Кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Швейцарияда ваколатхонасини очади
(last modified Sun, 11 Dec 2016 09:12:29 GMT )
декабр 11, 2016 14:12 Asia/Tashkent
  • Кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Швейцарияда ваколатхонасини очади

Кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Швейцарияда ваколатхонасини очади

Ўзбекистон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Швейцарияда ўз ваколатхонасига эга бўлади. Бу ҳақдаги келишув жамғарма вакиллари ҳамда Женева дипломатик доираси президенти Роберт Блум ўртасида имзоланди, деб хабар беради UzDaily.

Жамғарманинг янги ваколатхонаси Ўзбекистон тадбиркорларига ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда Европа бозорини ўрганиш асосида ишончли ҳамкорларни топишда кўмаклашади.

Жамғарма, шунингдек, Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон давралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон тадбиркорларининг Швейцарияда ўтказиладиган кўргазмалар, ярмаркалар, тендер савдолари ва бизнес форумларидаги иштирокини таъминлашга ёрдам беради.

Ваколатхона ўзбекистонлик тадбиркорларга Швейцарияда божхона текширувларидан ўтиш учун зарур бўлган сертификатлар, лицензиялар ва бошқа рухсатнома ҳужжатлар олишда ҳам кўмак беради.

Жамғарма Жанубий Корея, Россия, Испания, Италия ва Болгарияда ўз ваколатхоналарига эга.