Сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларига нисбатан глобал ғазабнинг кучайиши + эксперт хулосаси
Сионистик режимнинг Ғазо секторида 11 мингдан ортиқ одамнинг шаҳид бўлишига ва 27 мингдан ортиқ фаластинликнинг яраланишига сабаб бўлган жиноий ҳаракатлари давом этиши билан бир вақтда бу жиноятларга нисбатан жаҳон ғазаби ва танқиди кучайиб бормоқда. Шу даражадаки, оммавий намойишлардан ташқари, ҳатто баъзи Ғарб сиёсатчилари ҳам ушбу режимни танқид қилишди.
Фаластинни халқ қўллаб-қувватлаши ва сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятларини қоралашнинг давоми сифатида, жума куни кечқурун минглаб америкаликлар Нью-Йоркдаги Таймс майдонида тўпланишиб, Ғазо секторида Фаластин халқининг ўлдирилиши ва геноцид қилинишига қарши норозилик намойиши ўтказдилар ва зудлик билан Ғазога ҳужумни тўхтатишни талаб қилдилар. Худди шундай жума куни Буюк Британияда Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳамда сионистик режимнинг Ғазога қарши уруши ва шафқатсиз ҳужумларига норозилик билдирган намойишчилар Ғазо халқи билан бирдамлик шиорлари билан чиқишди ва бу режим билан ҳамкорлик қиливчи қурол ишлаб чиқарувчи заводни қуршаб олдилар.
Айни пайтда Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятлари шу қадар даҳшатли ва оқлаб бўлмайдиган даражага етдики, ҳатто баъзи юқори мартабали Ғарб сиёсатчилари ҳам буни танқид қилиб, уруш ва Ғазода бегуноҳ одамларни ўлдиришни тўхтатиш талаб қилишди. Норвегия Бош вазири Жонас Гаре Сторр жума куни кечқурун сионистларнинг Ғазодаги жиноятига норозилик билдириб, шундай деди:Исроил томонидан Ғазо секторини кучли бомбардимон қилиш халқаро уруш қонунларини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланади. Фуқаролар ўзларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва давлатлар томонидан халқаро уруш қонунларини бузиш қораланиши керак.
Бир Европа давлатининг олий ижроия ҳокимиятининг бу позицияси сионистик режимнинг ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида Ғазога ҳужум қилиши, албатта, бу Вашингтоннинг қабул қилиши ва қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилмоқда, ҳатто баъзи ғарб давлатлари орасида ҳам тоқат қилинмайдиган ва қабул қилиниши мумкин эмас деб топилганини кўрсатади.
Айни пайтда Тел-Авивни қўллаб-қувватлаган сионистик режимнинг Европадаги асосий тарафдорлари, масалан Франция президенти Эммануел Макрон ҳам Ғазога ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Макрон интервьюда сионистик режими Ғазода болалар ва аёлларни ўлдиришни тўхтатиши кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу бомбардимонлар учун "ҳеч қандай асос йўқ" ва ўт очишни тўхтатиш сионистик режимга фойда келтиради. Франция президенти сионистик режимнинг "ўзини ҳимоя қилиш" ҳуқуқини тан олишини даъво қилиб, шундай деди:"Мен бу бомбардимонни тўхтатишларини хоҳлайман". Қизиғи шундаки, сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняху Макроннинг Ғазо секторида фаластинлик тинч аҳолини ўлдиришни тўхтатиш ҳақидаги илтимосини рад этиб, шундай деди:Ҳамас Ғазодаги одамларнинг ўлими учун масъулдир ва Тел-Авивни қораламаслик керак.
Айтиш керакки, агар Франция президенти ҳақиқатан ҳам Ғазода фаластинликларнинг ўлдирилишини тўхтатмоқчи бўлса, Тел-Авивни қўллаб-қувватлаш ва унинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъкидлаш ўрнига, Нетаняхуни Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатишга мажбурлаш учун самарали чоралар кўриши керак. Афтидан, Макроннинг бу борадаги позицияси унинг самимийлиги ва Ғазога ҳужумларни тўхтатишга бўлган ҳақиқий истагидан кўра кўпроқ сўнгги ҳафталарда Ғазода сионистик режим амалга оширилаётган геноцидга қарши оммавий намойишлар ўтказган француз жамоатчилиги эътиборини жалб қилишдир.
Яна бир таъкидланиши керак бўлган нарса, сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида тўлиқ ва сўзсиз қўллаб-қувватлаши туфайли Америкага нисбатан глобал ғазаб ва нафратнинг кучайишидир. Шу муносабат билан араб мамлакатларидаги америкалик дипломатлар Жо Байден ҳукуматини сионистик режимни қўллаб-қувватлагани учун Ғазо уруши бошланганидан бери Вашингтонга қарши араб дунёсининг ғазаби кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Байден маъмурияти араб мамлакатларидаги дипломатларидан жиддий огоҳлантириш олдики, бу режимнинг Ғазога қарши олиб бораётган ҳалокатли урушида Американинг сионистик режимни сўзсиз қўллаб-қувватлаши "Американинг араб мамлакатларидаги одамларнинг бутун авлоди орасида нуфузи"нинг йўқолишига сабаб бўлганини кўрсатади. Бу масалаларнинг барчаси шуни кўрсатадики, сионистик режим ўтмишдагидан фарқли ўлароқ ва ҳатто Ғазодаги ҳозирги урушнинг бошида ўз ҳаракатларини оқлаш учун ёлғон хабарлар ва сохта видеолар чоп этиш орқали дунё жамоатчилигининг эътиборини тортишга ҳаракат қилган. Аммо ҳозир Ғазодан олинган хабарлар, репортажлар ва жонли тасвирлар эълон қилиниши туфайли дунё аҳли сионистик режимнинг Ғазонинг ҳимоясиз халқига қарши жиноятлари қанчалик чуқур эканини англаб етди ваТел-Авивни фаластинликларга қарши ҳужумларини тўхтатишга мажбурлаш учун глобал ҳаракат шаклланди.