Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 02 Dec 2023 09:58:20 GMT )
декабр 02, 2023 14:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 26 -2 декабрь ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси қурилмоқда

 

  • Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазирини қабул қилди

 

  • Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИ ва 14 та Европа давлати дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

 

  • Андижонда Ўзбекистон - Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлди

 

  • Саидов Британия ташқи ишлар вазири билан учрашди

 

  • Ўзбекистон ҳам БМТнинг Исроилни Жўлан тепаликларини бўшатиш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади

 

  • Шавкат Мирзиёев COP28 саммитида нутқ сўзлади

**

Қозоғистон бош вазири матбуот хизматига кўра, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон билан чегарагача бўлган узунлиги 152 километр бўлган Дарбаза – Мактаарал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди.

Хабарда айтишлишича, “Туркистон вилоятида 152 км узунликдаги Дарбаза -Мақтаарал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди. Янги темир йўл линиясининг қурилиши мавжуд Сарыагаш–Тошкент участкасидан юкларни янги линияга йўналтириш, Сарыагаш станциясини тушириш ва бутун Ўзбекистон йўналиши бўйича экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради”.

Спутник сайтининг хабар беришича, мазкур лойиҳа икки босқичга бўлинган. Биринчиси, Сирдарё стансиясига чиқадиган Ўзбекистон давлат чегараси бўлган Ердаут – Мактаарал линиясини қуришни назарда тутади. Иккинчи босқичда шу станцияга чиқиш имконияти бўлган Ўзбекистон давлат чегараси – Жетысай филиали фойдаланишга топширилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси лойиҳасини амалга ошириш учун 19,7 минг тонна релс, шунингдек, 280 минг дона темир-бетон шпал ва релсли маҳкамлагичлар харид қилиш режалаштирилган.

Ҳукумат раҳбари йил охирига қадар Ўзбекистон билан юк ташиш ҳажми қарийб 31 миллион тоннани ташкил этиши режалаштирилганини, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга юқори эканлигини таъкидлади.

Янги темир йўл линиясининг қурилиши 3400 иш ўрни яратиш имконини беради. Лойиҳада Қозоғистон таркибининг улуши 85 фоизни ташкил этади.

Афғонистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонга кетаётган юклар бу йўналиш бўйлаб тезроқ ҳаракатланади.

**

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони

 

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди деб хабар қилган Спутник сайти.

Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма фонд ташкил этилмоқда.

“Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

**

Путин ва мирзиёев

 

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан жорий йил 5-7 октябрь кунларидаги Россияга олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

"Етакчилар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этдилар", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръати сақланмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда. Куни кеча Жиззах вилоятида биргаликда ташкил этилган йирик агрологистика мажмуаси ишга туширилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув фаол кечаётгани ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида дастурлар амалга оширилаётганини ҳам олқишлашди.

**

Учрашувда Европа Иттифоқи, Болгария, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Полша, Руминия, Словакия, Туркия, Венгрия, Швейцария ва Чехия дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда аккредитация қилинган Европа Иттифоқи ва Европа давлатлари дипломатик миссиялари раҳбарларини қабул қилди.

«Европа Иттифоқи, Болгария, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Полша, Руминия, Словакия, Туркия, Венгрия, Швейцария ва Чехиянинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, юқори даражадаги ташрифларни фаоллаштириш, мамлакатлар ва минтақалар ўртасида ҳамкорлик учун улкан, аммо фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

***

Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари

 

26 ноябр куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

«Дунё» хабарига кўра, 21-26 ноябр кунлари бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилди, чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлари ўтказилди.

Учрашувлар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Музокараларнинг аввалги раунди 13-19 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг давомида демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилган эди.

**

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Британия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Бахтиёр Саидов бугун Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби этиб тайинланган Девид Кемерон жаноблари билан учрашиб, Ўзбекистон - Бирлашган Қироллик ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларимизни барча соҳаларда мустаҳкамлаш борасида келгусидаги саъй-ҳаракатлар, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқилди.

**

Ўзбекистон  БМТнинг Исроилни Суриядаги Жўлан тепаликларини тарк этишга қаратилган қарорини олқишлади

 

Ўзбекистон республикаси БМТнинг Исроилни Суриядаги Жўлан тепаликларини тарк этишга ва 1967 йилги чегараларга қайтишга чақирувчи резолюцияни резолюцияни қўллаб-қувватлаган.

28 ноябр куни БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни Жўлан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Кун.уз сайтининг хабар қилишичва, ҳужжат учун 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, шунингдек, Россия, Бразилия, Ҳиндистон ҳамда Хитой кабилар овоз берди. 

62 та давлат овоз беришдан тийилган. 8 та давлат (Исроил, АҚШ, Буюк Британия, Микронезия, Палау, Австралия, Канада, Маршалл ороллари) қарши чиққан. 

Резолюция ҳаммуаллифлари — Миср, Иордания, Ироқ, БАА, Сурия ва бошқа давлатлар эди.

Ҳужжат саккиз банддан иборат, биринчиси, Исроил ҳамон БМТ ХКнинг 1981 йилги 497-сонли резолюциясига амал қилмагани ҳақидаги баёнот бўлиб, у мамлакатдан Жўлан тепаликлари устидан Исроил юрисдикциясини ўрнатувчи қонунни бекор қилишни талаб этади.

Бундан ташқари, резолюцияда «Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига мувофиқ Исроил босиб олган Суриянинг Жўлан тепаликларидан 1967 йил 4 июнда мавжуд бўлган чизиққа чекиниши» талаб қилинади. Резолюцияда, шунингдек, «Суриянинг Жўланини ишғол қилиш давом этиши ва унинг амалда қўшиб олиниши минтақада адолатли, кенг қамровли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўлида тўсиқ бўлиши» таъкидланади.

1967 йилги чегаралар Олти кунлик урушгача амалда бўлган. Уруш натижасида Исроил Шарқий Қуддус, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Синай яримороли, Ғазо сектори ва Жўлан тепаликларини ўз назоратига олган. Кейинчалик Синай Мисрга, Ғарбий соҳилнинг бир қисми ва Ғазо сектори Фаластинга қайтарилган.

1973 йилги Маҳшар куни уруши пайтида Сурия Жўлан тепаликларини қайтариб олишга ҳаракат қилади, аммо муваффақиятга эриша олмайди. Ўшанда Исроил ва Сурия қўшинлари ўртасида БМТ кучлари томонидан назорат қилинадиган нейтрал демилитаризация зонаси яратилди.

**

Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг (COP28) асосий ялпи сессияси ишида қатнашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирги даврда иқлим муаммолари жаҳондаги барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурганини таъкидлади. Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари замонамизнинг энг аянчли экологик инқирозларидан бири – Орол фожиаси туфайли Марказий Осиё ва унга ёндош минтақаларда айниқса жиддий сезилмоқда.

Мирзиёев  йиғилганларнинг эътиборини айрим фактларга қаратди деб хабар қилган Спутник сайти.

Марказий Осиёда ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп, сўнгги йилларда фавқулодда иссиқ кунлар сони 2 марта ортди, музликлар майдонининг учдан бир қисми эриб йўқолди.

Тупроқ емирилиши, мунтазам чанг ва қум бўронлари, ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифласланиши, биохилма-хиллик қисқариши, ҳосилдорликнинг кескин пасайиши ва кўплаб бошқа муаммолар минтақада истиқомат қилаётган миллионлаб одамларнинг турмуши сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Президент “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Янги Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифаси эканини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишишга чақирди.

Шу маънода, Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида ишлаб чиқилаётган Мослашув стратегияси қайд этилди.

Давлат раҳбари кеча “Йўқотиш ва зарарлар” глобал жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган қарорни юксак баҳолади.

Ушбу механизмлар Жаҳон банки ва халқаро молия институтлари томонидан фаол қўллаб-қувватланиши, энг аввало, иқлим ўзгаришидан катта азият чекаётган мамлакатларга салмоқли ёрдам беради.

Глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш адолатли, шаффоф ва инклюзив бўлиши зарурлиги, бунда ривожланаётган давлатларнинг манфаатлари албатта инобатга олиниши жуда муҳимлиги қайд этилди.

Оролбўйи ҳудудини Инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақасига айлантириш учун Мирзиёев бу ерда илғор билим, тажриба ва ечимларни қўллаш мақсадида Иқлим технологиялари халқаро экспо-хабини яратишда барчани яқин ҳамкорликка таклиф этди.

]Шунингдек Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг глобал иқлим саммитидаги иштироки доирасида 1 декабр куни қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.