аъзо давлатда ёки уларнинг фуқароларида уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидлар бўйича юрисдикцияга эга.

Халқаро жиноий суди Фаластин ҳудудларини аьзо давлат сифатида тан олади, Сионистик режим эса суднинг юрисдикциясини рад этади ва у билан расмий муносабатда бўлмайди.

2021 йилдан бери Халқаро жиноий суди Фаластин ҳудудларида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар ҳақидаги даъволар бўйича терговни давом эттирмоқда. Аммо ҳозирча бу борада ҳибсга олиш учун ордер берилмаган.

Халқаро жиноий суднинг амалдаги прокурори Карим Хон сўнгги кунларда унинг идораси Ғазода содир этилган ҳар қандай жиноятни тергов қилиш ваколатига эга эканлигини такрорлади.

Гарчи сионистик режим бу маҳкама низомига аьзо бўлмаса ҳам, содир этилган жиноят жуда оғир ва ҳалокатли бўлгани учун, бу маҳкама сионистик режимга қарши чора кўриши ва уни айбдор деб эьлон қилиши мумкин.

Ёрлиқ