Комилов: Мусулмон дунёси учун энг катта хавф - Ислом обрўсини тўкишга қаратилган ҳаракатлардир
Абдулазиз Комиловнинг Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти Ташқи Ишлар вазирлари кенгашида 26 июл куни сўзлаган нутқи матнига асосан, Sputnik ахборот агентлиги хабарига кўра.
Нутқ бошида Камилов ИҲТ бош котиби ўринбосари ва барча делегация аъзоларини қутлаб, ушбу мажлисни юқори даражада ташкил қлиган мезбонларга миннатдорчилик билдирди.
Кейин вазир Ислом Ҳамкорлиги ташкилотининг 43 сессияси ушбу йилнинг 18-19 октябрида Тошкентда бўлиб ўтишини айтиб, Ўзбекистон томон ушбу муҳим тадбирга фаол таёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.
Комилов бу борада ИҲТ бош котиби жаноб Ияд Амин Мадани томонидан кўрсатилаётган шахсий ёрдамни ҳам алоҳида эсга олиб ўтди.
Кейин вазир Ўзбекистон 1996 йилдан бери ИҲТ аъзоси эканлигини ва келажакда ташкилот билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бераётганини таъкидлади. Ушбу йилнинг бошида Ўзбекистон ИҲТ Низомини қабул қилди. “Низомни қабул қилмаган бошқа мамлакатлардан ҳам ушбу асосий ҳужжатни тезроқ қабул қилишни сўраймиз”, — деди Комилов.
Глобализация жараёнларининг жадаллиги ва халқаро мунособатларнинг ўзгарувчанлигини тушунган ҳолда, Ўзбекистон ИҲТ олдида пайдо бўлаётган тўсиқ ва хавфсизлик таҳдидларини яхши тушунади, — деди вазир. Бундай шароитда турли халқлар, динлар ва маданиятлар орасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида ИҲТнинг роли ўсиб бораётганини ҳам таъкидлаб ўтди.
“Бизнинг тушунишимизча, айни дамда мусулмон дунёси олдида турган энг асосий чақириқлардан бири, бу Ислом дини номига доғ тушуриш ва унинг обрўсини пастга уришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлардир”, — деди Абдулазиз Комилов.
Бундай шароитда ИҲТ фаолиятининг олдинги қаторига ҳақиқий исломий қадриятлари ва мусулмончилик маданиятини асраб қолишга қаратилган фаолият эгаллаши кераклигини ҳамда ИҲТ ислом динининг тинчлик ва уйғунликни, бағрикенглик ва интеллектуал баркамолликни ривожлантиришга қаратилган улкан тарихий моҳиятини намойиш қилиши кераклигини айтиб ўтди.
“Ушбу тамойилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ўзининг Ташқи Ишлар Вазирлари кенгашида (ТИВК) раислиги даврида, ташкилотни мусулмон давлатлари орасида, маданий-гуманитар салоҳиятига алоҳида урғу берилган, обрўли форумга айлантиришга ҳаракат қилади. Раислик даврига қабул қилинган шиор “Таълим ва маърифат – тинчлик ва яратувчанликка йўл” – унинг йўналишини аниқ ифодалайди”, — деди Ташқи ишлар вазири.