Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Жанубий Корея молия вазири билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i11272-Ўзбекистон_бош_вазири_ўринбосари_Рустам_Азимов_Жанубий_Корея_молия_вазири_билан_учрашди
Сеулда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Жанубий Корея молия вазири Ю Иль Хонинг учрашуви бўлиб ўтди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
декабр 21, 2016 14:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов
    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов

Сеулда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Жанубий Корея молия вазири Ю Иль Хонинг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди, деб хабар беради Yonhap ахборот агентлиги.

«Ўзбекистон ва Корея энергетика, хом-ашё соҳасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиради, шунингдек саноат бўйича шерикликни мустаҳкамлайди», - дея айтиб ўтди Ю Иль Хо.

Бундан ташқари, томонлар Жанубий Корея компанияларининг Тошкентдаги лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашганлар. Улар орасида аэропортнинг янги терминали қурилиши ҳам бор. Сеул бу лойиҳаларни давлат жамғармаларидан қўллаб-қувватлайди, деб таъкидлаб ўтган кореялик вазир.

Корея томони маълумотларига кўра, 2015 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этди.