Ўзбекистонлик боксчилар муваффақиятининг сири нимада?
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи, иккинчи ва учинчи таркиблари Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув-машғулот базасида шуғулланишмоқда
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи, иккинчи ва учинчи таркиблари Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув-машғулот базасида шуғулланишмоқда. Бу ерда машғулотларнинг 19 январга қадар давом этадиган биринчи босқичи ўтказилади. Боксчиларнинг ижтимоий тармоқларга жойлаётган суратларидан машғулотлар юқори даражада ўтмоқда, жамоада эса дўстона муҳит ҳукм сурмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик боксчилар Рио Олимпиадаси вақтида рақиб жамоаларнинг ҳайратига сабаб бўлган эди. Сабаби, ўзбекистонлик боксчилар дўстона равишда жамоадошларининг жангига ташриф буюришган ва уларни қўллаб-қувватлашган эди.