аббосали-ахтар-тусий
(last modified Thu, 01 Dec 2016 08:33:01 GMT )
декабр 01, 2016 13:33 Asia/Tashkent
  • аббосали-ахтар-тусий
    аббосали-ахтар-тусий

Машҳур ориф ва шоир Мирзо Аббосали Ахтар Тусий Хуросонда туғилди.

(1268-1334 ҳижрий-шамсий)

"Ахтар" унинг адабий тахаллусидир. Ёшлигидан илмга чанқоқ Аббосали форс ва араб тиллари, аруз, қофия ва бадеият илмини яхши ўзлаштириб, шеър ёзишга киришди. Маъсум Алишоҳ таъбири билан айтганда " Покдомон ва нафаси пок шоир эди". У ҳеч қачон мамлакатнинг аъён ва ашрофларини шеърда васф қилмаган. У ҳаж сафарига йўл олди. Муқаддас масканларни зиёрат қилиб, умрининг охирида Машҳад шаҳрига қайтиб, Имом Ризо алайҳиссаломнинг қудсий марқадларида зиёратчиларнинг хизматига киришди.

Ахтар Тусий уйланмай, ўз умрини  қаноатда ўтказди. У мудом фазл ва маърифат аҳлининг суҳбатдоши эди.

"Форсий тазкиралар тарихи" асарининг муаллифи унинг исмини Ғуломҳусайн тарзида келтирган. Ахтарнинг биродари "Роқим" ҳам шоир эди.

Ахтар ўз ижодиётини "Гулзори Ҳусайний"асарида тўплаган. Бу асар Ҳазрат Али (а) ва Карбало шаҳидларига бағишланган 8000 байтдан иборат ғазал ва қасида жанридаги шеърлардан иборат. Шоир ўз шеърларининг аксари қисмини Исфаҳон ва Хуросонда ёзган.

Қуйидаги шеърий парчалар унинг ижодидан намуналардир:

***

Имоми сомин ва зомин Али бин Мусо

Ки қатрае аст дарёи файзи камоли ҳуб ўро.

Ҳуби ўро пеша кун, аз буғзи ў андеша кун,

Хоҳи ар буйи биҳишти човидони бишнави.

***

То наёмад дар бар он дилдори сийминтан маро,

Дил нашуд дар сина ором оне аз шеван маро.

 

Ёрлиқ