Нетаняхунинг Ғазога уруш киритишининг қарама-қарши натижалари
(last modified Sat, 25 Nov 2023 11:58:27 GMT )
ноябр 25, 2023 16:58 Asia/Tashkent
  • Нетаняхунинг Ғазога уруш киритишининг қарама-қарши натижалари
    Нетаняхунинг Ғазога уруш киритишининг қарама-қарши натижалари

Узоқ давом этган музокаралар ва 24 соатлик кечикишдан сўнг, Сионистик режим ва ҲАМАС ўртасидаги тўрт кунлик оташкесим ниҳоят 24 ноябр, жума куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да расман бошланди.

Бу сулҳга кўра, сионистик режим қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик маҳбус аёллар ва 19 ёшгача бўлган болалар эвазига 50 нафар исроиллик асир, жумладан, аёллар ва 19 ёшгача бўлган болалар озод қилинади.

Ушбу 4 кун давомида Ғазо секторининг жанубида Сионистик режим қирувчи самолётлари ва учувчисиз самолётларининг ҳар куни 6 соатдан эрталаб соат 10:00 дан 16:00 гача парвозини тўхтатиш ҳам ушбу вақтинчалик ўт очишни тўхтатишнинг келишилган бандларидан бири сифатида тилга олинган.

Вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш кунларида Ғазо секторида одамларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши, айниқса Салоҳиддин магистралида ҳеч кимга ҳужум қилинмаслиги, Ғазо секторининг шимолидан жанубга ҳаракатланиши мумкин бўлиши керак.

Бу даврда босқинчилар ҳеч кимга ҳужум қилмасликлари ёки бутун Ғазода ҳеч кимни ҳибсга олишлари керак эмас.

Аксарият экспертларнинг фикрига кўра, сионистик режим Ғазода ялпи урушни жорий этганидан сўнг сўнгги бир ярим ой ичида Ғазонинг 50 мингдан ортиқ аҳолисини шаҳид қилган ва жароҳатлаган, бир ярим миллиондан ортиқ одамни бошпанасиз қолдирган, кўчиб кетишлари сабаб бўлган ва Ғазога 50 миллиард доллардан ортиқ зарар етказган бўлса-да, аммо урушни жорий этиш орқали ҳарбий ва декларация мақсадларига эриша олмади ва шу сабабли катта мағлубиятга учради.

Сионист режимнинг Ғазога уруш киритишдан мақсадларидан бири ҳам Ҳамасни бутунлай йўқ қилиш ва Ғазо аҳлининг жамоавий жазосини шундай даражада ошириш эдики, бу уларни Ҳамас ва бошқа қаршилик гуруҳларини ёқтирмасликларига олиб келмшм керак эди.

Аммо энди натижа сионистик режим кутганидан бошқача бўлиб чиқди ва Ғазо аҳолисига кўрсатилаётган босимга қарамай, нафақат Ҳамаснинг машҳурлиги ва Ғазо аҳли ўртасидаги қаршилик пасаймади, балки аксинча, кўпайди.

Даилй Беаст ўз ҳисоботида сионист режимнинг Ғазога ҳужуми Ғарбий Соҳилда Ҳамаснинг машҳурлигини оширганини ёзди.

АВАРД жамғармаси томонидан ўтказилган ушбу сўров шуни кўрсатадики, жавоб берган деярли барча фаластинликлар сионистик режим билан бирга яшаш имконияти ҳақида салбий фикрда.

Бу сўров шунингдек, Ғарбий Соҳилда Хамасга қўллаб-қувватлаш ҳозир юқори даражада эканлигини, 90 фоизи эса Ҳамасни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда. Кўпчилик ХАМАСни кўп қўллаб-қувватлаётганини айтган.

Ўтган урушларда, урушдан кейин Хамаснинг машҳурлиги ва қаршилик кучайган ва яқинда ўтказилган сўровнинг аҳамияти, Ғазо халқига етказилган қурбонлар ва зарарлар миқдори Фаластин ишғолидан бери мисли кўрилмаган даражада бўлганлиги билан боғлиқ. Шунинг учун сионист режим аввалги урушлар натижалари бу сафар ҳам такрорланишини кутмаган эди.

Сионистик режим ва унинг тарафдорлари вариантларидан бири Фаластин маьмуриятининг Ғазо устидан назоратни қайта қўлга киритиши учун замин яратиш эди, бироқ, Ғазо сектори аҳолисининг аксарияти ишғолчи режимга шерик бўлган ва хавфсизлик кучлари ишғолга хизмат қиладиган, кўчманчиларни қўллаб-қувватлаган ва Ғарбий Соҳилдаги Фаластин халқига қарши жосуслик қилаётган ва ишғол, кўчманчилар учун аҳоли пунктлари ясаш ва мажбурий кўчиришга қарши ҳар қандай қаршиликка тўсқинлик қилувчи бундай ушбу маьмуриятнинг янги ҳукмронлиги мухолифлар.

Ғазо секторининг 80% дан ортиғи Фаластин жанубидаги Фаластин шаҳарлари, қишлоқлари ва аҳоли пунктларидан бу ҳудудларга келган муҳожирлардир ва улар ҳеч қачон Фаластиннинг тўлиқ эркинлигига қайтиш муқобилини қабул қилмайди.

Кўпчилик фаластинликларга кўра, Ҳамас ҳукуматига муқобил сионистик ҳукумат харобаларида озод қилинган Фаластинга қайтишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун Ғазо сектори аҳолисининг аксарияти ҳозирги ҳукуматни қўллаб-қувватлайди, чунки бу улар учун қаршилик кўрсатишнинг барқарорлаштирувчи вариантидир.

Асосан лагерда яшовчи шимолий Ғазо халқи ўз ерларини тарк этмасликда ўзига хос дала қаршилигига эга ва Жабалия лагерининг даҳшатли бомбардимон қилинишига қарамай, шимолий Ғазо эвакуация қилинмаган. Ғазонинг шимоли ва жанубини ажратиш лойиҳаси тугалланмаган ва шимолнинг қисман блокадаси қаршиликни ўчириб қўйгани йўқ ва улар шаҳар урушига тайёр.

Катта саъй-ҳаракатларга қарамай, сионист режим ҳалигача туннеллар ва қаршилик тўплаш марказлари ва қўмондонларнинг операция хоналарига этиб боргани йўқ, туннелларга кириш деган ёлғон баҳона билан касалхоналарни бомбардимон қилишлари жамоатчилик фикрида режимга салбий таъсир кўрсатди. Шу боис қаршилик кучлари ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш келишувининг ўрнатилишини олқишлаб, унга амал қилишса-да, уларда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувининг тугашидан қўрқув йўқ.