Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди
(last modified Fri, 16 Dec 2016 12:17:27 GMT )
декабр 16, 2016 17:17 Asia/Tashkent
  • Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, парламент аъзоси сэр Алан Дунканнинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди. Бу ҳақда Дарё уз сайти хабар бермоқда. Алан Дункан Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига киришгандан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи хорижий юқори мартабали меҳмон бўлади. У ўз ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашиши кўзда тутилган.

«Ўзбекистонга келиш ва Президент Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан табриклаш имкони туғилганидан мамнунман. Президент бошлаган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайман ва у ҳамда ҳукумат билан Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш устида ишлашдан умид қиламан. Бизнинг террорчиликка қарши кураш ва мудофаа соҳасидаги тиғиз ҳамкорлигимиз аввалгидек минтақада хавфсизликни таъминлаш учун ҳаётий муҳим ҳисобланади. Президентнинг бизнес муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни кенгайтириш тўғрисидаги қарори Британия компаниялари мазкур катта ва ривожланаётган бозорга эътибор қаратишига туртки беришига ишончим комил», — дея таъкидлади     Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан.