Гулчини Маъонй –Аҳмад (1295-1379)
-
Гулчини Маъонй –Аҳмад (1295-1379)
Али Акбар ўғли Аҳмад Гулчин Маъоний
Гулчин лақаби билан машҳур бўлган шоир, тадқиқотчи, ва университет устози, 1295 ҳижрий –шамсий йилнинг 18 чи дай ойида, Теҳронда дунёга келди. 1313 ҳижрий –шамсий йили, ўрта мактабни битирганидан кейин статистик маълумотлар буйича идорасида ишга бошлади, аммо илм ўрганишни давом эттирди. У шунингдек, Мирзо Муҳаммадхон Анқо, Мирзо Муҳаммадхон Қазвиний, Аллома Деҳхудо, Аббос Иқбол Оштиёний, Шайх Муҳаммад Боқир Улфат Исфаҳоний, Сайид Муҳаммад Ғумом Ҳамадоний, Маликушшуаро Баҳор, Адиб Ассалтана Самеъий, Шайх Маҳдий Илоҳий Қишмаий ва Шайх Муҳаммад Ризо Тавфиқ Яздонийлардан сабоқ олган.
Гулчин 1314 ҳижрий шамсий йилдан қўлёзмалар билан таниша бошлади ва 1345 йилда ўзининг 15 та қўлёзмаси ва 130 чоп этилган китобларини Остони Қудси Разавийга вақф этди.
Уша пайтларда, у Ваҳид Дастгирдий бошчилигидаги "Ҳаким" номли адабий анжуманнинг аъзоси эди.
15 ёшлигида расман шеър оламига кирди ва уни шеърлари ҳам "Насими шамол" ва "Тавфиқ" номли газеталарда чоп эта бошлади. Ваҳид Дастгирдийни оламдан кўз юмганидан кейин, Гулчин Маъоний таклифи билан Муҳаммад Али Носеҳ манзилида Эрон адабий анжумани таъсис этилиб қайдга олинди. 1325 ҳижрий –шамсий йилда академия раиси Ҳусейн Самъий Адибсалтана даъвати билан, 120 нафар адиб ва олимлар ва зиёлилар билан биргаликда, академия адабий анжуманини ташкил этди. Ушбу академия фаолияти Адибуссалтанани ўлими замонигача котиблик раислиги ва биринчи котиби симматида ишлади.
Гулчин Маъоний 1338 чи ҳижрий шамсий йили биринчи исфанд ойидан бошлаб, миллий кенгаш мажлиси кутубхонасига ишга кирди ва 1342 йилнинг охирида ўз хоҳиши билан нафақага чиқди.
1343 йили мурдод ойида Остони Қудснинг уша вақтдаги ноибуттавалияси даъвати билан, Остони Қудси Разавий кутубхонасининг ёзма китоблари руйхатини тузиш ва тартибга солиш мақсадида, Машҳадга келди ва ушбу кутубхонада 12 йил хизмат қилди.
Гулчин 40 йил давомида, кўп саъй ҳаракатлар билан, 350 жилд форс тилидаги тазкираларни тўплашга муваффақ бўлди. Улардан айримларида ҳам муфассал ҳошиялар ёзди аммо моддий эҳтиёжлари туфайли ушбу мислсиз тўпламни 1352 йилда 45 минг туман маблағига сотишга мажбур бўлди.
Гулчин Маъоний ниҳоят, 1379 йилда дунёдан кўз юмди ва уни ҳарами разавийда дафн этдилар. Гулчин асарларини 5 қисмат яъне таълиф, тасҳеҳ ва таҳшия, нусхашунослик, тасниф ва мақолага тақсимлаш мумкин.
У таълиф этган асарлар қуйидагилардан иборат:
Гулзори Маъоний
Гулшани роз тадқиқотий рисола ва уни борасидаги турли шарҳлар, шаҳрошубсароён ва ошубларининг шаҳри.
Бу китоб эса 1348 йилда энг яхши ва афзал китоб сифатида танилди.
Форс шеъриятидаги вуқуъ мактаби.
Форс шеъридаги муштарак мазмунлар-Бо соқиёни майи аласт (Аласт майининг соқийлари билан)
Энг пок ва янги ирфоний соқиномалар 310 саҳифадан иборат . Бу асар уни бошқа асарларидандир.
Гулчин Маъонийнинг тасҳеҳ ва таҳшия ишлари ҳам, Мирзо Муҳаммад Али Мазҳаб Исфаҳоний,таълифидаги Тазкираи Яхчолия, Фахриддин Али Сафий Байҳақий қаламига мансуб Латоифуттавоиф, Бухоро мазорлари зикридаги Тарихи Муллозода, Мулло Абдуннабий Фахруззамони Қазвинийнинг "Тазкираи майхона" асари, қадимий матнлардан бўлган "Коғаз, маркаб,ва рангҳои алвон" (яъне коғоз, от, в турли ранглар), Муҳаммад Боқир Рашҳа Исфаҳонийнинг "Тазкираи манзуми рашҳа" асари, Манзур шарҳидаги Канзуласрор румузулаҳрор" асари, Аҳмад Ғаззолий Тўсийнинг "Ассавонеҳ фи маъоний алишқ", Ол Банжир аҳволидаги рисола, Оташкада манзумаси ва ҳам Содиқ Тафриший аҳволи ва асарлари,Жалол Изд, Маликушшуаро Ғаззолии Машҳадийниг аҳвол ва асарлари.
Устод Гулчин Маъоний нинг нусхашунослик асарлари ҳам қуйидагилардан иборат, мажлис кутубхонаси ёзма тўпламининг 206 руйхати,
Марҳум Абдулҳусейн Баёт китобларидан бир қисматининг руйхати, ҳижрий қамарий 3 асрдан 7 чи асаригача, қўлёзма 215 та Қуръон нусхаларини таништириш. Остони Қудс қўлёзма луғатларининг листи.
Гулчин Маъонийнинг таснифлари ҳам қуйидагилардан иборат: ҳажвий шеърлар тўплами, сиёсий шеълар, ижтимоий, танқидий. Ушбу шеърларни турли даврларда тасниф этган. Гулчин девони, амсол ва ҳукм такламаси, турли хотиралар тўплами, адабий, фанний,китобшунослик борасидаги мақолалари.