феврал 03, 2024 14:41 Asia/Tashkent

Дунё сиёсий адабиётида инқилоб ва зўравонлик ўртасида чамбарчасб боғлиқлик мавжуд Бошқа таъбир билан айтганда ҳукмрон сиёсий тузумни ағдариб, унинг ўрнига янг сиёсий тузумни эгаллашни назарда тутувчи инқилоб зўравонлик хусусиятга эгадир.

Зероки Инқилоб икки сиёсий оқим ўртасидаги миллий ва ҳатто халқаро миқёсдаги қарама-қаршиликнинг энг катта ва жиддий кўриниши бўлиб бу қарама-қаршиликнинг қон тўкилмасин тугаш мумкин эмас.. Бу маънода зўравонлик, асосан ҳукмрон сиёсий тузумнинг ҳатти-ҳаракатларига қаратилган, зероки ҳукмрон элита ҳокимиятни ушлаб туради ва ўз рақибларини мажбурлаш  ёрдамида бостиради. Аммо инқилобдаги зўравонлик фақат давлат арбоблари ва ҳукмрон сиёсий тузумининг ҳаракатлари билан чекланмайди. Чунки кўплаб инқилобларда намойишчилар ҳукмрон сиёсий тузумнинг ҳаракатлари билан чекланмайди. Кўплаб инқилобларда намойишчилар ҳукмрон сиёсий тузумни енгиш ёки унинг зўравонликларга жавобан қарши зўравонлик билан шуғулланадилар.

Шу боис ҳам дунёнинг барча инқилобларида минглаб, ҳатто миллионлаб инсонлар  сиёсий тўқнашувларда ҳаётдан кўз юмган. Айни пайтда барча ҳолларда бу қарама-қаршилик ва зўравонлик инқилобчиларнинг ғалабасига олиб келмади. Бошқа таъбир билан айтганда, зўравонлик муваффақиятли ва муваффақиятсиз инқилобларда ҳам бўлган, аммо кўпгина инқилобчиларнинг ғалабасига олиб келган инқилоблардаги зўравонилкларнинг ҳажми, кўлами ва чуқурлиги муваффақиятсиз инқилобдан анча кўп эди. Лекин сиёсий таҳлилчиларга биноан, Эрон Ислом Инқилоби бу қоидадан мустаснодир. Эрон Инқилоби 20-асрдаги энг тинч ва зўравонликсиз бўлиб турли  мамлакатларда ўнлаб инқилоблар содир бўлган ва бу йўлда миллионлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмган.

Бу ўринда уларнинг ажойиб характери зўравонлик қилмаслик бўлган  XXI аср бошларида дунёда янги турдаги инқилоблар пайдо бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Лекин 20 асрда Ислом Инқилоби минимал зўравонлик билан содир бўлган ягона инқилоб бўлди ва бундан ҳам муҳими ғалаба қозонди.

 

Экспертлар ва  таҳлилчилар ўртасида Эрон Ислом Инқилоби 20-асрда дунёдаги энг зўравонликсиз инқилоблардан бири бўланлиги борасида ҳеч қандай ихтилоф мавжуд эмас аммо бунинг сабабларини тушунтиришда турлича ақида ва фикрлар бор. Айрим таҳлилчиларнинг фиррича, шоҳ ўзининг халққа бўлган муҳаббати ва меҳри сабабли намойишчиларга кенг кўламли зўравонлик қўллашдан бош тортган. Шоҳнинг ўзи ҳам йиғилганидан бир икки йил ўтиб чоп этган " Тарихга жавоб" китобида ҳам шундай иддао қилган. У меҳрибон ва одамларга дўстона  муносабатда бўлишни уинишни иддао қилган.

 Аммо ҳақиқат бундай эмас, зероки шоҳ ўз ҳукмронлиги даврида кўп марта одамларни ўлдирган- ҳижрий -шамсий 1332-йилда /1953-йил декабрь/  АҚШ президени Никсоннинг Теҳронга келишига норозилик билдирган талабаларнинг оммавий қирғин этгани, давлат тўнтаришига қарши чиққан маркетоллогларни бостириши, 1963-йилдаги қўзғолонда одамларнинг ўлдириши, 1940 йилларда тузум ва даҳшатли муҳитни яратиш, 1970 йилларнинг дастлабки йиллари шоҳ томондан мухолифатига нисбатан куч ва зўравонлик каби  мисоллари жуда кўп. Шоҳнинг инқилоб ғалабасигача бўлган икки йил ичида халқни бостира олмагани  ( истмагани учун эмас) унинг раҳм -шафқатига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча унга иккита компонент таъсир кўрсатди. Улардан бири  Karter даврида Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг нисбий ўзгариши ва унинг шоҳни қўллаб-қувватлашнинг камайгани бўлса,  иккинчиси шоҳнинг саратони ва ўзига бўлган ишончининг пасайишидир. Ҳатто Картер даврида Эрон ва АҚШ муносабатларининг нисбатан қорайиши ҳам мухолифатга қарши кенг миқёсда зўравонлик  қўлламасликнинг асосий омили бўлмаган. Зероки қирол аа АҚШ ҳукмдорларининг бир неча учрашувви ва хусусан Бзежинскийнинг маслаҳатлашувларидан кейин ниҳоят Картер мухолифатни бостириш учун шоҳни қўллаб-қувватлашга ишонч ҳосил қилди.

Шундай экан,  Ислом Инқилобида зўравонилк ва қон тўкилишининг сезиларли даражада камайишига асосий саба нима эди? 

 

 

Муболағасиз 1979 йилги инқилобда зўравонлик ва қон тўкилишининг камайишининг асосий сабабини Имом Хумайнийнинг диний-ахлоқий феъл атвори ва сиёсий характерида топиш мумкин. Бир неча дақиқа  олдин айтиб ўтганимиздек сиёсий ўзгаришларда зўравонликнинг икки томони бор. Бири ҳукмрон сиёсий тузумга, иккинчиси мухоилфат ва намойишчиларга тегишли. Гап эса шундадирки,   зўравонлик  синергик жараёндир зўравонлик зўравонликни келтириб чиқаради. Лекин Имом Хумайний унинг асосида халқнинг қони катта қадр ва ҳурматга эга бўлган ислом дининиг таълимотларига тўлиқ эъҳтиқод ва ишонч  билан рақибларнинг зўравонликларини олдини олишга ҳаракат қилдилар. Мухолифатнинг зўравонлик қилмаслигига таяниб, жамоатчиликни хабардор қилиш ва оммавий кураш каби бошқа имкониятлардан фойдаланиш ҳамда халқаро қўллаб-қувватлашни жалб қилиш режимнинг зўравонлик даражасини сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

Имом Хумайнийнинг диний ва сиёсий сиёсати эса зўравонликдан воз кечиш эди. Буни эса ислом Инқилобидаги зўравонлик ва қон тўкилишини камайтиришнинг калити сифатиди кўриш мумкин. Имом Хумайнийнинг кураш жараёнида зўравонлик қилмаслик характери ва усули инқилоб воқеалари билан чегараланиб қолмаган, аксинча диний асосларга таяниб, ўткинчи ҳис-туйғуларга асосланан қарорлардан қочиб бой сиёсий  ақл-заковатидан фойдаланиб ёшлигидан зўравонликни сиёсий курашлар балоси деб билганидир.(1940- йилларда Наввоб Сафавий  бошчилигдаги исломнинг Фадоиён гуруҳининг юришлари давом этаётган пайтда у киши уларнинг қуролли ёндашувига рози бўлмади. Муқаддас исломни очиқдан-очиқ ҳақорат қилган Аҳмад Касравийнинг ўлдирилишда ҳам диндан чиқиш ҳукми ёки қотиллик фатвоси чиқаришни ҳеч қачон истамаган. Имом Хумайний  ҳижрий -шамсий 1340-йилларда (1960-милодий йилларда) Халқ мужоҳидлари  ташкилоти ва Халқ Фадоий партизан ташкилоти каби гурҳларнинг қуролли курашига  ҳам қарши чиққанди. Бу эса шоҳнинг автократик ва қарам сиёсий тизими қонуний ва тинч курашнинг барча йўлларини ёпиб қўйган пайти эди.

 

 

Имом Хумайний ҳижрий-шамсий 1350 йилларнинг ўрталарида /1970 йиллар/ шоҳнинг автократик ва қарам тузумига қарши сиёсий курашда янги стратегияни қабул қилиб инқилобнинг ғалаба қозониши ва бу жараёнда зўравонликнинг камайишида самарали рол ўйнади. Ўша вақтдан олдин намойишчиларнинг норозиликлари бузғунчи таъмга эга эди бироқ мухолифатларнинг режимни ағдариш учун қўллаган усусли зўравонлик ва қуролли урушга асосланган эди. АҚШ кўмагига бой нефт даромадларини ва илғор ҳарбий ва хавфсизлик техникасига таянган автократик ва қарам Шоҳ режим кучли ва зўравонлик билан қуролли курашга ,  жанглари билан тузумини ағдаришга содиқ бўлган ёшларни бостирди. Шунингдек ҳижрий-шамсий 1350 йилларнинг ўрталарида ҳеч қандай эътирозли овозлар эшитилмади ва барча намойишчилар  тор-мор қилинди.

Шундай бир вазиятда эса Имом Хумайний ақл -заковати билан дунёда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун вужудга келган қулай муҳитдан фойдаланиб шу сабабли шоҳ тузуми қаттиқ тазйиқ остида қолганида оммавий кураш босқичини қуролли кураш билан алмаштирдилар. Бундай янги стратегия мухолифатни катта даражада бостириш учун Шоҳнинг қўлини ёпди ва боғлаб қўйди.  Франциялик файласуф, тарихчи ва замонавий мутафаккири Mishel Fuko - Эрон халқининг 1979 йилдаги инқилобий норозиликларини "қўли бўш инқилоб" номи билан тилга олган. Халқ зўравонликсиз, фақат ўз эътиқоди ва иродасига, муштга таяниб, шоҳ тузумига қарши чиқди. Шоҳ бу стратегияга қарши пассив бўлиб қолди, зероки   зўравонликни оқлаш энди унга осон эмас эди. Олдинги йилларда қуролли курашга рози бўлмаган Имом Хумайний бу даврда ўқ ва қўрғошин ўрнига курашнинг двигатели халқнинг огоҳлиги ва уйғониши бўлади натижада кўча юришлари тарзида халқнинг режимга қарши чидаши бўлиши учун оммавий кураш стратегиясини алоҳида таъкидлади.  Имом Хумайний  зўравонликва қуролли усуллардан фойдаланиш ижобий  натижа бермаслигига ишонарди, зероки дунёда режимга қарши чиққанлар террорчи сифатида танилган. Бу жараёнда халқнинг режимга ўт қўяди деган мантиқий  сўзлари эшитилмаярти. Қолаверса , қотиллик ва суиқасд билан режим янада шафқатсиз бўлиб ўлдирилган одамни ёмонроқ одам билан алмаштиради ҳамда қуролли кураш мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқаради ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид солади.

Эрон халқи Имом Хумайнийнинг кўрсатмаларига қулоқ солиб инқилоб жараёнида зўравонликнинг тарқалишгига олиб келадиган ҳар қандай  ҳаракатлардан сақланди Мисол учун ҳижрий-шамсий 1357-йил шаҳривар ойининг 16 кунида /1979 йил сентярида/ намойишчилар кўчаларга чиқиб режим номидан мухолифатга қарши туриш вазифасини ўз зиммамига олган армия машиналарига дуч келганида ҳам зўравон тўқнашув ўрнига улар аскарларга гул тақдим этишди.   Улар шунингдек : биз сизга гул берамиз ва сиз бизга ўқ берасиз деб ҳайқиришди. Бу ҳаракат бошқа ҳолларда ҳам такрорланиб ниҳоят қўшинни халқ билан  бирлаштирди. Агар армия Эрон халқининг ёнида бўлмаганида ва Шоҳнинг сиёсий тизимини сақлаб қолганида, эди  намойишчиларни кенг миқёсда ўлдиришига тайёр бўлганида Эронда бошқа кўплаб мамлакатлар сингари қон тўкиши бошланарди.

Аммо қўшин ва аскарлар халқнинг қаршилик кўрсатиши ва имом Хумайнийнинг ақл-заковати сабабли шоҳни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Имом Хумайний аскарларга йўллаган мурожаатида: Эрон ватанпарвар армияси! Халқ сиз билан дўст бўлиб, сизга гул ёғдирётганини кўрдингиз ва бу талончилар ўз зулмларини давом эттириш учун сизларни ўз биродарларини ўлдириш қуролига айлантирганини ҳам биласизлар  сизлар шоҳдан воз кечиб бошқа лашкарли биродарларингизга  қўшилинг. Ўрнингиздан туринг, халқнинг қурбон бўлишига биродарларингизниг ерга қонга тортилишига йўл қўйманглар -деб эълон қилдилар.

 

Фуқаролар қаршилиги ва халқнинг оммавий кураш стратегияси зўравонликни  камайтиришда ҳам инқилоб ғалабаси жараёнини тезлаштиришда ҳам самарали бўлди. Эон Ислом Инқилоби эса қон тўкиш билан ва энг тез фурсатда ғалаба қозонди.

 1964-1979 йиллардаги ислом ҳаракати қурбонлари сони  5000 кишидан кам бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу эса дунёдаги бошқа инқилоблар билан солиштириб бўлмайди. Имом Хумайнийнинг ҳушёрлиги ва ички имкониятлар ва халқаро имкоинятлардан фойдалана олишдаги ақл-заковатидан ташқари бу муҳим нарсани амалга ошириш мумкин эмас эди.

Ёрлиқ