Ислом Каримов вафотидан кейин Ўзбекистонда илк президентлик сайловлар бўлиб ўтди
Кеча якшанба куни янги Ўзбекистоннинг муосир календарида энг муҳим сиёсий ўзгаришлар санаси сифатида эсга қолиши айтилмоқда.
Ўзбекистон халқи кеча Ислом Каримов вафотидан сўнг илк марта президентлик сайловларида иштирок этдилар ва истаган номзодига овоз бердилар.
Айтиш кераккки Ўзбекистони собиқ президенти Ислом Каримов 25 йил ҳукумат устида бўлгани ва бу мамлакатни бошқарганидан кейин 78 ёшида шу йилнинг иккинчи сентябрида дунёдан кўз юмди.
Ислом Каримов вафотидан кейин, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев бу мамлакат президенти вазифасини ижрочиси бўлди. Кеча 4 чи декабрь бу мамлакатнинг 4 партияси номзодлари яъни Миллий тикланиш демократик партияси номзоди Сарвар Отамуродов, Либерал демократик партияси номзоди Шавкат Мирзиёев, халқ демократик партияси номзоди Ҳотамжон Кетмонов ва Адолат партияси номзоди Наримон Умаров бу мамлакат президентлик симматига эришиш учун рақобат қилишди. Аммо 2003 чи йилдан бери Ўзбекистон давлат кабинетини бошқараётган Шавкат Мирзиёев ҳатто Ислом Каримов президентлиги даврасида бу мамлакатнинг иккинчи таниқли ва машҳур шахсияти эканлиги айтилади.
Аммо кечанги президелик сайловларда ҳам ўзбекистонликлар кенг қамровли даражада иштирок этдилар.
Сўнги хабарларга кўра кечанги сайловларда бу мамлакатнинг овоз бериш ҳаққига эга бўлган 88 фоизга яқин аҳолиси қатнашган.
Кун.ўз сайтини хабар беришича Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сайловдаги давомат бўйича навбатдаги маълумотларни тақдим этди.
Овоз беришлар тўхтатилган соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди. Бу эса 2,5 миллион атрофидаги сайловчи сайлаш ҳуқуқидан фойдаланмаганини англатади.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг хориж мамлакатларида жойлашган қатор сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайловнинг дастлабки якунлари душанба куни эълон қилинади.
Мазкур сайловларда аҳолисини кенг қамровли сатҳда қатнашишганига қўшимча, сайловларни тинч шароит ва атмосферада ўтказилганлиги ҳам махсус аҳамиятга эга. МДҲ кузатувчилари делегацияси раиси Сергей Лебедев ҳам кеча Ўзбекистон президентлик сайловларида овоз берувчиларини кенг қамровли сатҳда қатнашашгани ва бу сайловларни тинч ўтказилганини тасдиқлади.
Айтиш жоиздирки, МДҲ назоратчилари ва кузатувичлари Ўзбекистон президентлик сайловларини кузатиб бориш учун 17 чи ноябрь куни бу мамлакатга сафар қилишганди. Бу делегация 73 нафар кузатувчилардан иборатдир.
Аммо аксарият таҳлилчилар ва экспертлар мазкур сайловларада Шавкат Мирзиёевни ғалаба қозонишини тахмин қилишмоқда.
Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш жараёни якунланди. Эндиликда, комиссия аъзолари овозларни ҳисоблашга киришишган. Сайловчилар эса натижаларни кутмоқда.
Овоз беришлар тўхтатилган соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди.
Сайлов учун Ўзбекистонда 9383та сайлов участкаси очилган. Хориждаги ўзбекистонликлар учун эса 44та сайлов участкаси фаолияти йўлга қўйилган. Айни вақтда хориждаги сайлов участкаларининг 27тасида овоз беришлар якунланди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг хориж мамлакатларида жойлашган қатор сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Аввал айтилганидек, сайловнинг дастлабки якунлари 5 декабрь, душанба куни эълон қилинади.
«Бугун 5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади», — деган Марказий сайлов комиссияси раиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади. Лекин одатда сайлов натижалари сайлов ўтгандан сўнг 1 сутка ичида эълон қилинади.
Сайлов натижалари расман эълон қилингач, 2 ой ичида янги президент инаугурацияси ташкил этилади. Давлат раҳбари ҳар бири 5 йил муддатдан икки маротабадан ортиқ сайлана олмайди.