Ислом Каримов Францияда содир этилган теракт муносабати билан таъзия билдирди
(last modified Fri, 15 Jul 2016 15:23:11 GMT )
июл 15, 2016 20:23 Asia/Tashkent
  •      Ислом Каримов Францияда содир этилган теракт муносабати билан таъзия билдирди

Ислом Каримов Францияда содир этилган теракт муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Респубикаси Президенти Франсуа Олландга 2016 йилнинг 14 июль куни Ницца шаҳрида содир этилган теракт муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди. "Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради", дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

14 июль куни кечқурун Бастилия олинган кун муносабати билан ўтказилган Миллий байрам вақтида Ницца шаҳридаги Инглиз қирғоғида тўпланган одамлар устига террорчи томонидан юк машинаси ҳайдаб борилиши оқибатида 84 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, айни вақтда жароҳатланган 18 киши шифохонада қолмоқда ва юздан зиёд инсонлар оғир тан жароҳати олишди. Шунингдек, Ўзбекистонликлар 15 июль куни тонгдан Тошкент шаҳри аҳолиси Франциянинг Ницца шаҳридаги теракт қурбонлари хотираси учун Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдига гуллар келтиришмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва француз халқига ҳамдардлик билдирилган постлар қолдирилмоқда.