Эрон президентлигига номзодларнинг сайлов сафарлари катта аҳамиятга эгадир
Кеча турли шаҳарларда Эрон президентлик сайловининг 14-муддати учун номзодларнинг сайлов йиғинлари халқ томонидан кенг қабул қилинди.
Эрон президентлик сайловлари учун 6 номзоддан учта номзоди яъни Муҳаммадбоқир Қолибоф, Саъид Жалилий ва Масъуд Пизишкиён, кеча турли шаҳарларида ўз тарафдорлари йиғилишига боришди ва улар ўз қарашлари, режалари ва фикрларини муҳокама қилишди. Номзодлар шунингдек сайловда ғалаба қозонса ўз мақсадларини халққа тушунтиришди. Алиризо Зоконий,Сайид Муҳсин Қозизода Ҳошимий ва Мустафо Пурмуҳаммадий эса ўз қарашларини билдиришди.
Санандаж, Исфаҳон, Шероз, Аҳвоз ва Исфаҳон каби турли шаҳарлардаги сайлов йиғинлари Эрон радио телевидениясида номзодларнинг баҳс -мунозарапари одамларнинг эътиборини тортганидан далилдир. Сайлов йиғиишлари эса янада ҳаяжон билан ўтказилмоқда. Сайлов олди ташвиқотлари, телерадиокомпания орқали баҳс-мунозаралар ўтказиш, сайловолди йиғилишлари аҳоли фаоллигини оширишга бевосита таъсир кўрсатиши сўров натижаларни иҳам яққол намоён этди.
28-июн жума куни ўтказиладиган Эрон президентлик сайловнинг 14-босқичи номзодларнинг турли шаҳарларда бўлиши, мухлисларва тарафдорлари билан учрашиши халқнинг сайловдаги фаоллигини оширишда катта аҳамият касб этади. Сайловда номзодлар қолган имкониятлари, ўз қарашлари ва режаларини аниқлаш ва овозларни ошириш учун фойдаланишлари мумкин. 14-чи Эрон президентлик сайловларда ҳам аввалги сайловларда ҳам бўлгани каби мамлакатнинг турли сиёсий оқимлари, жумладан ислоҳотчилар, принсипиал ва муъталдиллар иштирок этмоқда ва бу хилма-хиллик номзодлар сайлов учаскарлаида халқнинг келишига сабаб бўлади.
Бошқа бир асосий ва муҳим жиҳат-депуталикка номзодларнинг дебатлари ва сайлов йиғилишларида ахлоқий меъёрларга риоя қилишга эътибор қаратишидир. Бу ички бирлик ва ҳамжиҳатликни келтириб чиқариши ва асосий мақсади одамларни тушкунликк тушириш бўлган хорижий фитналарга қарши туриши мумкин. Албатта халқнинг ҳушёрлиги ва номзодларнинг одатдагидек ахлоқий ҳатти-ҳаракатлари билан душманларнинг қабиҳ мақсадлари амалга ошмайди.-
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон суд ҳокимияти вакиллари билан учрашувида одамларнинг муаммо ва ихтилофларини адолат асосида ҳал этиш ва " қонуннинг қизил чизиғини кесиб ўтишнинг олдини олиш" суд -ҳуқуқ тизимининг асосий вазифаси эканлигига тўхталиб, суд тизимининг энг муҳим вазифаси адолатни мардона ва ўйламасдан амалга оширишдир деб эълон қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Қуръон ва бошқа исломий манбаларда " адолат" каби масалалар энг кўп таянган мавзу эканлиги ва одил судловни амала ошириш учун жасоратни зурур сифади ҳисолаб судялар Ғарб инсон ҳуқуқлари масалаларига эмас,балки ички қонунларга мурожаат қилишлари керак деб изоҳладилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек, Эронда 14-президентлик сайловлари келишига ҳам ишора қилиб президентлик сайловларда қатнашадиган номзодлар\га муҳим маслаҳатлар берар экан номзодларнинг телевидениядаги дебатлари ёки бошқа баёнотлари номзодларнинг рақибини енгиш учун душамнона сўзларни айтишга ва душманни хурсанд қилишига сабаб бўлмаслиги керак деб таъкидладилар.
Эрон президентликига номзодарнинг ҳозир бўлиши халқ орасида, жамиятнинг истак ва фикр -мулоҳазаларига эътибор қаратиш, уларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиб қайсидир маънода муҳим аҳамиятга эгадир. Бошқа томондан халқнинг президент сайловига номзодларни қабул қилиши ҳам сайлов иштиёқи ўтганидан далолат беради ва халқнинг бўлажак сайловларга бетарафлиги ҳақидаги қарши оммавий ахборот воситаларнингг ёлғон тарғиботларини нейтраллаштиради.
3 раунд баҳс -мунозаралардан сўнг ва яна икки баҳс ўтказилаганидан олдинги сайлов муҳити халқнинг президент сайловида қатнашишга бўлган иштиёқи кенг эканлиги кўрсатади. Сайловлар эса икки асосий ўйинчилар яъни халқ ва номзодларнинг роли билан аввалгидан кўра қизғин ўтади ва халқнинг турли қатламлари ва Эрон Ислом Республикаси тизими ўртасидаги доимий алоқани мустаҳкамлайди.