Эрон маҳаллий компаниялар билан энг йирик газ шартномасини имзолади
(last modified Mon, 11 Mar 2024 11:38:11 GMT )
март 11, 2024 16:38 Asia/Tashkent
  • Эрон маҳаллий компаниялар билан энг йирик газ шартномасини имзолади
    Эрон маҳаллий компаниялар билан энг йирик газ шартномасини имзолади

Эрон нефт вазири маҳаллий компания ва ширкатлар билан энг йирик газ шартномасини имзолаш маросимида санкциялар Эрон нефт ва газ саноатининг ўсиши ва ривожланишга тўсқинлик қила олмаслигини айтди.

Эрон Ислом республикаси нефт вазири Жавод Авжий 20 миллиард долларга тенг Эрон тарихидаги энг йирик газ шартномасини имзолангач бугун Жанубий Порс қўшма конида / Форс кўрфази/ босимини оширишга тўхталиб,  маҳаллий компаниялар билан шартномасининг амалга оширилиши билан Эроннинг Жанубий Порс қўшма конидан газ қазиб олиш кейинги 70 йил давомида кафолатланади деб изоҳлади. Эрон нефт вазири шунингдек Ғарб санкцияларига қарамай. нефт ва унинг маҳсулотларини  хоҳлаган жойимизга экспорт қила оламиз деб таъкидлади.

Жавод Авжий ўз сўзларида санкциялар ва узилишлар Эрон нефт ва газ саноатининг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қила олмаслигига тўхталиб,  Эрон газ заҳираларининг катта қисми Жанубий Порснинг умумий майдонида жойлашган бўлиб нефтни қайта ишлаш заводлари орзуси, нефт-кимиё ва ҳатто маҳаллий бензин ишлаб чиқариш Жанубий Порсга боғлиқ деб маълум қилди.

Эроннинг Жанубий Порс нефт майдони

 

Жанубий Порсниг Қатар билан қўшма конида босимнинг пасайиши муаммосини ҳал қилиш орқали Эроннинг нефт даромадларига 900 миллион доллар қўшилишини башорат қилган Эрон нефт вазири Жанубий Порс нефт ва газ кони дунёдаги энг йирик газ кондир, Форс кўрфазида ва биргаликда Эрон /тахминан 33 фоиз/ ва Қатар /тахминан 67 фоиз/ ҳудудий суварида жойлашган деб эълон қлди.

Жанубий Порс умумий майдонининг Эрон қисмини ривожлантиришда хорижий компанияларнинг айниқса ғарбий ширкатларнинг санкциялар ва орқага чекинувчи ваъдаларига қарамай, сўнгги йилларда Эрон Ислом Республикаси Нефт вазирлиги маҳаллий мутахассислар ва компанияларнинг имкониятлари ва потенсиалларидан фойдаланган ҳолда, ушбу газ  конининг турли босқичларини ўзаштириш ва эксплуатация қилиш соҳасида катта ютуқларга эришди. Ўтган йили нефт экспорти ва газ қазиб олиш бўйича 5 йиллик рекордни янгилаш Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  13-ҳукуматида нефт вазирлиги эришган бошқа ютуқлардан эди. Бу масала эса нефт саноати Эрон иқтисодиёт системасининг асосий устунларидан бири сифатида қаршилик иқтисодиёти мақсадларини амалга оширишида муҳим рол ўйнади.  Шунингдек қаршилик иқтисодиётнинг 24 тамойилларарида нефт саноати учта мустақил бандга эга бўлган ягона саноатдир. Мазкур тамойилларнинг 14 ва 15 бандларида глобал нефт ва газ бозорига таъсир ўтказиш учун Эроннинг стратегик нефт ва газ захираларини ошириш каби нарсаларга урғу берилган.

Эрон Ислом республикаси нефт саноати тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида мамлакатнинг  4 компанияси / Петропорс, Авик, Хотам-ул-анбиё қурилиш майдончаси ва Мапно/ билан Жанубий Порс умумий кон босимни ошириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаши нефт ва газ саноатида оғир ва мураккаб лойиҳаларни лойиҳалаш ва қуришда маҳаллий мутахассисларнинг юксак салоҳиятининг яна бир белгисидир. Аввалроқ буни фақат бир нечта хорижий компаниялар амалга ошириши ва юқори харажат эвазига амлага ошириши мумкин эди.

Эрон нефт саноати

 

Ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва бунга парралле равишда нефтни халқаро бозорларда сотиш Эрон Ислом республикасининг 13-ҳукуматида тезлашган энг муҳим ютуқлардан бири ҳисобланади ва бу сўнгги ойларда экспотнинг 4 фоизга ошиши ва конденсати экспортиниг 35 фоизга кўпайиши билан Эрон хом нефт, газ конденсати, нефт маҳсулотлари ва нефт-кимиё маҳсулотлари даромадини 3 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Бу эса АҚШ Эроннинг нефт савдоси ва саноатида бундай муваффақият ва тарақиётнинг олдини олишга ҳатто ҳарбий йўл билан ҳам урингани билан бир пайтдадир.

2021 -йил ноябр ойида Эрон Ислмо республикаси нет танкерининг ўғирлаш ҳаракатини  Ислом Инқилоби  соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз кучларининг аралашуви билан  муваффақиятсизликка учраганибуниг яққол мисолдир.

Максиммал қаршилик кўрсатиш стратегиясини қўллаган Эроннинг нафақат турли йўллар билан жумладан нефт ва нефт маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида АҚШ санкцияларини зарарсизлантиришга ҳаракат қилди балки шафқатсиз санкцияларга қарамай, Эроннинг нефт ва нефт саноати ривожланиши тўхтатгани йўқ. Қолаверса ташқи босимларга  нисбатан заифликни камайтириш ва бошқа мамлакатларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ички имкониятлар ва фурсатларни ошириш кун тартибидадир.

Мисол учун Венесуэла учун  Эрон денгиз саноати томонидан улкан нефт танкерларини қуриш  нафақат Эрон Ислом репспубликасининг саноат ва технологик  салоҳиятидан далолат еради балки Вашингтон режимининг  Теҳронни чеклаш ва бўғозга солиб қўйришга уриниши муваффақиятсизликка учраганини яққол нишонасидир.