ноябр 09, 2023 17:24 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳрида ЭКО-ИҲТнинг 16-саммити бўлиб ўтмоқда
    Тошкент шаҳрида ЭКО-ИҲТнинг 16-саммити бўлиб ўтмоқда

Бугун ва эртага яъни 8-9 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ЭКО-Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 16 -саммити бўлиб ўтади.

Саммитда ИТҲ-ЭКО доирасидаги иқтисодий ва тижорий ҳамкорликни кенгайтириши, сармоявий, танспорт ва транзит масалалари, алоқа ва гуманитар масалалар муҳокама қилинмоқда.

Бу хусуда Тожикистоннинг минтақавий масалалар бўйича эксперти Қосим Бекмуҳаммад қуйидагича фикр билдиради: шубҳасиз, Эрон Тожикистон ва Бошқа Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари ва ҳатто Россия учун очиқ сув йўлларидаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Шулар қаторида Эроннинг Чобаҳор порти ушбу минтақа учун энг қулай ва стратегик йўналиш ҳисобланади. Бу портда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда ва хорижий давлатларнинг Чобаҳорга эътибори жуда юқоири".

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонга ташрифидан олдин Тожикистонга сафар қилган Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий  Тошкентга сафари Ўзбекистон президенти таклифига биноан амалга оширилишини маълум қилиб, ЭКО-ИҲТ аъзолари ўртасидаги иқтисодий алоқалар тобора кучайиб бораётгани марказий масаладир ва ИҲТнинг олдинги йиғилишлари давоми сифатиди Тошкент йиғилишида ҳам кун тартибига кирилган деб қўшимча қилди.

Тожикистондаги Эрон масалалари бўйича эксперт Раҳматулоҳ Абдуллоҳ ам  Теҳроннинг Душанбега ёрдам ва кумакларини назарга тутганини айтаб, Тожикистон мустақиллигининг дастлабки икки ўн йилликларда Эрон энергия манбалари, йўллар ва транспорт тармоғлари қурилиши, халқ  истеъмол моллари савдоси, илмий-маърифий ишлар, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувида муҳим рол ўйнади. Душанбе ҳукумат расмийлари эса бу ҳақиқатни доимо ёдда тутишлари керак.".

Ҳақиқат эса шудирки бунддай қараш тожикистонлик мутахассисларга хос эмас ва барча Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мутахассислари ҳам буни тан олади.

Маълумки , 2020-йил октябрь ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ЭКО-Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 15-саммитида Эрон, Туркия, Покистон, Озарбойжон республикаси ва Туркманистон ўртасида трансорт ва коммуникация соҳасида ҳам энергетика соҳасида ҳамкорликда муҳим келишувлар имзоланганди.

ЭКО-ИҲТ

 

Бундан ташқари Тошкентда бўлиб ўтаётган ЭКО-ИҲТ раҳбарларининг 16-саммитида иқтисодий ҳамкорлик ва энергетика, транспорт  ва транзит масалалари бўйича ҳамкорлик соҳасидаги жуда муҳим ҳужжатларни имзолаш мақсадида зарур платформалар мавжуд. Ҳаққатан ҳам ўтган ойларда ЭКО-ИҲТ давлатлари транспорт ва алоқа соҳасида муҳим келишувларга эришди ва Тошкент учрашуви чоғида бу келишувларни саммит даражасида якунланиши мумкин.

Айтиш керкакки Тошкент йиғилиши катта  аҳамиятга эга ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг умумий ҳамкорлик платформаси янада мустаҳкамланишини имкони бор.

ИҲТ-ЭКО дастлаб 1984-йилда уч давлат-Эрон, Туркия ва Покистон иштирокида Туркиянинг Измир шартномаси асосида ва минтақа аҳолисининг иқтисодий ҳаётини юксалтириш мақсадида тузилди. Бунгача эса  Эрон, Туркия ва Покистон 1964-йилда Минтақавий тараққиёт ташкилотини  (RCD) ташкил қилганди.

Минтақавий тараққиёт ташкилоти-  RCD ташкил этилганидан 30 йил ўтгач бу минтақавий ташкилотнинг таъсисчи мамлакатлари баъзи ўзгаришлар билан ИҲТ-Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига асос солган. Орадан ўн йил ўтмай Эрон ҳукумати кўмаги билан ушбу ташкилотга яна 7 мамлакат қўшилди.

Ҳаққатан ҳам Озарбойжон республикаси, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қиризистон ва Афғонистон 1992 йилда ушбу иқтисодий ташкилотга қўшилганди. ИҲТ ташкилоти  янги аъзоларнинг қўшилиши ЭКО ташкилотнинг географик яхлитлиги ва иқтисодий ҳамжиҳатлигини, хусусан транспорт ва транзит соҳасида янада оширди.

Аслида 440 миллиондан ортиқ аҳолига эга ва қарйиб 9 миллион квадрат километр майдонга эга уушбу иқтисодий ташкилот нефт, газ, саноат ва тижорат соҳаларида кенг имкониятларга ҳам эгадир.

ИҲТнинг аъзо давлатлари учун энг муҳим вазифаси бу ташкилот  аъзолари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Ҳеч шубҳа йўқки Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида белгиланган мақсадларга эришиш учун кўплаб иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд ва ушбу ташкилот аъзолари бу тўсиқларни босқичма-босқич олиб ташлашлари тўғри келади.

Умуман олганда, ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкент шаҳридаги саммити мазкур ташкилот аъзоларига кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътиборни кучайтиришга яна бир имконият яратади ва бу самимий учрашув доирасида муҳим келишувларни кун тартибига қўйяди.

Ёрлиқ