Январ 01, 2024 11:39 Asia/Tashkent
  • Генерал шаҳид Сулаймоний шаҳидлигининг 4 чи йиллиги муносабати: \
    Генерал шаҳид Сулаймоний шаҳидлигининг 4 чи йиллиги муносабати: \" Халқаро қаршилик куни\" /1 қисм/

Ҳижрий-шамсий 13- дай куни дунёдаги террорчиларга қарши курашнинг энг буюк қўмондони бўлмиш, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони Қосим Сулаймонийнинг шаҳодат топган 4 чи йиллигига тўғри келади. Шу муносабат билан бу сана " Халқаро қаршилик куни" деб номланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Генерал Қосим Сулаймоинйнинг минтақа ва жаҳондаги таъсири ва нуфузи шу ҳадгача катта эдики, унинг Ислом Инқилобининг энг машҳур арбобларидан бири сифатида ҳамда глобал зўравонлик ва золимликка қарши кураш рамзи сифатида шаҳид бўлиши ҳақидаги хабарар  мамлакат ичкарисида ва халқаро матбуотининг биринчи саҳифаларида кенг ёритилди ва халқаро миқёсида турлича аксиламалларга сабаб бўлди.

Шаҳид Сулаймонийнинг таржимаи ҳолига бир назар

Генерал Қосим Сулаймоинй Эрон Ислом Инқилобидан кейин Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қўшилди ва Эрон -Ироқ уруши бошланиши билан бир вақтда Кирмон вилоятида бир нечта батальонларни тайёрлаб фронтга жўнатди. Шаҳид Сулаймоний бир муддат Ғарбий Озарбойжон вилояти армияси қўмондони бўлиб ҳижрий-шамсий 1360 яъни бундан 42 йил олдин Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ўша пайтдаги қўмондони Муҳсин Ризоийнинг буйруғи билан  Соруллоҳ номли 41 -чи қўшиннинг қўмондони этиб тайинланди.

Ироқ мамлакатидаги БААС режимининг Эронга қарши урушида Вал-Фажр 8, Карбало 4 ва Карбало 5 амалиётлари қўмондонларидан бири эди. Карбало 5 амалиёти Эронга қарши жорий этилган ва юклатма уруш давридаги энг муҳим ҳарбий амалиётлардан эди ва Ироқ БААС режими армиясининг сиёсий ва ҳарбий  позициясининг заифлашиши ҳамда вазиятни Эрон Ислом республикаси ҳарбий кучлари фойдасига барқарорлаштиришга олиб келган натижалар сифатида баҳоланади.

Генерал Қосим Сулаймоний ҳижрий-шамсий 1367-йилда яъни бундан 35 йил олдин Эрон -Ироқ уруши тугагач Кирмон вилоятига қайтиб келди ва Эроннинг шарқий чегараларидан етаклаб келган жиноятчиларга қарши курашни бошлади.

Қосим Сулаймоний Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони этиб тайинланганига қадар Эрон ва Афғонистон чегараларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар билан курашиб келди. 1379-ҳижрий шамсий йилда Ислом Инқилоби олий раҳбари томонидан соқчилар корпусининг Қуддус гвардиялари кучлари қўмондони этиб тайинланди.

Генерал Қосим Сулаймонийнинг ИШИДга қарши курашдаги ҳаракатларда қатнашгани ҳамда халқнинг шахсий ҳаёти ва Аҳл байт ҳарамларини ҳимоя қилиши ва минтақада сионистик крежим фитналарини мағлуб этгани сабаб 2017- йил март ойида Ислом Инқилоби олий раҳнамоси яъни  Эрон Олий қўмондони томонидан у киши  Эроннинг энг олий ҳарбий медали  бўлган " Зулфиқор" медали билан тақдирланди. "Зулфиқор" Эронда олий ҳарбий нишон ва медалдир. Генерал Қосим Сулаймоний  Ислом Инқилоби ғалабасидан сўнг ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи қўмондондир.

Шаҳид Сулаймонийга "Зулфиқор" медалани топшириш маросими

 

Медални топшириш маросими чоғида Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари  қуйидагича дедилар: 

Аллоҳ йўлидаги саъй-ҳаракатларни бу нарсалар билан  қоплаб ва қайтариб бўлмайди. Аллоҳ йўлидаги  мавжуд бўлган нарса ва Аллоҳ талолонинг йўлидаги жой ҳамда  бойликни қурбон қилиш йўлига қўйган нарсаси жаннатдир. Бу  Аллоҳниг розилигидир. Алло таоло  у ктшига ажр берсин, мукофот берсин, ҳаётларини шод қилсин, ниҳоят ҳаётини шаҳидлик билан якунслансин, албатта ҳозирда эмас.  Яна йиллар  улар Ислом републикасида хизмат қилсин, лекин охири Худо хохласа шаҳидлик бўлади. Соқ бўлинг.\

Минтақада қаршилик кучларни кучайтириши ва коалиция ташкил қилиши 

Шаҳид Генерал Қосим Сулаймонийнинг ёрқин ҳаракатларида ўз дини ва юрти учун бор кучини аямаган инсоннинг узоқ-узоқ ҳаракатлари мавжуд. Бу ёрқин ҳаракатларидан бири сионистик режим ва АҚШга қарши туриш учун минтақанинг турли ҳудудларида қаршилик кучларининг кучли тўсиқни  яратиши эди. Генерал Сулаймоний  Қуддус кучлари қўмондонии   сифатида қаршилик ўқини  кучайтириш ва кенгайтириш соҳасида кенг кўламли фаолитя олиб борди. Аслида бу шарафли шаҳид Фаластин қаршилик кучлари  ва Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатини мустаҳкамлашда муҳим ва асосий рол ўйнади ва бу гуруҳлар-Ливан Ҳизбулоҳининг  сионистик режимга қарши 33 кунлик урушида ва   Ғазонинг  32 кунлик урушида ғалаба қозониши у кишининг борлиги ва ролиниг исботидир.

Қолаверса қаршилик кучларини йўқ қилиш ва Ливанқаршилик кучларига зарба беришга қаратилган Суряидаги уруш ҳам  кўп муминлар ва улар бошчилигидаги Қосим Сулаймонийнинг саъй-ҳаракатлари билан аксича натижа берди ва   Суряи мамлакати қаршилик ўйи учун ўтмишдагидан ҳам кучлироқ фронтга айланди.

Генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг бошқа фаолияти қаторида унинг Ироқдаги иштироки ва бу мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳининг фаолиятини тугатишда инкор этиб бўмайдиган рол ўйнаганини мисол келтириш мумкин.

Шаҳид Қосим Сулаймоний  Ироқ ва Суряи ҳудудларида ИШИД террорч гууҳига қарши кураш даврида айрим минтақаларни хусусан Тикрит, Жаруззахр,  ва Мусилни озод қилишда ҳамда  Сомиро ва Карбало минтақаларини сақлаб қолишда шунингдек  Уммулмаорак амалиётида Арбил шаҳирининг қулашини олдини олишда асосий рол ўйнади.

Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас -Суданий ҳам бу хусусда қуйидагича деди: 

 Шаҳид генерал Сулаймонийнинг Ҳашд-уш-шаъбий билан бирга ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилиш ва Ироқ хавфсизлиги учун қилган хизматлари икки давлат халқларининг биродарлиги, дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги учун энгш яхши мисолдир. Бу эса Эрон ва Ироқнинг бир йўналишда ҳаракат қилаётганининг далилидир.

Шаҳид Қосим Сулаймоний шунингдек Ан-Нужабо ҳаракати ва Катоиб Ҳизбулоҳ каби гуруҳлар ҳамда Ироқдаги Ҳашд-уш шаъбий ва Сурия халқ сафарбарлиги сингари гуруҳлар билан қаршилик ўқини шакллантириб уларнинг Эродан келган  зиёратгоҳ ҳимоячилари  кучлари ҳамда Фотимиюн ва Зайнабиюн бригадалари билан бирлашириб ИШИДга қарши  кураш олиб борди. Ниҳоят катта жасорат билан /ИШИДнинг кўплаб етакчилари ҳам бу бу террорчи гуруҳ  Сурия президентлик саройи дарвозасига етиб келган ва ҳеч ким ИШИДни мағлум этишга ҳато умид қилмайди деган иддалари жаарёида,  Эроннинг ушбу буюк генерали зиёратгоҳ-ҳарам ҳимоячилари билан террорчиларга қарши курашиб Ғарбий осиё минтақасида ИШИДнинг янада тарқалиши ва пайдо бўлишининг олдини олди.

Генерал Қосим Сулаймонийнинг мазлумлар ва муҳтожлар тарафдори сифатидаги шахсияти кенг ва ҳар томонлама кўламларга эгадир ва Эрон ва ислом оламидан ташқарида ҳам белгиланиши ва қўллаб -қувватланиши бежиз эмас.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси таъбири билан айтганда, бу шаҳид генералнинг шахсияти ва борлиқ жиҳати мактаб,йўл ва илм мактаби кўзи билан кўриниши керак шунда бу ишнинг қадри ва баҳоси аён бўлади.

Ёрлиқ