Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 27 Jan 2024 12:07:04 GMT )
Январ 27, 2024 17:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 20 - 27 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон Сенати: Ўзбекистон ва Эрон маҳкумларни топширишда ҳамкорлик қилади

 

  • Ўзбекистон республикаси Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

 

  • Ўтган йилда Ўзбекистон фуқароларининг 59 фоиздан ортиғи АҚШ визасидан маҳрум бўлди

 

  • Пекинда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

 

  • Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

 

  • Исроил режими Ўзбекистондан ишчилар жалб этишда муваффақиятсизликка учради

 

 

 

***

Ўзбекистон Сенати ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Теҳрон, 2023 йил 18 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур шартноманинг ратификация қилиниши жиноят содир этиш натижасида озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон ва Эрон фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташлари учун ҳуқуқий асос ва маҳкумларни топшириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш имкониятини яратади.

Кун сайтининг хабар қилишича, шартнома 2023 йил 18 июн куни президентининг Эронга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.

Ҳужжатга асосан, мазкур шартномани ратификация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Олдинроқ Италия билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинанди.

**

қўшилмаслик ҳаракати

 

2027-2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади.

2024 йилнинг 19-20 январь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Уганда пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этган.

Аниқ сайтининг хабар қилишичва, учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган, шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда Қўшилмаслик ҳаракатнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон делегацияси 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаганликлари учун Ҳаракатнинг барча аъзоларига миннатдорлик билдириб, иштирокчиларни Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берган.

, Қўшилмаслик ҳаракати совуқ уруш йилларида АҚШ ёки СССР таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрида Белграддаги конференцияда тузилган. Унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган давлатлар — жумладан, Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирган. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 давлатни ўзида бирлаштиради, 17 давлат ва 10та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади.

**

Ўтган йилда АҚШ ўзбекистонликларнинг 59 фоизидан ортиғига иммиграцион бўлмаган “B” визасини бермади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ Давлат департаменти  ҳисоботига асосан, ўтган 2023 йилда бу давлат Ўзбекистон фуқароларининг 59,56 фоизига ноиммиграцион  "B"  визасини беришдан бош тортди.

Бу эса Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич ва дунёда энг юқори кўрсаткичларан биридир.

2022 йилга нисбатан бу кўрсаткич қарйиб 13 фоизга ошган. 2023 -йилда 47,04 фоиз, 2023-йилда эса  59,56 фоиз бўлиши тахмин қилинганди.

Ўбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиис Жавлон Ваҳҳобов эса ўзбекистонликларнинг иммиграция қонунчилигини бир неча бор бузгани АҚШ ивзаларини беришда бош тортишига сабаб бўлганини айтмоқда.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида вазият бироз яхшироқдир. Туркманистонда бу вазият 35,69 фоиз, Қирғизистонда 37,85 фоиз, Қозоғистонда 44,02 фоиз ва Тожикистонда 57,93 фоиздир.

Бундан олдин минтақанинг айрим ОАВлари АҚШ Ўзбекистон фуқаролари учун эшикларини ёпаётгнини хабар қилганди.

***

Ўзбекистон ва Хитой президентлари

 

Бугун Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.

***

Остона шаҳрида Қирғизистон ички ишлар вазири – полиция генерал-лейтенанти Улан Ниёзбеков, Қозоғистон ички ишлар вазири – полиция генерал-лейтенанти Ержан Саденов ва Ўзбекистон ички ишлар вазири – генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг 3 томоналма учрашуви бўлиб ўтди

Кун сайтининг Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, 

Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари халқлари фаровонлигини таъминлаш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янгилаш ва фаоллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда уч мамлакатдан Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати хизмати раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Иштирокчилар жиноятчиликка қарши курашишда бошқармалар ўртасида минтақавий ҳамкорлик салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Ва улар қўшма баённомани имзолаш орқали мунтазам равишда жиноят ҳолати тўғрисида тезкор, статистик ва бошқа маълумотлар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олди.

***

меҳнат муҳожирлари

 

“Marker” газетаси қурилиш ишчиларни ёллаш ва жалб қилиш учун Ўзбекистонга келганИсроил режимининг делегациясини " уйига қуруқ қўл билан " қайтганини ёзди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  “Marker” газетасининг ёзишича сионистик режим расмий делегацияси қурилиш соҳаси ишчиларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонга кетган, аммо " уйига қуруқ қўл " билан қайтган.

Исроил режими уй-жой ва қурилиш вазирлиги икки томонлама келишувлардан ташқари хорижлик ишчиларини жалб қилиш квотасини 20 минг кишига етказишни мақсад қилган. Улар уй-жой  вазирлиги ва пудратчилар уюшмаси кўмагида хусусий компаниялар орқали кўпроқ ишчиларни келтиришни назарга тутган.Исроил режими Ўбекистон, Ҳиндистон,  ва Шри-ланка каби давлатардан ишчи жалб қилиш бўйича шартномалар орқали тўғридан-тўғри ишчи кучини импорт қилишга уриншда муваффиятсизликка учрамоқда.

Marker гезатаси шунингдек  сионистик режим делегацияси аъоларининг сзларига таяниб, маҳаллий маъмурият Исроил режимини ишини фақат фалаж қилиб қўйгани ва турли сабабларга биноан, ишичлари ёллашни имконсиз қилгании қўшимча қилди.

Эсатиб ўтамиз, 2023-йил  7-октябрдан кейин, Исроил режими турли соҳаларда хусусан қурилиш соҳасида жиддий ишчилар етишмоқчилигига дучор бўлди. Бу режим баъзи фаластинлик ишчиларни ишғол этилган ҳудудардан чиқариб юборишга қарор қилди. Шунингдек 10 мингга яқин хорижлик қишлоқ хўжалиги ишчилари асосан Таиландд фуқаолари ҳам бу режимни тарк этдилар.

Ўган йил 7-октябрдан бери Марказий Осиё давлатлари Фаластин халқини қўллаб-қувватлашни эълон қилиб, Ғазо бўлгаси аҳолисига молиявий ва гуманитар ёрдам жўнатишмоқда.