Ноябрь ойида ўзбекистонлик чегарачилар томонидан 180дан ортиқ қонун бузилиш ҳолати қайд этилди
декабр 11, 2016 14:43 Asia/Tashkent
Ноябрь ойида ўзбекистонлик чегарачилар томонидан 180дан ортиқ қонун бузилиш ҳолати қайд этилди
Ўзбекистон чегара қўшинлари 2016 йилнинг ноябрь ойида давлат чегарасини ноқонуний кечиб ўтмоқчи бўлган 181 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси вакили маълум қилган.
Бу масалада энг кўп ўзбек-қозоқ чегарасида қўлга олинган — 101 киши. Бошқа ҳолатлар эса Қирғизистон — 68 киши, Афғонистон — 6 киши, Тожикистон — 5 киши ва Туркманистон — 1 киши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний равишда 44 марта ўтишга ҳаракат қилинган ва 830 миллион сўмлик товарлар ушлаб қолинган.