Атамбаев ва Мирзиёев хавфсизлик, савдо ҳамда ўзаро дўстлик ҳақида келишди
(last modified Sun, 25 Dec 2016 08:05:07 GMT )
декабр 25, 2016 13:05 Asia/Tashkent
  • Атамбаев ва Мирзиёев хавфсизлик, савдо ҳамда ўзаро дўстлик ҳақида келишди

Атамбаев ва Мирзиёев хавфсизлик, савдо ҳамда ўзаро дўстлик ҳақида келишди

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 24-декабр куни амалий ташриф билан Самарқандга келди ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ишчи сафар билан Самарқандга ташриф буюрди.

Ўзбекистон президенти расмий сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг, Қирғизистон президенти Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги масалалар юзасидан музокара ўтказди.Хўш, икки давлат раҳбари нималарга келишиб олдилар? Атамбаев "Ман" маҳсулотларини юқори баҳолади. 

Хабарда таъкидланишича, президентлар "JV MAN Auto-Uzbekistan" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасига ташриф буюрган.Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон жаҳонда автомобил ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлар қаторига қўшилди. Бугун Ўзбекистон автосаноати маҳсулотларига кўпгина мамлакатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам талаб юқори. Заводда 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий юк машиналари, жумладан, автокранлар, изометрик фургонлар, сув ташиш машиналари, комбинацияланган йўл машиналари, канал тозалаш машиналари, бетон қоригич, пахта ва чиқинди ташиш машиналари ишлаб чиқарилмоқда. Қирғизистон Республикаси Президенти замонавий стандартларга мувофиқ энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган ва Ўзбекистон автомобил саноатининг муваффақиятини намоён этадиган ушбу корхона фаолиятини юқори баҳолади.

Икки президентнинг юзма-юз мулоқотиХабарда айтилишича, Форумлар мажмуаси саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев ўртасида музокара бўлиб ўтган. Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдиргани учун миннатдорлик изҳор этган.

Террор мавзуси ҳам четда қолмадиТаъкидланишича, томонлар экстремизм ва диний ақидапарастлик минтақа барқарорлигига хавф солаётганига эътибор қаратган. Бундай хавф-хатарларга қарши ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилган.

Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласини муҳокама этиш чоғида ушбу жафокаш заминда тинчлик ва осойишталикка эришиш бутун минтақамизда хавфсизликни таъминлаш, истиқболли транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш, иқтисодиётни янада тараққий эттириш учун муҳим омил ҳисобланиши таъкидланган.Давлат раҳбарлари яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш зарурлигини қайд этганлар. Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида 2016-2017-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури янги шаклдаги сиёсий мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилишига ишонч билдирганлар.

Ўзаро савдо масалалари муҳокама қилинди"Савдо масалалари муҳокамасида 2016-йилнинг ўтган даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 23% ўсганига қарамасдан, бу кўрсаткич етарли даражада эмаслиги ва икки мамлакатнинг мавжуд имкониятларига мос келмаслиги қайд этилди", — дейилади хабарда.

Ўзаро савдо масалалари муҳокама қилинди"Савдо масалалари муҳокамасида 2016-йилнинг ўтган даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 23% ўсганига қарамасдан, бу кўрсаткич етарли даражада эмаслиги ва икки мамлакатнинг мавжуд имкониятларига мос келмаслиги қайд этилди", — дейилади хабарда.

Қисқа темир йўл барпо этиш масаласи кўриб чиқилдиМинтақада самарали транспорт йўлларини ривожлантириш иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик йўналиши ҳисобланади. Масалан, Марказий Осиёни Қирғизистон ҳудуди орқали Хитой билан боғлайдиган қисқа темир йўл нафақат мамлакатлар, балки бутун минтақанинг транзит салоҳиятини сезиларли равишда ошириш имконини беради.

Ёрлиқ